ADVOCATEKULBAYEV Telegram 22
КРЕДИТ: жиноятми ёки фуқаролик муносабати?

Ҳозирги кунда қонунчиликни қўллаш соҳасида нотўғри бир амалиёт шаклланган. Яъни кредит олиб, кредит қарздорлигини қайтармаётган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиб, уларни қамаш амалиёти.

23.06.2023 йил куни янгиланган тахрирда қабул қилинган “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий суд Пленум қарори лойихасининг
10-бандида қуйидагича жумла бор эди: “10. Кредит маблағларидан шартномада назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш агар кредит шартномаси амалдаги қонун талаблари асосида расмийлаштирилган бўлса, фирибгарлик сифатида баҳоланмаслиги лозим”. Қарорнинг мазкур банди ҳақиқатан тўғри бўлиб ҳисоблансада, афсуски, Пленум йиғилишида қабул қилинмади.

Гарчи Пленум қарорининг 10-банди қабул қилинмаган бўлсада, гаров таъминоти мавжуд бўлган кредит ишларини жиноят деб топиб бўлмаслигининг ҳуқуқий асосларини қуйида кўриб ўтамиз:

биринчидан, “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги Олий суд Пленум қарорида: “Мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб тавсифланиши лозим.”, - деб кўрсатилган. Фирибгарликка оид Пленум қарорида ҳам талон-торожнинг зарурий белгиси мулкни текинга қўлга киритиш эканлиги таъкидланган.
Энди мантиқан ўйлаб кўринг, кредит сиёсатига кўра ажратилаётган кредит суммасининг 125% қийматидаги гаровни банкка бериб кредит олган кишини қандай қилиб ўзганинг мулкини текинга қўлга киритган деб топишимиз мумкин?

иккинчидан, 1966-йил 16-декабрь куни Нью-Йоркда қабул қилинган “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пактнинг 11-моддасида “Ҳеч ким бирор-бир шартнома мажбуриятини бажара олмайдиган аҳволда бўлгани асосидагина озодликдан маҳрум этилиши мумкин эмас.”, - деб кўрсатилган. Бу қонунни Ўзбекистон Республикаси ратификация қилган. Мактаб ўқувчисига ҳам маълумки, Конституция ва бошқа маҳаллий қонун ҳужжатларига кўра агар халқаро ҳужжатларда Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро қонун хужжатларига амал қилинади.

учинчидан, ҳар қандай кредит шартномасида ва бошқа битимларнинг якунловчи қоидаларида мазкур битимлардан келиб чиқадиган низолар тегишлича иқтисодий ва фуқаролик судларида ҳал этилиши кўрсатилади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар доирасида тузилган битимлар мавжуд бўлган бир вазиятда, шахсларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўзаро юзага келган низолар бўйича мурожаатига асосан жиноят иши қўзғатиш ҳолатлари суд амалиётида кўплаб учрамоқда. Шу сабабли фирибгарликка оид Пленум қарорига қуйидаги тахрирда 11-банд киритилган: “11. Тузилган битимга асосан ўзга шахснинг эгалигига ўтказилган ёки гаров таъминоти сифатида топширилган мулк юзасидан шахснинг битим тузилишида бошқа мақсад кўзлангани ҳақидаги важлари асосида ҳолат битим қонунга мувофиқ тузилгани аниқланган ҳолларда фирибгарлик сифатида баҳоланмаслиги лозим.” Бу билан Пленум агар орада тўғри тузилган битим бўлса, ҳолатни фирибгарлик сифатида квалификация қилиб бўлмаслигини аниқ-равшан кўрсатиб ўтган. Фақатгина биз юқорида таъкидлаган 10-банд қабул қилинмаганлиги сабабли, мазкур
11-банднинг мазмуни чала бўлиб қолган.

Ҳулоса ўрнида бир казус: Анвар синфдоши Бобурдан 1 млн. сўм қарз олди ва унга ўзининг 1 млн. 200 минг сўмлик телефонини бериб, агар қарзини қайтара олмаса телефони уники эканлигини айтди. Бобур ҳам қарз қайтмаса телефон ўзида қолишини билиб, кўнгли тўқ бўлиб қарз берди. Вақти келиб Анвар қарзини қайтара олмади. Бу ҳолатда Анвар ўзганинг мулкини талон-торож қилган бўладими) Шундай элементар ҳолатда ҳам кўпкина хуқуқни қўлловчилар Анвар қарзни нимага ишлатганига эътибор қаратиб Анварга айблов кўзи билан қарамоқда.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev

tgoop.com/advocatekulbayev/22
Create:
Last Update:

BY Advokat Xondamir Kulbayev

Share with your friend now:
tgoop.com/advocatekulbayev/22

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

When choosing the right name for your Telegram channel, use the language of your target audience. The name must sum up the essence of your channel in 1-3 words. If you’re planning to expand your Telegram audience, it makes sense to incorporate keywords into your name. The visual aspect of channels is very critical. In fact, design is the first thing that a potential subscriber pays attention to, even though unconsciously. How to Create a Private or Public Channel on Telegram? 2How to set up a Telegram channel? (A step-by-step tutorial) Just as the Bitcoin turmoil continues, crypto traders have taken to Telegram to voice their feelings. Crypto investors can reduce their anxiety about losses by joining the “Bear Market Screaming Therapy Group” on Telegram.
from us

Telegram Advokat Xondamir Kulbayev
FROM American