tgoop.com/Yurist_Blogerr/11464
Last Update:
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 654-сон қарорига 1-илова қилиб келтирилган низомга асосан,
➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (Қисқартмаси "Ягона реестр" АТ) — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими хисобланади.
✏️ Бу бир тизим. Ҳозирги кунда давлат томонидан аҳолига қандайдир ижтимоий ёрдамлар кўрсатиладиган бўлса асосан манашу тизимга киритилганларга кўрсатилмоқда. Бундан кейин хам катта эҳтимол билан шундай бўлади. Оилангиз қандайдир ижтимоий ёрдамга муҳтожми, демак энди ишни нимадан бошлаш кераклигини биласиз..
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr