Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
#uzlidep_21yoshda

Муҳим
вазифалар белгилаб олинди

Бугун ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда ЎзЛиДеПнинг қўлга киритган ютуқлари ҳамда партия олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда партия Сайловолди дастуридаги вазифаларни бажариш учун 500 пунктдан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилгани ва унинг ижросини таъминлаш партиянинг бош мақсадига айланиши кераклиги таъкидланди.

5 устувор мақсад асосида ишлаб чиқилган мазкур “Йўл харитаси” аҳолимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, халқимиз дастурхони янада тўкин, эртанги кунимиз эса ёруғ бўлишини кафолатлайди.

Йиғилишда ЎзЛиДеП раиси А. Хаитов партия ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан барча партия аъзоларини табриклади. Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Давлат байроғини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

Барча юртдошларимизни ғуруримиз тимсоли – давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан чин юракдан  табриклайман.

Давлатимиз байроғи мамлакатимиз мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолдир. Ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз рамзидир. Байроғимиз халқимиз шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, барчамизга ифтихор бағишлаяпти.

Бугун давлатимиз байроғи бизни "Инсон қадри учун" улуғвор ғоя атрофида бирлаштириб, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб турибди.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга асосан эндиликда жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, оилавий байрамларда фойдаланилиши мумкин.

Давлат байроғи тўғрисидаги қонунимизга киритилган ушбу янгиликлар юртдошларимиз учун фахр ва ифтихор туйғуларини ифода этиш имкониятини янада кенгайтиради.

@a_xaitov
☑️ Ишончни оқлаш ва фуқароларимиз орзу-интилишларини рўёбга чиқариш фаолиятимиз бош мезонига айланади

Бугун Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари парламент қуйи палатасининг ўтган беш йилликдаги фаолиятини алоҳида эътироф этар экан, келгуси беш йилда Қонунчилик палатаси олдида ғоят улкан вазифалар турганини таъкидлади.

Парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиши, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Президентимиз депутатларни ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришга чақирди.

Қонун ижодкорлиги жараёни, аввало, жамиятимиздаги долзарб муаммолар ечимига, халқимизнинг оғирини енгил қилишга қаратилиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, тиббий хизматлар сифатини ошириш, ажратилаётган маблағлар ўз эгасига етиб боришини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурта тизимини албатта қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш вақти келгани айтиб ўтилди. Ушбу масала партиямиз сайловолди дастурида ҳам алоҳида ўрин олганлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз.

Янги даврда парламент чинакам халқ уйи, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши, ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиши ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда парламентнинг фаол иштироки муҳимлиги таъкидланди.

Умуман олганда, партиямизга сайловчилар ишончи, давлатимиз раҳбарининг таклиф ва ташаббуслари парламент қуйи палатасида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган ЎзЛиДеП депутатлари зиммасидаги масъулиятни янада оширади. Фаолиятимиз давомида давлатимиз раҳбарининг ишончини оқлаш ва фуқароларимизнинг орзу-интилишлари, дарду ташвишлари ва муаммоларни ҳал этишда бор кучимизни сафарбар этамиз.

@a_xaitov
☑️ Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар партиямизнинг сайловолди дастури ижросида муҳим аҳамият касб этади.

18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президентимиз иштирок этди ва маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбари қонун ижодкорлиги, аввало, жамиятдаги долзарб масалалар ечимига қаратилиши кераклигини таъкидлаб, қатор қонунчилик ташаббусларини илгари сурди.

Жумладан, эскирган уйлар ўрнида замонавий турар жойлар қуриш, фуқароларнинг уй-жой қурилишига йўналтирган маблағларини кафолатли ҳимоя қилиш, хусусий таълим ва электр энергетикаси соҳасида инвесторларни қўллаб-қувватлаш, мажбурий тиббий суғурта ва сунъий интеллектни қўллаш, франчайзинг, капитал бозори, “стартап”лар соҳасидаги муносабатларнинг қонуний асосларини яратиш вазифаси қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, партиямиз сайловолди дастурида 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш, уч ва ундан ортиқ фарзанди бор 35 ёшгача бўлган шахсларга уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратилишини таъминлаш, “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни тезлаштириш, газ ва электр етказиб бериш соҳаларига хусусий бизнесни кенг жалб этиш ташаббусини илгари сурган эди. Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган таклифлар, белгилаб берилган ушбу вазифалар эса партиямизнинг дастурий вазифалари ижросида муҳим аҳамият касб этади.

@a_xaitov
☑️ Президентимизнинг Парламент ва маҳаллий кенгашлар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича билдирган ташаббуслари ЎзЛиДеП учун ғоятда қадрлидир

“100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин". Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида айтган бу фикрлари барча депутатларни тўлқинлантириб юборди. Президентимизнинг бу таклифлари парламентни халққа янада яқинлаштиришда муҳим омил бўлади.

Юртбошимиз бугунги йиғилишда қабул қилинган қонунлар албатта ишлаши, одамлар ҳаётида сезиларли ўзгариш қилиши кераклиги таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилишда қонунлар ижроси Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмитаси ва масъул ижро этувчи орган билан биргаликда ўрганиб борилиши, вазирлик ва идораларда раҳбар ўринбосарларини қуйи палата қўмиталари билан доимий ҳамкорлик учун масъул этиб бириктириш, Парламент ва депутат сўровлари кимга йўлланган бўлса, шахсан шу раҳбар томонидан жавоб берилиши шартлиги ҳақида қатъий фикрлар билдирилди.

Ушбу билдирилган таклиф-ташаббуслар ЎзЛиДеПнинг бошқарувда парламент ва маҳаллий кенгашларнинг ролини ошириш ҳамда халқнинг чинакам овозига айлантириш йўналишидаги мақсад-вазифалари ижросига хизмат қилади. Шу жиҳатдан давлатимиз раҳбарининг Парламент ва маҳаллий кенгашлар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича билдирган ташаббуслари ЎзЛиДеП учун ғоятда қадрли ва бебаҳодир.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишда фаол бўлишимиз керак

18 ноябрь куни давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзлади. Йиғилишда Президентимиз эътиборимиздан четда қолаётган кўпгина масалаларни айтиб ўтди. Бу эса ўз фаолиятимизни тубдан қайта кўриб чиқишга катта туртки бўлади.

Шу боис ҳозирданоқ пухта ўйланган беш йиллик дастур асосида янги қонунлар устида иш бошласак, халқимиз кутаётган ислоҳотлар муваффақиятига катта ҳисса қўшган бўламиз. Бу ишларда ЎзЛиДеП фракцияси фаол, етакчи бўлади.

Бунинг учун Ҳукумат идоралари ва ҳудудлар билан яқиндан ишлашга, парламент назоратини чинакам таъсирчан институтга айлантиришга, сифатли қонунларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратамиз.

Депутатларимиз билан бирга янгича тизим асосида ишни ташкил этамиз.

Шундагина қонунчилик палатаси янада самарали, бугунги давр талабларига мос равишда халқимиз кутаётган ва астойдил ишонаётган ҳақиқий парламентга айланади.

@a_xaitov
O‘zLiDeP ЯНАДА ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОР БЎЛАДИ

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида биз, депутатлар, яъни халқ сайлаган вакиллар олдида турган энг муҳим вазифалар хусусида сўз юритар экан, аввало, ютуқлар билан бирга эътиборимиздан четда қолаётган кўпгина муаммоли масалаларни ҳам санаб ўтди. Бу эса ўз фаолиятимизни бугунги шиддатли, ўзгараётган давр талаблари асосида қайтадан танқидий нуқтаи назар билан таҳлил қилиб, ҳаётга, сиёсий жараёнларга янада теранроқ қарашга ундаяпти.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 21 ноябрдаги сонидан

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП фракцияси Ҳукумат идоралари билан яқиндан ҳамкорликда ишлайди

Давлатимиз раҳбарининг Қонунчилик палатасининг биринчи ва иккинчи мажлисларида белгилаб берган вазифалар асосида ЎзЛиДеП фракцияси Ҳукумат идоралари билан яқиндан ҳамкорликда ишлаши бўйича аниқ чора-тадбирларини белгилаб олди.

Чунки, сайловолди дастурий мақсадларимизни амалга оширишда сифатли ва халқчил қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасида ташаббускор вазирликлар билан олдиндан келишиб, муҳокамаларда депутатлар иштирокини таъминласак, қонунларимиз пишиқ ва пухта бўлади.

Айниқса, сайловолди дастуримиздаги хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш, тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, ер ва ер ости ресурсларидан тежамли фойдаланиш ҳамда ижтимоий вазифаларни амалга ошириш борасида муҳим ташаббусларни амалга оширишда ижро ҳокимияти билан яқиндан хамкорлик қиламиз.

Шу билан бирга, Ҳукуматимиз яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини амалга оширишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтиришда фаол бўлади. Бу орқали партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширган бўламиз.

@a_xaitov
☑️ ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги ташаббуслар - атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиётни таъминлашга қаратилган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Давлатимиз раҳбари бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда 2025 йилга ушбу ном берилиши, бу борадаги ишларимизни янги, янада юксак босқичга кўтаради.

Шу билан бирга Ҳукуматимиз олдига йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш борасида вазифалар белгиланди. Бунда партиямиз депутатлари ҳам фаол бўлиб, сайловолди дастурида илгари сурилган қатор ташаббуслари асосида ўз таклифларимизни тақдим қиламиз. Бу орқали партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширган бўламиз. 

@a_xaitov
☑️ Инвестициявий фаоллик қўллаб-қувватланади

Президентимиз 22 ноябрь куни Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Таъкидланганидек, ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар натижасида бу воҳада ҳам кенг имкониятлар очилмоқда. Келгуси йилда Сурхондарёга 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 425 минг аҳолини банд қилиш ва экспортни 320 миллион долларга етказиш режа қилинган.

Масалан, “Айритом” халқаро савдо зонасида бир ойда ўртача 5 миллион долларлик маҳсулот сотилаяпти. Унинг ҳудуди 150 гектарга кенгайтирилса, яна 250 миллион долларлик лойиҳаларга жой бўлади.

Хитойлик инвесторлар Боботоғ ҳудудидаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция киритиб, 2 минг иш ўрни яратишни таклиф қилаяпти. Бунинг натижасида йилига 600 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилиш имконияти яратилади.

Давлатимиз раҳбари ушбу тақдимот билан танишар экан, тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш, конлар негизида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо ва хизматларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

Мазкур вазифалар партиямиз мақсад ва ғояларига тўлиқ мос келади. Партиямиз сайловолди дастурида аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш борасида ташаббуслар илгари сурилган.

@a_xaitov
☑️ Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

Давлатимиз раҳбарининг “Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади.

Шунингдек, меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди. Бундан ташқари, 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлари, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслари учун божхона тўловларини тўламайди. (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

Кейинги йилдан бошлаб эса нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади. Давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

Президентимизнинг мазкур қарори ЎзЛиДеПнинг кейинги беш йилликдаги сайловолди дастури ижроси учун муҳим аҳамият касб этади. Зотан партиямиз нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини 2 баробарга ошириш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш учун 1 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратишни ўзининг устувор вазифаси, деб билади. Шу боис куни-кеча давлатимиз раҳбари имзолаган қарорни қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
☑️ 2025 йилги Давлат бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида давлатнинг фуқаролар олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларини бажариш учун етарли миқдорда маблағ ажратилган, шу жумладан иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ўз вақтида тўлаш ҳамда инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириб бориш кўзда тутилган.

Ўзбекистон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати келгуси йилда 2024 йилга нисбатан 6 фоиз ва аҳоли жон бошига 3251 долларни ташкил этиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ўсиш суръатлари саноатда 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоиз, бозор хизматларида 14,5 фоиз, қурилишда 14,2 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Инфляция даражаси 7 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасида келгуси йил учун асосий солиқ ставкаларини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш, “Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш орқали даромадлар базасини кенгайтириш, солиқ, божхона ва бюджет сиёсатини босқичма-босқич Жаҳон савдо ташкилотининг талабларига уйғунлаштириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, 2025 йилда маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш учун улар ихтиёрида қоладиган солиқ тушумларини кўпайтириш режалаштириляпти. Бунда келгуси йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи, давлат активлари ижарасидан тушадиган тушумлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоизигача қисми туман (шаҳар)лар бюджетларига қолдирилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси партиямиз фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, депутатларимиз партия сайловолди дастури, мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклифлар билдирган эди.

Мажлисда Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдик.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси партиямиз фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, депутатларимиз партия сайловолди дастури, мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклифлар билдирди.

Энг муҳими Давлат бюджети лойиҳасида бизнинг электорат вакилларимиз бўлган тадбиркорлар учун асосий солиқ ставкаларининг ўзгаришсиз қолиши муҳим аҳамиятлидир. Бу тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш, энг муҳими хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Бюджет лойиҳасининг яна бир муҳим жиҳати — аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтирилган маблағларнинг сезиларли даражада оширилганидир. Аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида 20 трлн сўм маблағ йўналтирилганини ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин.

Биз сайловолди дастуримизда аҳолига уй-жойлар қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратган эдик. Лойиҳада 15 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилаётгани айниқса долзарбдир.

Лойиҳада шаҳар ва қишлоқларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида "Ташаббусли бюджет" тизимини такомиллаштириш ва бу лойиҳага 6 трлн маблағ ажратилаётганини айтиб ўтишимиз мумкин.

"2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ЎзЛиДеП уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва ижросини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр.

@a_xaitov
☑️ Фермер ва деҳқонларга қаратилаётган эътибор – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади

Давлатимиз раҳбари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Тақдимотда Президентимиз яқинда бўлиб ўтган парламент мажлисидаги нутқида аҳоли сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа эканини таъкидлади.

Тақдимотда таъкидланганидек, келгуси йил 4 миллион 800 минг гектарда экинлар етиштириш мўлжалланган. Шундан 2 миллион гектардан зиёд ерда мева-сабзавот, картошка, дуккакли ва полиз маҳсулотлари экилади. Уларнинг далаларда жойлаштирилиши ва ҳосилнинг захирага жамланиши мониторинг қилиб борилади. Хусусан, аҳолига бирламчи зарур бўлган 10 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади. Бунда ҳар бир туман кесимида қандай маҳсулот етиштирилиши ва ички бозор учун қанча захира қилиниши мужассам бўлади.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фермер ва деҳқонларга имтиёз бериш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаларидан саналади. Жумладан, партиямиз келгуси 5 йилда органик маҳсулот етиштираётган фермер хўжаликлари учун солиқ имтиёзларини жорий этиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва кредитларнинг қайтариш муддатларини мавсумийликдан келиб чиққан ҳолда белгилашни бош мақсади, деб билади. Шу боис деҳқон ва фермерларга қаратилаётган эътиборни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгиланди

Давлатимиз раҳбари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишар экан томорқачиликни янада ривожлантириш бўйича ҳам қатор топшириқларни бердилар.

Ҳозир кунда республикамиз бўйича 500 минг гектардан ортиқ томорқа ерлари мавжуд. Ушбу томорқалардан 2-3 мартагача ҳосил олиш йўлга қўйилган. Бу борада натижадорликни янада ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Томорқабоп бўлган яъни сердаромадли экин турларини кўпайтириш, бунда нафақат ички бозорбоп балки, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар сонини ошириш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Бугунги кунда томорқа ўз оиласини боқиш билан биргаликда бозорлар тўкинлигини ҳам таъминлайди. Шунингдек, узум, мевали боғларни кўпайтириш ва бу орқали даромадларини ошириш бўйича яхши тажриба бўлиб, уни янада қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари эртаки ва тўқсонбости, сердаромадли экинларни экиш ва бу орқали бозорлар нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича ҳам аниқ топшириқлар белгилаб берилди.

Яна бир муҳим катта йўналиш томорқа инфратузилмасини ривожлантириш, сара уруғларни етказиб бериш, бу орқали ўқувлар, семинарлар ташкил қилишга эътибор қаратилади. Мақсадимиз аҳолимиз давромадларини ошириш, бозорлар тўкинлигини таъминлашдан иборат.

Ушбу масалалар бўйича ўзимизнинг аниқ чора-тадбирларимиз ва таклифларимизни ишлаб чиқамиз.

@a_xaitov
☑️ Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш борасида вазифалар белгилаб берилди.

Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш, экспорт қилиш масаласида ҳали муаммолар борлиги, уни тизимли ташкил қилиш бўйича мутсаддилар олдига топшириқлар белгилаб берилди.

Унга кўра, жорий йил якунигача жами қуввати 57 минг тонна бўлган 10 та агрологистика маркази, 230 минг тонналик совуткичли омборхонани ишга тушириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ҳар бир вилоятда 14 минг, келгуси йили 29 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этиш топширилди. Шунингдек, экспортга юборишда ҳар бир мева-сабзавот тури бўйича алоҳида техник стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга органик майдонларни 2025 йилда 10 минг гектарга, келгуси уч йилда 100 минг гектарга етказиш топширилди.

Эндиликда органик майдон ташкил қилган фермер ва деҳқонларга ерни лазер билан текислаш харажати давлат томонидан қоплаб берилиши, “Органик”, “Глобал Гап”, “Ҳалол”, "Кошер" каби сертификатларни олиш харажатлари учун субсидия ажратилиши, йирик савдо тармоқларида органик маҳсулотлар учун алоҳида расталар ташкил этилиши белгиланди.

Яна бир муҳим масала банклар балансига олинган иссиқхона, қайта ишлаш цехлари, музлаткичли омборларни тажрибали тадбиркорларга бериш, қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга етказиб бериш тизимини иссиқхоналар учун ҳам жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фракциямиз ва партия олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисларидаги нутқлари ва ундан келиб чиқиб фракция олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, келгуси 5 йилда тадбиркорликни ривожлантириш, қулай инвестицион муҳитни яратиш партия ва унинг қуйи палатадаги фракцияси фаолиятининг устувор вазифасига айланади. Шу билан бирга, партия тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш бўйича олиб бораётган ислоҳотларда фаол бўлиб, янги янги ташаббусларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратади.

Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган амалий таклиф ва муҳим ташаббуслар ЎзЛиДеПнинг бошқарувда парламент ва маҳаллий кенгашлар ролини ошириш ҳамда халқнинг чинакам овозига айлантириш йўналишидаги мақсад-вазифалари ижросига хизмат қилади.

Бундан ташқари партиямиз иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш, аграр соҳани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш, мамлакатимизда “Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратади.

Йиғилиш сўнггида давлатимиз раҳбарининг маърузалари асосида ишлаб чиқилган партия “йўл харитаси”ни жойларда тўлиқ ижросини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

@a_xaitov
АСОСИЙ СОЛИҚ СТАВКАЛАРИНИНГ ЎЗГАРИШСИЗ ҚОЛИШИ тадбиркорларимиз учун қулай имкониятдир

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдик.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси партиямиз фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Депутатларимиз партия сайловолди дастури, мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклифлар билдирди.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 28 ноябрдаги сонидан

@a_xaitov
☑️ Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехникалар етказиб берилади.

Дала четидан самарали фойдаланиш, томорқа, кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда озиқ-овқат ва даромадли экинларни экиб, активга айлантириш борасида чоралар кўрилади.

Давлатимиз раҳбари раислигила шу 28 ноябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда бу ҳақида аниқ топшириқлар берилди.

Хусусан дала четидан унумли фойдаланилмаётганлиги танқид қилинди, шу билан бирга самарали фойдаланаётган тадбиркорлар ҳам кўпайиб бораётгани эътироф этилди.

Йил якунигача дала четларидаги 650 минг, аҳолига берилган 364 минг гектарни экспортчи-тадбиркорларга бириктириш топширилди.

Эндиликда дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингини ҳисоблашда қўшимча балл берилади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермерларга барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Шу билан бирга, дала чети ҳисоби, нима маҳсулот етиштирилгани ва қанча маҳсулот олингани “e-Фито” портали орқали назорат қилиб борилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш муҳимлиги таъкидланди.

Мамлакатимизда чиқадиган минитехника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олган ЎзЛиДеП ва Фермерлар кенгаши давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда жойларда ижросини таъминлашда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

@a_xaitov
2024/12/02 08:38:41
Back to Top
HTML Embed Code: