Telegram Web
Forwarded from Advokat Qosimov
Ҳуқуқий нигилизмнинг юқори чўққиси

Ҳуқуқий нигилизм амалдаги ҳуқуқ нормаларини менсимаслик, уларга нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш ёки инкор қилишдан иборат. Қисқача айтганда қонунларга "тупуриб қўйиш" ва буни намойишкорона бажаришдир.

Бу ҳаракатларнинг бевосита масъул орган томонидан амалга оширилиши эса ҳуқуқий нигилизмнинг энг юқори чўққиси дейиш мумкин.

Гап шундаки, Президентнинг 2024 йил 24 октябрдаги ПФ 162-сонли Фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолияти тугатилиб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ўтказиляпти.

Якунда мана шу фармон асосида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари МК нинг 161-моддаси 2-қисми 1-банди билан корхона тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинган.

Бироқ фармонда дастлабки иккита тузилма тугатилиши кўрсатилган бўлсада, ҳуқуқий жиҳатдан бу юридик шахснинг тугатилиши ҳисобланмайди. Чунки Фуқаролик кодексининг 50-моддасига кўра юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади. Фармонда эса тугатилаётган тузилмаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида Миграция агентлигига ўтказилиши аниқ, кўрга ҳассадек қилиб кўрсатилган.

Фуқаролик кодексининг 49-моддасида қайта ташкил этишнинг 5 та тури белгиланган: қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш.

Келинг илмий томондан ҳам ёндашсак. Адлия вазирлиги томонидан нашр этилган Фуқаролик кодексига шарҳларда Фанлар Академиясининг академиги, юридик фанлари доктори, профессор Х.Р.Рахмонқулов қўшиб юборишни қуйидагича таърифлайди:
Юридик шахсни қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш икки ёки ундан кўп юридик шахсларнинг битта янги юридик шахсга бирлашувини англатади. Бунда бирламчи юридик шахснинг йўқ бўлиб кетиши асосий шарт бўлиб ҳисобланади.

Яъни, ПФ 162-сонли Фармонда кўрсатилган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда жамғарма фаолиятини тугатилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги ташкил этилаётган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ўтказилиши ҳуқуқий жиҳатдан юридик шахсларни қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этиш ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра ташкилотнинг мулкдори алмашганда, худди шунингдек ташкилот қайта ташкил этилганда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг розилиги билан давом эттирилади...

Ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги ушбу ташкилотнинг ходимлари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бу жараён тугатиш эмас, қайта ташкил этиш эканлигини тушунадиган мутахассислар етарлича. Чунки айнан ушбу вазирлик меҳнат муносабатлари соҳасида ягона сиёсат олиб борувчи давлат бошқаруви органи бўлиб, меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш назорати вазирликнинг асосий вазифаларидан биридир.

Ўзи назорат қилиши керак бўлган қонунларни вазирликнинг очиқ ойдин ўзи бузиши бу ҳуқуқий нигилизмнинг қўрқинчли даражасидир.

Президент фармонида аниқ айтиб турса ҳам, унга қарши бориш мумкинми? Беписандлик ҳам шунчалик бўлар.

Албатта, суд орқали ходимларнинг ҳуқуқлари тикланишига ҳаракат қиламиз ва Президентнинг кечаги нутқидан кейин судга ортиқча таъсир ўтказишлар бўлмайди деб умид қиламиз.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир нарса эшитиб қолдим. Ёлғонми ростми аниқ айтолмайман. Лекин жуда қизиқ.

Бир инсон бир ташкилотга ишга кирмоқчи бўлган. Ўша ташкилотдаги бир бўлим бошлиғи чиқиб, ундан ишга жойлашишга пора сўраган. Ишга жойлашмоқчи бўлган шахс органга мурожаат қилган. Тадбир бўлган. Ҳалиги пул сўраган инсон қамалган, ишдан кетган. Жойи бўшаган. Бош мутахассис бўлган бир инсон унинг ўрнига ўтирган. Унинг жойига бошқа бир мутахассис жойлашган. Мутахассиснинг ўрни бўшагач, вакант жойга ҳалиги органга хабар берган ёш инсон жойлашган.

Гўзалликми бу?)

Зафарбек Солижонов

👉@yuristkadr
Устоз адвокат Жасур ака Неъматов билан жиддий бир суд ишида қарама-қарши томонда эдик.

Иш яхшилик билан тугади. Ўзаро келишув битими тузиб, узоққа чўзилиши мумкин бўлган меҳнат низосига барҳам бердик.

👉@yuristkadr
Бандлик вазирига мурожаат.

Янги Меҳнат кодекси кучга кирганига мана 2 йил бўляпти. Кодексдаги моддалар ва қоидалар ҳажми ҳамда улардаги кўплаб ноаниқлик ва мураккабликлар ўтган 2 йил ичида янада бўй кўрсатди. Муаммолар ҳам етарли даражада юзага чиқди бу даврда.

Шу ўринда, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зохидовга таклифимиз, Кодексга ўзгартиришларни битта-иккитадан қилиб, бир йилда 3-4 мартадан қонун қабул қилмайлик.

Бизнинг ўзимизда ўнлаб таклифлар бор, бизга ўхшаган меҳнат ҳуқуқи бўйича бошқа мутахассисларда қанчадан-қанча таклифлар бор.

Ундан кўраси келинг, битта алоҳида ишчи гуруҳи тузайликда, ҳамма таклифларни умумлаштирайлик.

Шунда Кодексга битта катта қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритамизда, барча муаммоларга биттада барҳам берамиз.

Шундай қилиш керак.

👉@yuristkadr
Forwarded from GENERALISSIMUS
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, профессор М.Рустамбоев раҳбарлигидаги нуфузли олимлар жамоаси томонидан 2024 йилда тайёрланган Жиноят кодексига шарҳга кўра, “Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш жиноятини мансабдор шахс содир этган тақдирда, ишнинг ҳолатларига қараб, қилмиш ЖКнинг бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан жавобгарликка тортилиши шарт”. 

Яъни, Ўзбекистондаги қарийб барча юристлар унинг дарслик ва шарҳларидан  Жиноят ҳуқуқини ўрганган ҳурматли устозларимиз, агар айбдор мансабдор шахс бўладиган бўлса, унга Жиноят кодексининг  257-1-моддаси билан жазо тайинлаб бўлмайди, деб айтаяпти.

Лекин ЖИБ Наманган шаҳар суди судьяси Я.Эрматов Наманган вилоятидаги битта болалар шифохонаси бош врачи (мансабдор шахс)га Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми ва 257/1-моддаси 3-қисми билан  3 йилу 1 ой қамоқ (бечоранинг 66 ёшли эканлигига ҳам қараб ўтирмай) жазоси тайинлаган.

Ҳукм устидан келтирилган апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида Наманган вилояти суди судлов ҳайъати (Мадаминов, Қурбонов, Иминов)нинг эътиборини устозларимизнинг шарҳига бир неча маротаба қаратдик. Фойдаси бўлмади.

Адвокат Руслан Муҳаммадиев

@generalissimo_marshal
Forwarded from «YURIST VA KADR» NTM
“YURIST VA KADR” NTMда 11 март санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

МЕҲНАТ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАРДАН ХАБАРДОР БЎЛИНГ!!!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
Фарғонадаги бирлашаётган ОТМлар бўйича эслатма: чалғиманг!

Президентнинг ПҚ-26-сонли қарори билан Фарғона вилоятидаги 8 та олий таълим муассаларини бирлаштириб, уларнинг базасида 3 та йирик университет ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилган.

Биз бу бўйича мутасаддилар билан учрашиб, жараён МК 156-моддаси бўйича қайта ташкил этиш эканини тушунтириб, ходимларнинг асоссиз бўшатилишининг олдини олиш ва меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қўйиш бўйича ўз тавсияларимизни бердик.

Бироқ, қанча такрорламайлик, Президент қарорининг 1-иловасидаги чора-тадбирларнинг 3-позициясидаги топшириқни масъуллар бироз нотўғри тушунмоқда. Демак, бунда қайта ташкил қилинган университетлар бўйича:
хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш;
меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш вазифалари белгиланган.


Айрим масъуллар шу топшириқлардан келиб чиқиб, “бирлашиши белгиланган ОТМлардаги педагогларнинг ҳаммасини ишдан бўшатиб оламиз, ундан кейин танлов ўтказиб, танловдан ўтганларни янги университетларга ишга қабул қиламиз” деб ўйлаяпти.

Йўқ, ундай қилмайсизлар. Меҳнат кодексининг 156-моддасида ташкилот қайта ташкил этилганда, ходимларнинг меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этади дейиляптими, демак, шу қоидага риоя қиласизлар. Ишдан бўшатиб, қайтадан ишга олиш тўғри амалиёт эмас. Қолаверса, минглаб ходимларни ноқонуний бўшатиб ташлашингизга жим қараб турмаймиз.

❗️Унутманг, Меҳнат кодекси қонун сифатида юқори турувчи ҳужжат ҳисобланади. Кейин, ПҚ-26-сонли қарорнинг 1-иловаси 3-позициясидаги юқоридаги топшириқларни қайта ташкил этилаётган ОТМларда ишлаб турган ҳозирги педагогларга эмас, балки келгусида ишга қабул қилинадиган педагогларга нисбатан қўллайсиз.

Бу кейсда қайта ташкил этилган ташкилотда ишлашни истамаган ходимлар (МК 156-моддаси 5-қисми) ва қисқартиришга тушган ходимлар (МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-банди) билангина меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Қолган ҳолатларда ходимлар ўз ишини давом эттиравериши керак.

👉@yuristkadr
2 ёки 3 та ташкилотни бирлаштирмоқчи бўлсангиз...

Агар 2 ёки 3 та юридик шахсни қўшиб, янги юридик шахс ташкил қилмоқчи бўлсангиз, жуда хушёр бўлинг. Айниқса, давлат ва бюджет ташкилотларига бу алоҳида эслатма.

Ҳамма юридик ҳаракатлар бирин-кетинликда ва узвийликда боришини ҳисобга олмасангиз, бошингиз ташвишдан чиқмай қолиши мумкин.

Масалан, “А” ва “В” ташкилотни қўшиб, янги “С” деган ташкилот ташкил қилмоқчисиз. Бу МК 156-моддаси ва ФКнинг 49-50-моддаларига мувофиқ “қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этиш” дейилади. Бунда “А” ва “В”нинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, мол-мулклари, асосий воситалари, пул маблағлари, шартномалари ва албатта ходимлари янги “С”га ўтади.

Эътибор беринг, агар сиз кейинги ҳаракатларни ва ҳужжатларни тахт қилиб қўймай туриб, дейлик, бугун “ягона дарча”га бориб “С” ташкилотни рўйҳатдан ўтказиб, очиб қўйсангиз, шу куннинг ўзида “А” ва “В” ташкилотнинг фаолияти автоматик равишда тўхтаб қолади. Масалан, банкдаги ҳисоб-рақамларигача тўхтайди.

Шунда “А” ва “В” биргина ходимлар ва уларнинг иш ҳақи тўловлари борасида тупикка кириб қолади. Оқибатда ходимларда норозилик пайдо бўлиши мумкин. Чунки, ҳамма нарса олдиндан тахт қилиб қўйилмаган ва “А” ва “В”нинг ходимларини янги “С” фаолиятини бошлаган куни унга ўтказилиши ҳисобга олинмаган.

Шунинг учун биз доим айтамиз, олдин “А” ва “В” ташкилотнинг барча асосий воситалари, мол-мулклари, ҳисоб-рақамидаги пул маблағлари, шартнома ва битимлари ва албатта ходимларининг рўйҳатини тахт қилиб қўйингда, ана ундан кейин “С” ташкилотини рўйҳатдан ўтказиб, ташкил қилинг.

Иложи бўлса, “С”нинг структурасини ва штатлар жадвалини ҳам у рўйҳатдан ўтган кундан тасдиқлатинг. Ва кейинги кундан кечиктирмай “А” билан “С” ўртасида ҳамда “В” билан “С” ўртасида қабул қилиш ва топшириш далолатномаси тузиб, шу куннинг ўзида барча нарсаларни, жумладан, ходимларни ҳам қайта ташкил қилинган “С” ташкилотга ўтказинг.

Шунда ишингиз ўхшайди.

👉@yuristkadr
Кибрга берилган судьялар.

Ғаззолий кибрни: «У ўзини улуғ санаш ва қадрини бошқанинг қадридан устун қўйиш», деб таърифлаган.

Куни кеча пойтахтдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларнинг бирида содир бўлган бир ҳолат мени жуда ранжитди.

Хуллас, ушбу судда соат 14-30га суд процессимиз тайинланган эди. Судья шу суднинг раиси. Тайинланганига ҳали кўп бўлмаган. Мен ва ҳимоямдаги даъвогар эртароқ, соат 14-10да судда ҳозир бўлдик. Бир неча дақиқалардан сўнг Жавобгар томон судга етиб келди. Соат 14-30 бўлди, лекин суд бошланишидан дарак йўқ.

Билсак, шу судьяда соат 14-15да суди бўлиши керак бўлган шахслар ҳам судьяни кутиб туришган экан. Суд раиси бирон бир суд процессида иш кўраётган бўлса керак деб кутишни давом эттирдик.

Соат 14-47да раис ўз хонасидан икки нафар “меҳмон” билан чиқди ва ўринбосари билан меҳмонларни суд биноси ташқарисига турган машинага қадар кузатиб қўйди. “Меҳмон”лардан бири машинага ўтириб кетди. Биз “ана энди судимиз бошланади” деб хурсанд бўлиб турган эдик, чучварани ҳом санабмиз. Раис ўз ўринбосари ва кейинги “меҳмон” билан ташқарида кулишиб ва нималарнидир ўзаро гаплашиб туравердилар, туравердилар, туравердилар. Бу ёқда эса биз ва бизга ўхшаган қанча одамлар булар учун худдики йўқ одамдек кутиб ўтиравердик.

Шунда ногаҳон Ғаззолийнинг юқоридаги гапи эсимга тушиб кетди. “Кибрга берилган судья” деб қўйдим ичимда. Ўша судда бўлган тақрибан 30 нафар фуқароларнинг кўнглидан шунга ўхшаш фикр ўтган бўлса керак.

Хуллас, судья 15-10ларда хонасига қайтиб кириб, мантиясини кийиб чиқди. Бизни ишни кўришни бошласа керак деб турган эдик, адашибмиз. Биздан олдин яна бошқа иш бор экан, ўша ишни кўрди. Бизни иш эса 15-40да бошланди.

Элёр Абдуллаев

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барча аёлларни ва хотин-қизларимизни бугунги 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни чин юракдан табриклайман!

👉@yuristkadr
#namuna

Шофёрни ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқдан намуна

Ишхонага автотранспорт хайдовчиси, яъни шофёрни ишга қабул қилар экансиз, ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқда унга бириктирилаётган автомашинани ҳам албатта кўрсатиб ўтинг.

Шунда бир ўқ билан иккита қуённи урган бўласиз: яъни, битта буйруқ билан ҳам шофёрни ишга қабул қилиш, ҳам унга автомашинани бириктириш масаласини ҳал қилган бўласиз.

Келишдик-а?

👉@yuristkadr
❗️Айтишларича, охирги икки кун ичида ҳудудий меҳнат инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари аттестациядан ўтказилган ва қизиқ жиҳати, уларнинг аксариятини йиқитишган.

👉@yuristkadr
Қўшиб юбориш қулайми, ёки қўшиб олиш?

Ташкилотни, юридик шахсни қайта ташкил этишнинг 5 та тури бор: қўшиб юбориш, қўшиб олиш, ажратиб чиқариш, бўлиш ва ўзгартириш.

Икки ёки ундан ортиқ ташкилотни бирлаштириш уларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Унутманг, бунда қўшиб юбориш алоҳида, қўшиб олиш алоҳида жараён: бирлаштириш ҳақидаги қарорларни ёзишда бу икки тушунчани бир нарса ёки синоним деб тушуниш мутлақо хато.

1. Қўшиб юборишда икки ёки ундан ортиқ ташкилот фаолияти тўхтатилиб, улар ўрнида уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ворислик тартибида қабул қилиб олган янги ташкилот пайдо бўлади. Яъни, “А” ва “В” ташкилотлар ўрнида янги “С” ташкилот пайдо бўлади. Асосий ҳусусияти, бунда ишлаб турган “А” ва “В” ташкилот бундан буёғига ишламайди, чунки уларнинг фаолияти янги “С” ташкилот ташкил қилиниши муносабати билан тўхтайди. Қўшиб юборишда “А” ва “В” ташкилотларга тегишли бўлган барча мол-мулклар, асосий воситалар, ҳисобварағидаги маблағлар, шартномалар ва албатта ходимлар янги ворис ташкилот – “С”га ўтказилади.

2 Қўшиб олишда эса бошқача. Қўшиб олишда битта йирикроқ бўлган ташкилотга бошқа бир кичикроқ бўлган ташкилот (ёки ташкилотлар) қўшиб олинади. Яъни, “А” ташкилот мавжуд эди, мавжудлигича қолаверади ва унга “В” ташкилот битта бўлинма сифатида қўшилиши мумкин. Эътиборлиси, бунда қайта ташкил этиш йирикроқ бўлган “А” ташкилотнинг базаси (негизи)да юз беради, шу сабабли “А” ташкилотнинг фаолияти тўхтамайди. Чунки, гап “В” ташкилотнинг “А” ташкилотга қўшилиши ҳақида кетяпти ва бу жараёнда фақат “В” ташкилот фаолияти тўхтайди холос. Шунга кўра, “А” ташкилотнинг мол-мулклари, асосий воситалари, ҳисобварағидаги маблағлар, шартномалар ва ходимлари жойида тураверади. Аксинча, “В” ташкилотдаги худди шу нарсалар ворислик тартибида “А” ташкилотга ўтади.

Қўшиб юборишдан қўшиб олишнинг асосий фарқи қўшиб олишда ҳеч қандай янги “С” ташкилот ташкил этилмайди. Шу сабабли, қўшиб олиш жараёни қўшиб юборишга қараганда анча осонроқ, қулайроқ ва камҳаржроқ бўлади.

Масалан, Университет ва Институтни бирлаштирмоқчимиз дейлик. Университетда 1.200 та ходим, 5.000 та талаба, 15 та бино, 35 та транспорт воситаси ва 250 турдаги ҳар хил асосий воситалар ва моддий бойликлар ва ҳисоб-рақамида 15 млрд. сўм пул мавжуд. Институтда 500 та ходим, 2000 та талаба, 5 та бино, 15 та транспорт воситаси, 80 турдаги ҳар хил моддий бойликлар ва ҳисоб-рақамида 7 млрд. сўм пул бор.

▪️Агар мана шу жараённи қўшиб юбориш қиладиган бўлса, эътибор беринг, Университет ва Институтнинг фаолияти тўхтатилиб (тугатилиб), улар ўрнида янги ОТМ, масалан, Академия пайдо бўлиши керак. Натижада, Университет ҳам Институт ҳам ўзининг юқоридаги барча талабалари ва ходимларини янги Академияга ўтказиб, мол-мулкларини ўша янги Академияга расмийлаштириб бериши керак. Бу жараённи қанчалик мураккаб ва ортиқча ҳаражатли бўлишини бу жараённи бошидан ўтказаётганлар яхши билади.

▪️Қўшиб олиш қилинадиган бўлса, ҳаммаси Университетнинг базасида ва негизида бўладику, шу сабабли Университетнинг минглаб талабаларию ва минглаб ходимлари ҳам ўзгармайди, Университетнинг мол-мулкларию, ҳисоб-рақамлари ва пул маблағлари ҳам жойида тураверади. Чунки, қўшиб олишда янги ОТМ пайдо бўлмаяпти, аксинча, Университет жойида турибди ва унга нариги Институт қўшиб олинмоқда. Асосий ўзгаришлар қўшиб олинаётган Институтда юз беради. Бунда Институтнинг фаолияти тўхтатилиб, Университетга факультет сифатида қўшилади ва ундаги талабалар, ходимлар ва мол-мулклару, ҳисоб-рақамидаги пул маблағларидан тортиб, ҳамма-ҳаммаси Университетга ўтади.

Яъни, ташкилотларни қўшиб олишда ташкилотларни қўшиб юборишга нисбатан силкинишлар, оғриқлар ва ҳаражатлар камроқ бўлади. Яна бир гап, қўшиб юборишда янги “С” ташкилот юзага келади деяпмизку, айниқса, бу жараён бюджет ташкилотларида бўлса, пул маблағлари ва ходимларни янги “С”га ўтказишда катта қийинчиликлар мавжуд. Чунки, бугун ЯММТ ва UZASBO каби тизимларда қўшиб юборишнинг бу қисмларида техник камчиликлар бор.

👉@yuristkadr
#namuna

Иш берувчидан ишга доир маълумотларни сўраб олиш ҳақидаги аризадан намуна.


Менга лавозими қисқарган ходимлардан кўплаб мурожаатлар келади. Масалан, улар қисқаришга тушганлиги ҳақида огоҳлантириш хати олганлигини, лекин иш жойи қисқарган-қисқармаганлигини билмаслигини, бу ҳақида иш берувчи томони ҳеч қандай маълумот бермаётганини айтишади.

Шундай вазиятга тушиб қолган ходимларга маслаҳат: МК 117-моддасига асосан иш берувчига ҳақиқатдан ҳам лавозимингиз қисқарганлигини тасдиқловчи штатлар жадвалидан нусха беришни сўраб ариза ёзинг.

Иложи бўлса, бу аризада бошқа бўш иш ўринлари ҳақида маълумот беришни ҳам сўранг. Чунки, МК 144-моддаси бўйича қисқаришга тушган ходимга бошқа бўш иш таклиф этилиши шарт.

Шунда иш берувчи МК 117-моддасига асосан 3 иш куни ичида сиз сўраган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этишга мажбур бўлади. Тақдим этолмадими, демак, қисқартиришга тушмаган бўлиб чиқасиз, шунчаки ғирромлик билан сизни “ўйнатаётган” бўлишади.

☝️Тепада ана шундай аризадан намуна беряпмиз.

👉@yuristkadr
Forwarded from Advokat Qosimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#taklif

Маънавий зарарни қоплаш бўйича битта моддадаги бир-бирига зид икки норма ҳақида.

Меҳнат кодексининг 174-моддасида меҳнат шартномаси бекор қилинган ва ишга тикланган ходимга тўланадиган маънавий зиён бўйича бир-бирига зид икки хил қоида бор.

1. МК 174-моддасининг учинчи қисмида шундай дейилган:

“Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини қонунга хилоф деб эътироф этган иш берувчи ходимни аввалги ишига (лавозимига) тиклаши ҳамда ходимнинг ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги талабларини қаноатлантириши шарт. Бундай ҳолда ходимга тегишли бўлган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори тўғрисидаги масала ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳал этилади дейилган.

Мазкур қоида ўз мазмунига кўра, ишга тиклашни ҳамда ходимга етказилган моддий ва маънавий зарар миқдорини қоплашни судсиз тартибда амалга ошириладиган вазиятга тегишли. Яъни, иш берувчи ўзи ҳам меҳнат шартномасини бекор қилинганлигини ноқонуний деб эътироф этиши, ходимни судсиз тартибда ўз ишига тиклаши ҳамда моддий ва маънавий зиённи судсиз тартибда қоплаб бериши мумкин. Мазкур қоидада ходимга қопланадиган маънавий зарар миқдори ҳам ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув билан, яъни судсиз тартибда белгиланиши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Бу қоиданинг давомида агар тарафлар маънавий зарарнинг миқдори ҳақида келишувга эриша олмаса, масала суд тартибида ҳал этилиши кўзда тутилган.

2. Бироқ, МК 174-моддасининг олтинчи қисмида шундай дейилмоқда:

"Маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори иш берувчининг ҳаракатларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас".

Эътибор беринг, ушбу қоидада ходимга етказилган маънавий зарар миқдорини қатъий равишда суд томонидан белгиланиши кўрсатилган. Ғалати томони, бунда МК 174-моддасининг юқорида келтирилган учинчи қисми истисно қилиб кетилмаган. Аксинча, “суд томонидан белгиланади” деб, 174-модданинг учинчи қисмидаги маънавий зарар миқдорини тарафларнинг келишуви билан ҳам белгиланиши мумкинлигини инкор қилиб қўйган. Шунга кўра, МК 174-моддасининг учинчи ва олтинчи қисмлари мазмунан бир-бирига зид қоидалар ҳисобланади.

Тўғриси, мана шунақа бир-бирига зид нормалар туфайли меҳнат низоларини судсиз, ўзаро келишув билан ҳал қилиш йўллари ёпилиб қоляпти. Амалиётда бўлди бундай мисол, бир давлат ташкилоти судсиз, ходим билан келишиб унга етказилган маънавий зарар учун 20 млн. сўм пул тўлаб бермоқчи бўлди. Лекин юқори ташкилоти "эртага текширувчилар муаммо қилади, модданинг олтинчи қисмида "суд томонидан белгиланади" дейилган деб, тўланган пулларни чўнтаклариздан қайтартиради" деб эътироз билдирди. Натижада 174-модданинг учинчи қисмини қўллаб бўлмади.

▪️Хуллас, таклиф сифатида Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали юқоридаги бир-бирига зид бўлган икки нормани ўзаро мувофиқлаштириш керак деб ҳисоблаймиз.


👉@yuristkadr
2025/03/13 08:57:57
Back to Top
HTML Embed Code: