ADVOCATEKULBAYEV Telegram 117
Газ билан боғлиқ жиноят ишларини малакалашда нотўғри амалиёт шаклланган

Ўтган йилги аномал совуқ жиноят кодексига ҳам таъсир қилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд газни ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ўғрилик деб баҳоланиб, ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “д” ва “е” бандлари билан жавобгарлик белгиланди.

Тўғри, Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”га кўра истеъмолчи газдан белгиланган қоидаларни бузиб фойдаланганида, ундан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархи ваколатли ходимларнинг сўнгги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб, газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундирилади. Яъни, истеъмолчи газдан 24 соат фойдаланганми-йўқми, газдан узлуксиз фойдаланганда тўлаши керак бўлган суммани тўлиқ тўлайди.

Бу тартибда ундиришга қарши эмасмиз, чунки хисоблагич (учётчик) бўлмаганидан кейин, амалда ишлатилган ресурснинг миқдорини аниқлашнинг умуман имконият йўқ.

Бироқ, амалиётда қонунни қўлловчилар газ идорасининг хулосасида кўрсатилган суммадан келиб чиқиб жиноят ишини квалификация қилишмоқда. Буни нотўғри амалиёт деб хисоблаймиз:

Чунки, юқорида айтиб ўтганимиздек, шахс газдан узлуксиз фойдаланганми-йўқми, қиш пайтлари газ ўчиб қолганми, газни босими тушиб кетганми – фарқи йўқ, шахс газдан 24 соат фойдаланганида тўлаши керак бўлган сумма – моддий зарар деб хисобланмоқда ва шунга қараб жиноят иши малакаланмоқда.

Бироқ, “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий суд Пленум қарори ҳамда ФКга кўра “Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади”, - деб кўрсатилган.

Энди, тахмин ва фаразга асосланган, “айбдор узлуксиз 24 соат газдан фойдаланганида манашунча вақтда фалон млн. сўм зарар етказади” деган маълумотни юқоридаги зарар турларининг хеч қайси бири билан баҳолаб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 463-моддасига кўра айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev

tgoop.com/advocatekulbayev/117
Create:
Last Update:

BY Advokat Xondamir Kulbayev

Share with your friend now:
tgoop.com/advocatekulbayev/117

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

As the broader market downturn continues, yelling online has become the crypto trader’s latest coping mechanism after the rise of Goblintown Ethereum NFTs at the end of May and beginning of June, where holders made incoherent groaning sounds and role-played as urine-loving goblin creatures in late-night Twitter Spaces. Each account can create up to 10 public channels Commenting about the court's concerns about the spread of false information related to the elections, Minister Fachin noted Brazil is "facing circumstances that could put Brazil's democracy at risk." During the meeting, the information technology secretary at the TSE, Julio Valente, put forward a list of requests the court believes will disinformation. 6How to manage your Telegram channel? Ng was convicted in April for conspiracy to incite a riot, public nuisance, arson, criminal damage, manufacturing of explosives, administering poison and wounding with intent to do grievous bodily harm between October 2019 and June 2020.
from us

Telegram Advokat Xondamir Kulbayev
FROM American