Telegram Web
ДИҚҚАТ!!!

Навбатдаги офлайн малака ошириш курсларимиз
11 март санасидан давом этади.

офлайн ўқув курси давомийлиги – 36 соат давом этади (тингловчиларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар куни 9-00 дан 13-00 гача 9 кун давом этади, дарсдан сўнг ташкилот ишини давом эттириш учун);

мавзуларимиз кадрлар иши ва меҳнат соҳасига оид йўналишда ўргатилади;

ўқув курслари меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади;

ўқув курсимизга кадрлар хизмати ходимлари, корхона юристлари, бухгалтерлар, касаба уюшмалари вакилларини ва албатта адвокат сифатида иш бошлаганларни ҳам таклиф қиламиз;

якунда услубий материаллар (иш ҳужжатлари шаблонлари) ва малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бошланади.

Курсга ёзилиш учун 👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
#xorijiy_amaliyot

Россия федерациясида давлат олий таълим муассасаларига ҳамда уларнинг филиалларига рахбар ва рахбар ўринбосари лавозимларига тайинлаш муддати 5 йил ва қизиғи, бу лавозимларга тайинлаш учун номзод 70 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

👉@yuristkadr
Forwarded from Advokat Qosimov
Қойил!!!

Олий суд ўзининг сунъий интеллектини яратибди. my.sud.uz сайти орқали шахсий кабинетга кириб ундан фойдаланиш мумкин.

Қойил қолганимини сабаби, унга савол бериб кўрдим. Айрим вазирликларни юристларидан кўра яхшироқ биларкан.

Охирги пайтларда бизни қийнаётган бир масала бор эди. Президентнинг 2024 йил 24 октябрдаги ПФ 162-сонли Фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилган ҳисобланадими ёки қайта ташкил этилганми?

Шу саволни бергандим, сунъий интеллект ҳам бу қайта ташкил этиш эканлигини тасдиқлади.

Камчилиги, 24 соатда фақат 5 та савол бериш мумкинлиги ва ҳар бир савол узунлиги 200 та белгидан ортиб кетмаслиги, менимча.

Нима бўлгандаям зўр лойиҳа!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Пойтахт фуқаролик судида тартиб ўрнатиш шунчалик қийинми?

Эртага Тошкент шаҳар фуқаролик бўйича судлов ҳайъатида 156 та иш кўрилар экан. Бир кунга 156 та иш қўйилгани бу фантастика! Чунки 5 та таркибдан иборат бўлган суд бир кунда 156 та ишни тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқишига ишонмайман.

Ачинарлиси, кейинги чоршанба кунига 17 та, пайшанба кунига 26 та иш қўйилган. Ва жума куни яна фантастик кўринишда, яъни 146 та иш.

Бу дегани, эртага ва жума куни бу судга келган қанчадан-қанча одамлар суд вақтида бошланмаслиги сабабли, соатлаб кутиб туришга маҳкум. Бунча ишларга суд улгурмайди ва натижада суд мажлислари асоссиз равишда бошқа кунга қолдирилади. Ёки ишлар шошилинч ва чала-чулпа кўрилиши ортидан сифатсиз қарорлар чиқади.

Табиийки, шу жойида одамларда йўқ жойдан суд тизимига нисбатан эътирозлар ва норозилик кайфияти келиб чиқади.

Мени ҳайрон қолдиргани, нега булар суд ишларини сешанба ва жума кунига кўпроқ, бўлиб ҳам мантиқсиз даражада кўп, бошқа кунларга кам қўйилади? Нега ишлар хафтанинг иш кунларига тўғри тақсимланмайди? Ахир бу кўра-била туриб одамларни норози қилиш деганику.

👉@yuristkadr
Ҳар доимги гапимиз – бугундан янги гуруҳлар билан ўқув курсимиз бошланди.

Турли ташкилотлардан келган HR ва кадрлар хизмати ходимлари билан меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича навбатдаги ўқув курслари бошланди.

Айни пайтда 2 та гуруҳ билан ишлаяпмиз: улардан бири офлайн ва иккинчиси онлайн курслар. Офлайн курсида Раъно Исамитдинова ва мен (Саидали Мухторалиев) дарс ўтаётган бўлсак, бугунги онлайн дарсларини ҳамкоримиз Акмалхон Нигмонхўжаевга топширганмиз.

Хуллас, 10 кун давомида азиз тингловчиларимиз билан меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги энг қизғин мавзуларда гаплашамиз.

👨🏻‍🎓Айтганча, кейинги курсга ёзилмоқчи бўлганлар мана бу контактларда чиқоринг:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

👉@yuristkadr
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов барча судьялар ва суд ходимларига мурожаат билан чиқди.

“Судья дахлсизлик ҳуқуқини имтиёз деб эмас, балки ўзининг жамият олдидаги улкан масъулияти деб тушуниши керак.

Афсуски, орамизда нафсини жиловлолмай коррупцияга қўл ураётганлар ҳам учрамоқда.

Коррупциявий жиноятлар учун айбдор шахсларга ҳукм чиқарадиган судьянинг ўзи шундай жиноятларга қўл уруши барчамизни чуқур хавотирга солиши керак.

Биз бундай ҳолатларни мутлақо қабул қилмаймиз ва қоралаймиз.

Аксинча, бир жамоа бўлиб, ушбу иллатга қарши аёвсиз курашиб, биргаликда олдимизга қўйилган вазифаларни ҳалоллик билан амалга оширишга қодирмиз деб, ҳисоблайман.

Зеро, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир” демоқда Олий суд раиси.

👉@yuristkadr
Ҳозир Ўзбекистон бозорини хитойликлар эгаллаб олади, кейин ҳудудимизниям эгаллаб олишади деган гап-сўзлар тарқаляпти.

Айримлар буни хавотир билан қабул қилса, бошқалар Хитой бизнесларининг фаоллиги бозор учун фойдали бўлиши мумкинлигини айтяпти. Аслида Хитой бизнеслари дунёнинг кўплаб давлатларида ҳам тарқалган.

Оддий мисол, Хитой тадбиркорлари АҚШ бозорида ҳам кўп учрайди. АҚШда ҳам Хитой ресторанлари, дўконлари ва брендлари катта улушга эга.

Кўпчилик АҚШда кўплаб Осиё супермаркетлари борлигини, уларда Хитой маҳсулотлари сотилишини яхши билса керак. Ҳаттоки Америкада ҳам Temu'дан фаол фойдаланишади. Shein бренди эса  аввалдан бор эди. Бундан ташқари, TikTok ва Huawei каби Хитой брендлари АҚШда сезиларли мавқега эга. 

Нафақат АҚШ, балки Буюк Британия, Франция, Германия ва Канада каби давлатлар бозорида ҳам Хитой маҳсулотлари кенг тарқалган.

Хуллас, Хитойдек йирик мамлакат турли давлатлар бозорини бойитади, улар ўртасидаги савдо ва маданий алоқаларни ҳам мустаҳкамлайди.

Ҳозирги тарқалаётган гапларга келсак, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, 17-моддасида Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари белгилаб қўйилган. Унда чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкинлиги ёзиб қўйилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юридик техникумлардаги иш ҳақи билан боғлиқ муаммоларга ечим борку.

Юридик техникумлар бўйича Генералиссимус айтаётган бу хатни кўриб чиқдим.

Жуда ғалати ишлар бўляпти ўзиям. Юридик таълим соҳасида юридик техникумларнинг алоҳида ўрни бор эди. Адлия вазирлигининг аввалги раҳбарияти даврида бу таълим муассасаларининг фаолияти алоҳида ўринга олиб чиқилган эди. Давлат раҳбарининг, Ҳукуматнинг алоҳида фармон ва қарорлари қабул қилинган эди бу техникумлар бўйича. Жуда муҳим ислоҳотлар қилинган эди ўша даврда. Ҳозир эса эгаси йўқ ташкилотларга айланиб қолаётгандек бўляпти булар.

Молия вазирлигининг бу хати билан қўшимча устамалар педагоглардан ташқари бошқаларга, масалан, бошқарув ходимларига ва бошқа ходимларга берилмаслиги керакми? Қолганлар меҳнатига яраша ҳақ олмаслиги керакми?

▪️“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида “таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагогдир” дейилган. Таълим ташкилотларининг рахбар ва рахбар ўринбосарлари ҳам шу муассасада таълим ва тарбия сохасида фаолият юритади, уларнинг асосий фаолияти ўзи рахбарлик қилаётган таълим ташкилотида таълим ва тарбияни амалга оширишдан иборат. Демак, юқоридаги педагоглик тушунчаси таълим ташкилотларидаги раҳбар ва раҳбар ўринбосарларига ҳам тўғри келади. Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари” тасдиқланган. Эътибор беринг, “Педагог ходимлар”нинг таътиллари ҳақида гап кетяпти бу ҳужжатда. Шу меъёрларда таълим ташкилотларининг раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари ҳам педагог ходимлари қаторига киритилган. Шундай деб ҳисобласак, масалан, юридик техникумларнинг раҳбариятига бериладиган устама тўловларини тўхтатишга асос нима?

▪️Энди қолган ходимлар масаласига келсак. ПФ-158-сонли фармоннинг 11-иловаси билан тасдиқланган “2025 — 2027 йилларда касбий таълим тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 18-позициясида 2025 йил август ойига қадар ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ва педагог ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари ҳамда тариф разрядларини ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатга жамлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш” белгиланган. Яъни, бошқа касбий таълим муассасалари қатори юридик техникумлар ходимлари меҳнатига хақ тўлашга оид ягона қонунчилик ҳужжати 2025 йил август ойида ишлаб чиқилади. Бу нима дегани? Э балли! Бу 2025 йилнинг августигача, тўғрироғи, янги механизм қабул қилингунча, АМАЛДА БЎЛГАН ТАРТИБЛАР ИШЛАБ ТУРАДИ ДЕГАНИ.

Ўша тартиблардан бири бўлган, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сонли қарори 12-бандида юридик техникумларнинг нафақат педагогларига, балки бошқарув ходимларига ва ўқув-ёрдамчи ҳамда техник ва хизмат кўрсатиш ходимларига тўлов-контрактдан келиб тушган маблағлар ҳисобидан устама тўланиши мумкинлиги кўрсатилган.

☝️Шундай экан, ҳозир юридик техникумларнинг тўлов-контрактлардан келиб тушган маблағлари бор бўлса ҳамда юқоридаги 858-сонли қарор ҳам амалда бўлса, педагоглардан ташқари бошқа ходимларга ҳам шу маблағлар ҳисобидан устама тўлашга нима тўсқинлик қиляпти, инсонлар?

👉@yuristkadr
Муносабат

Жорий йилнинг 5 март куни ҳурматли Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича амалга оширилган ишларга баҳо бериб, келгусидаги вазифаларни аниқ белгилаб бердилар.

Хусусан, унда Давлатимиз раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарарлигини таъкидлаб, “Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш – бу одил судловга соя солиш деб баҳоланиши” ҳамда бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлиши ҳақида барчани огоҳлантирдилар.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, куни кеча Олий суд раиси Б.Исламов республиканинг барча судлари судьялари ва суд аппарати ходимларига мурожаатнома йўллаб, суд тизимини ҳалол, пок кадрлар билан тўлдириш, уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш, шунингдек, суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига риоя қилиш, судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, суд ходимлари томонидан сансалорлик, бюрократизм ва турли суиистеъмолчиликларга барҳам бериш, судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилишини назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида соҳани рақамлаштиришга эътибор қаратилиб, коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва инсон омилини сезиларли даражада қисқартиришга эришилиб келинаётганлиги, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш орқали судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш, суд ишларини юритиш сифати ва аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ишлари такомиллаштирилганлигини таъкидлади.

Олий суд раисининг мазкур мурожаатномаси видеоконференцалоқа режими орқали бутун суд тизимида фаолият юритиб келаётган судьялар ва суд аппарати ходимлари қатори Тошкент шаҳар суди, хусусан, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг барча судьялари ва суд ходимлари томонидан диққат билан тингланди.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, бизлар, энг аввало, ҳурматли Президентимизнинг маърузалари, қолаверса, Олий суд раисининг мурожаатномасига “лаббай” деб жавоб берган ҳолда “Одил судлов – жамият фаровонлигининг пойдевори” ғояси асосида бирлашиб, келгусидаги фаолиятимизда суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва буларга муросасиз муносабатда бўлиш, суд тизимида ҳалоллик ва покликни таъминлаш, судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилиши ҳамда фуқароларни ортиқча овора қилмасдан, сансалорликка йўл қўймасдан судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлашга эришишда, қонуний ва адолатли қарорлар қабул қилган ҳолда суд тизими обрўсини янада оширишда, халқчил ва адолатли суд тизимини яратишда бор куч-ғайратимиз билан меҳнат қиламиз деб ишонтирамиз.

Иброҳим Алимов,
Тошкент шаҳар суди раисининг
ўринбосари – иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати раиси.


Сайт I Telegram I Facebook
Ниҳоят Олий судда адолат тикланди!

Наргиза Солиева неча йиллардан бери Хадича Сулайманова номидаги экспертиза марказида лаборатория мудири лавозимида ишлаб келар эди. У кишини 2023 йил июнда меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузган деб, асоссиз равишда ишдан бўшатишган эди.

Афсуски, ФИБ Учтепа туманлараро суди ҳам, биз кўп танқид қиладиган пойтахт фуқаролик бўйича судлов ҳайъати ҳам бизнинг бирорта важимизга қулоқ солмай, даъво ва шикоятларимизни рад қилган эди. Биз ҳам тўхтамадик, охиригача курашдик.

Ниҳоят бу иш Олий суд судьялари Г.Парпиева, М.Рабимова ва Р.Сагатовлар томонидан кўриб чиқилди ва давомли судлардан сўнг бугун Наргиза Солиевани ўзининг лаборатория мудири лавозимига ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарилди. Якунда судлов ҳайъати қарор юзасидан: ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари мунтазам равишда бузилмаганлигини тушунтирди. Худога шукур, адолат тикланди!

Бугунги адолат учун Олий суд судьяларига, Олий суд раисига ҳамда протест ва жонкуярлик учун Бош прокуратурага ташаккурлар!

👉@yuristkadr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/03/13 12:24:13
Back to Top
HTML Embed Code: