ADVOCATEKULBAYEV Telegram 52
Прокуратура органлари “қораловчи” органдан “адолатни таъминловчи” органга ўтиши лозим

Бугун прокуратура органлари ходимларининг касб байрами. Уларни мазкур байрам билан чин қалбимдан табриклайман.

Ҳозирги прокуратура органларида йиғилиб қолган муаммолар мазкур органнинг жозибасини кескин тушириб юбормоқда. Албатта, бунинг учун тизимнинг қуйи бўғинида ишловчи ходимларнинг умуман айби йўқ. Улар тошқин дарёда оқим билан сузиб кетишаяпти, оқимга қарши сузиб бўлмайди. Ҳозир санаб ўтадиган муаммолар прокуратуранинг ҳали-ҳамон “қораловчи орган” бўлиб қолаётганининг асосий сабабларидир:

1. Прокуратура ходимлари ўз профессионал вазифаларидан ташқари ишларга кўп жалб қилинаяти

Прокурор жамиятда энг муҳим вазифалардан бирини - қонунчилик назоратини амалга оширади. Мазкур профессионал вазифасини бажаришини ўзи камида 24/7 иш графигини талаб қилади. Лекин афсуски прокурорлар кўплаб ижтимоий ишларга жалб қилинаяпти, жиноятчиликни назорат қилиши керак бўлган шахс “дала”да қишлоқ хўжалиги функцияларини таъминлаб юрибди. Бу албатта назорат сифатига кескин таъсир қилади.

2. Ходимлар сони (штати) жуда кам, иш хақи улар қилаётган меҳнатга мутаносиб эмас

Жиноий йўл билан топилган миллиард-миллиард пулларни, тўланмаган солиқларни ва бошқа пул маблағларини ундирилишини таъминлаётган прокурорнинг ойлиги фақат яшаш учун “учма-уч” етади. 8 соатлик иш вақти, дам олиш куни деган қонуний тушунчаларни гапирмаса ҳам бўлади.
Штат бирликлари жуда ҳам қисқартириб юборилган. Олдин 3 та ходим бажарган ишни ҳозир 1 та ходим бажариб турган бир вақтда, унга яна вазифасидан ташқари ишлар ҳам юклатилади. Кечирасизу, бунақа шароитда қандай қилиб улардан “сифатли қонун назорати”ни талаб қилиш мумкин?

3. “Устоз-шогирд” анъанаси етарлича йўлга қўйилмаган

Туман-шаҳарларда 1 та ёки кўпи билан 2 та терговчи ишлайди. Уларда йиғилиб қолган саволлар жуда кўп, сўрайдиган одам йўқ, прокурор ва ўринбосаридан сўрайман деса уларнинг ўзини иши ўзига етарли, 15-бўлимга борса, “манабу, манабу ишларни қилмагансан, яхши ишламагансан” деб ўзини айблаб юборади. Қолган йўналишда ишловчи ходимлар ҳам худди шундай, соҳаси юзасидан йиғилиб қолган саволларни кимдан сўрашни билмайди. Шундан кейин прокуратура ходими ўз билганича иш тутишидан бошқа иложи қолмайди. Кўплаб йиғилишлар ва семинар-тренинглар ўтказиб, ходимларни вақтини олиб, уларни “билим-савиясини ошириш”дан кўра катта тажрибага эга устоз ходимларнинг малакаси камроқ бўлган ёш ходимларга йўл-йўриқ кўрсатишининг энг оптимал тизимини жорий этиш лозим.

4. Прокурорларнинг мустақил эмаслиги...

Қуйи тизимдаги прокуратура ходимларининг иш юритувида бўлган мурожаат ва материалларга юқоридаги қайсидир мансабдорнинг “қизиқиши” бўлса, уларнинг нуқтаи-назаридан келиб чиқиб иш тутилади. Оқибатда қуйи тизимдаги ходимлар хамма ишини йиғиштириб, фақат “ёнадиган” ишларни қилиши керак бўлиб қолади. Бюрократия энг пик даражасида. Битта хужжатни ёзиш учун 1 пачка қоғоз кетади, уни вертикал равишда “қирқюз эллик” киши текширади. Инсонлар тақдири қонун асосида эмас “юқоридагиларнинг” хохишидан келиб чиқиб хал қилинади.

5. Адолат тушунчаларидан устунроқ бўлган имконсизликлар...

Битта мисол, терговчи “дело”си суддан қўшимча терговга қайтмаслиги учун айбланувчига оғирлаштирувчи моддаларни “букет” қилиб беришга мажбур. Судда иштирок этувчи прокуратура ходимлари прокурор тасдиқлаб берган айбловни ёқлаб чиқишдан бошқа имкони йўқ ёки бирор маротаба қонунда кўрсатилгани каби судда прокурор айбловдан воз кечганини эшитганмисиз? Суд-ҳуқуқ тизимидаги мазкур муҳитда қандай қилиб прокуратура органлари “қораловчи” органдан “адолатни таъминловчи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган”га ўтиши мумкин?

Ҳурматли юқори турувчи прокурорлар, агарда мазкур муаммоларни ҳозир ҳал қилмасангиз, келажак бу учун Сизларни кечирмайди, тизимдан ёш, иқтидорли ходимлар кетиб қолаверади, уларнинг ўрнига савияси ўзига яраша ходимлар келади, улар келажакда рахбар бўлишади, тизимда “кадровое “голодание”ни тўхтата олмай қоласиз.

Байрамингиз муборак бўлсин, Ҳурматли Прокурорлар!

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev

tgoop.com/advocatekulbayev/52
Create:
Last Update:

BY Advokat Xondamir Kulbayev

Share with your friend now:
tgoop.com/advocatekulbayev/52

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

2How to set up a Telegram channel? (A step-by-step tutorial) "Doxxing content is forbidden on Telegram and our moderators routinely remove such content from around the world," said a spokesman for the messaging app, Remi Vaughn. Telegram Android app: Open the chats list, click the menu icon and select “New Channel.” With the administration mulling over limiting access to doxxing groups, a prominent Telegram doxxing group apparently went on a "revenge spree." A Hong Kong protester with a petrol bomb. File photo: Dylan Hollingsworth/HKFP.
from us

Telegram Advokat Xondamir Kulbayev
FROM American