Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Мактаб вақтларимда Дадамнинг имзолари билан Ислом Каримовнинг имзоларини қўшиб, ўзимнинг шахсий имзоимни ясаган эдим. ✍️😄

Кейинчалик бу имзо билан суд-ҳуқуқ тизими вакили сифатида кўплаб жиддий ҳужжатларга қўл қўйдим ва ҳозиргача шу имзодан фойдаланиб келмоқдаман.

Бугун Мустақиллик байрами арафасида кўчада отилаётган мушакларни кўриб туриб шу нарса эсимга тушиб кетди...

@advocatekulbayev
Instagram фойдаланувчилари – қамалиб кетишиз хеч гапмас!

Instagram тармоғидаги ҳар қандай активлик жуда хавфли бўлиб қолди, айниқса ноқонуний диний контентлар билан боғлиқ бўлган “действия”лар.

Тушунтираман ☝️

1. Агарда Сиз Instagram ижтимоий тармоғида тақиқланган диний контентга Like боссангиз ёки шундай контентга комментарий қолдирсангиз мазкур ҳолат профилингизнинг “Ваши действия” бўлимида сақланиб қолади. Бу дегани, Сиз гўёки мазкур тақиқланган диний материалларни сақлаб келган сифатида баҳоланасиз ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2-моддаси билан жавобгарликка тортиласиз! Бу 20 окладдан 100 окладгача жарима дегани (6 млн. 800 минг сўмдан - 34 млн. сўмгача) Кейин Like босган телефонингиз Iphone 16 Pro Max бўлса ҳам мусодара қилинади.

184-2-моддаси билан жавобгарликка тортиш имконияти жуда кенг бўлиб, мазкур моддани нафақат тақиқланган диний контентларга, балки ҳар қандай диний материал юзасидан ҳам қўлласа бўлади. Яъни орган ходимлари Instagram орқали Like ёки комментарий қолдирилган ҳар қандай диний материал юзасидан, гарчи у тақиқланмаган диний материал бўлсада, Сизни жавобгар қилиши мумкин.

Сиз Like босган ёки комментарий қолдирган контент диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлса, унда Сиз жиноий жавобгарликка тортилишингиз ҳам мумкин! (ЖК 244-1-моддаси)

2. Агарда Сиз Instagram ижтимоий тармоғида тақиқланган диний материални “История”га қўйсангиз ёки уни бировнинг “direct”ига юборсангиз, Сиз тўғридан-тўғри жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноий жавобгарликка тортилиб, 5 йилдан 8 йилгача қамалиб кетишингиз мумкин!

Маслахатим - Instagram ижтимоий тармоғидаги хеч қайси диний контентга бирор “действия”ни амалга оширманг! Айниқса, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий каби тақиқланган шахсларнинг маърузаларини умуман кўрмасликни қатъий маслаҳат бераман. Шуларни деб қанча кишилар ҳозир қамоқда, қанчаси телефонидан айрилиб, “отни калласидек” жаримани тўлади...

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима сабабдан ёш ходимлар ёппасига хусусий секторга ўтиб кетаётганини Инстаграмдаги тренд орқали тушунтиришга ҳаракат қилдим 😉

@advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мандай одамни ўзгартириб бўлмайди! Одамлар ҳар хил бўлади: борки кўндириш мумкин, борки, айтайлик, қўрқитиш мумки, борки, айтайлик, уни манашундай ҳаракатлар билан йўлидан қайтариш мумкин.

Мани ўзгартириб бўлмайди, ман мана шунақа одамман!

Манашу тинчлик, манашу барқарорлик, эртанги кунимизни ҳимоя қилишга ман жонимни беришга тайёрман!

Ёшларни бермаймиз хеч кимни қўлига, ёшларимизни ҳимоя қиламиз. Нима учун қанақадир ақидапарастлар, ёвуз ниятлар билан юрган одамларни қўлига ман ўзимни боламни беришим керак?

Мани фикрим бўйича Ўзбекистонда яшаётган миллион-миллион ёшлар ўзимни болам, ўзимни фарзандим!

1999 йил 16 февраль

@advocatekulbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонган инсон, ўзгача самимият эгаси...

Доимо қалбимиздасиз, ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ!

@advocatekulbayev
#nostalgictime

Мазкур чоррахада терговчилик вақтимда биринчи маротаба автоавария чизмасини чизганман. Ўша пайтда устозларим эринмасдан чизма чизишни ўргатишган эди.

Бу чорраха Учқудуқ шаҳрида жойлашган. Учқудуқ Навоий вилоятининг энг чекка ҳудуди бўлиб хисобланади, вилоят марказидан 300 км. узоқликда жойлашган. Терговчилик иш фаолиятимни дастлаб энг чекка ҳудудда бошлаганман.

Орадан анча вақт ўтиб бугун бир иш билан Учқудуқ шаҳрига яна бордим. “Ялла” гуруҳининг машҳур “Учкудук, три колодца” қўшиғини эшитиб бутун шаҳарчани айланиб чиқдим. Эски хотираларни эсладим...

Сизчи, биринчи ишингизни қаерда бошлагансиз ва биринчи иш кунингиз қандай ўтган? Изоҳларда фикрларингиз билан бўлишинг. Айниқса, каналнинг терговчи обуначилари, энг биринчи қандай жиноят ишини тергов қилгансиз?

@advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чўлнинг қоқ ўртасида жойлашган Учқудуқ шаҳрининг кўриниши.

Бу ерда ўзингизни худди совет иттифоқида юргандек ҳис қиласиз.

Шаҳар аҳолиси кўпмиллатли халқ: ўзбек, қозоқ, рус, корейс, озарбайжон ва бошқа кўплаб миллатлар бирга яшашади.

Учқудуқ уран заҳиралари хамда уран олиш бўйича нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ҳам етакчилардан бўлиб хисобланади.

@advocatekulbayev
“Детская травма”си қолиб кетган мансабдорлар

Суд-ҳуқуқ тизимида фаолият юритишимиз давомида, нафақат айрим фуқаролар, балки орган ходимларининг баъзи бирлари ҳам (ҳаммаси эмас, баъзи бирлари) профессионал психологик консультацияга мухтожлигини кўрамиз.

Битта мисол: жиноят ишини кўриш давомида маъсул мансабдорга нисбатан процесс иштирокчиси ёки унинг қариндошлари томонидан кучли танқидлар қилинди. Бу пайтда тажрибали ходимлар ушбу негативларни ўзига олмасдан, “арқонни узунроқ ташлаб қўяди”. Лекин баъзилари ҳамма ишини йиғиштириб, уни танқид қилган шахсни қамашга бел боғлайди, тирноқ ичидан кир қидириб, нима бўлса ҳам “1-1” қилишга ҳаракат қилади.

Унутманг, қачонки Сиз шахсий ғаразингизни ишингизга қўшсангиз, ўша куни чўкишни бошлаган бўласиз!

(☝️бу мани гапим эмас, манга вақтида фуқаролар билан ишлашни ўргатган устозларимнинг ўгитлари)

Яна битта мисол: баъзи бир ходимлар мансаб отига минишгач, биринчи навбатда ёшлигидан алами қолиб кетган шахсларнинг тарихини титкилашни, агар имкон бўлса улардан камчилик топишни бошлашади. Ёки ёшлигидан уларда ғазаб уйғотган тоифаларга (мисол учун: бир замонлар қариндошидан пора олган соҳа вакиллари, вақтида у билан келишмовчиликка борган миллат вакиллари, маълум бир ишхоналар, ўзи ўқиган таълим даргоҳи, спорт билан шуғилланган тўгарак вакиллари ва х.к.) ҳар бир ишда зарар етказишга ҳаракат қилишади. Худди шу соҳанинг ҳамма вакили бир хилда ёмондек.

Бу шахсларга битта нарсани айтмоқчиман: тасаввур қилинг, агар сизни эгнингиздаги формани ечиб, чўнтагингиздаги гувохномани олиб қўйиб, кўчага чиқаришса Сизга кўчадаги ит ҳам ҳозиргидек мулозамат кўрсатмайди-ку! Кўчадаги бирор кишига ҳозиргидек кариллашга ҳам ақлингиз етмайди.

Амалда бўлган вақтингизда Сиздан 20 ёш катта одам ҳам “ака” деб мурожаат қилади. Агар Сизни биров “сизламасдан” мурожаат қилсинчи, ичингиздаги такаббурлик Сизни ўз ҳолингизга қўймайди!

Лекин бир кун кўчага шортик-футболкада чиқиб, бозордаги оддий фуқарога мурожаат қилинчи, кабинетдаги савлатингиз қолармикин?

Бир хил мансабдорлар озроққина мансаби кўтарилса ўзини “всемогущий” дай хис қилиб, ўзидан бошқа соҳадагиларни одам ўрнида кўрмайди. Энг қизиғи, баъзи шу каби инсонларга катта-катта мансаблар берилган. Лекин ўзи ёш болага ўхшаб ҳаракат қилади: кўролмаслик энг юқори даражада, хатто кўролмаслик ортидан ўзини ҳамкасбини орқасидан ҳам пичоқ уради.

Кўнгли тоза ходимларга қаранг, баъзида ўзи қамаган одамлари унга рахмат айтишади, пенсияга чиққан вақтида ҳам ҳурматда юради. Сиз учун эса ўтирган креслонгизни йўқотиш дунёдаги энг катта бахтсизлик бўлса керак!

Тўғри ҳаммага ҳам бир хилда ёқиб бўлмайди. Барибир, Сизни соҳангизда ўзини айбини билмасдан, Сизни қарғайдиганлар бўлади. Лекин агарда Сиз ўз хизмат вазифангизни шахсий ғаразсиз, АДОЛАТ билан амалга оширсангиз шундагина “формадан қарғиш ўтмайди”.

ҲМҚО кадрлар бўлими рахбарларига айтмоқчиман, номзодларни ишга саралаб олаётганда уларнинг билими ва соғлик ҳолатидан ташқари, ёшлигида “детская обида”лари қолиб кетган ёки йўқлигига ҳам аҳамият беринг, илтимос.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистоннинг машҳур “Ирина Кайратовна” гуруҳи томонидан ижро этилган “5000” қўшиғи ўзимизнинг ёшлар орасида ҳам жуда оммалашган.

Аммо, мазкур қўшиқ ва унга ишланган клипда ижодкорлар жуда катта маъно яширишган. Ҳусусан, клипда Совет Иттифоқи қатағонларидан тортиб Назарбаевнинг баъзи адолатсизликларигача сатира остига олинган!

Айниқса, юқорида келтирилган фрагмент клипнинг энг юқори нуқтаси бўлиб ҳисобланади: 2020 йил 06 июль куни пандемиянинг энг ёнган вақтида, Қозоғистонда ўлим ҳолатлари рекорд даражага етган бир пайтда мутасаддилар пойтахт кунини нишонлаш баҳонасида Нурсултан Назарбаевнинг 80 ёшга тўлганини байрам қилиб, катта мушакбозлик уюштиришган.

Бунақа, қизиқарли танқидлар клипда жуда кўп, шу учун “5000” клипини ҳамда унга берилган тушунтиришларни YouTube платформасида кўриб чиқишни маслаҳат бераман.

Қачон Ўзбекистонда ҳам “Политическое искусство” рувожларнаркан-а? Биздаги савия бир ҳил: қайнотаси билан зино қилган келин ҳақидаги сериаллар!

Ребята, Вы молодцы! ИК

@advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Малакали нейропсихолог Зарифбой Ибодуллаев ходимларни 6-8 соатдан кўп ишлатмаслик ва шанба-якшанба куни дам олдириш хақида рахбарларни огохлантирмоқда.

Нейропсихологнинг кўп ишлайдиган ходимларга қўяётган тиббий ташхисларини кўпчилик хавотир билан эшитади.

Аммо суд ва ҲМҚО ходимлари буни кулиб, хатто бақириб кулиб эшитади)))

Тушунган тушунди 😁😁😉

@advocatekulbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Instagram ижтимоий тармоғида ўзингиз тушунмаган диний контентларга реакция билдирманг, акс ҳолда жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиш хавфи остида қоласиз!

Бизни Instagram да ҳам кузатиб боринг.

@advocatekulbayev
Ҳурматли Тошкент шаҳар ИИББ, безориликка оид Олий суд Пленум қарорини вароқлаб кўрсангиз яхши бўларди!

Ижтимоий тармоқларда InBazar ишчиси калтаклангани юзасидан видеолар тарқалди. Бунга жавобан Тошкент шаҳар ИИББ айбдор шахсни ушлаб, унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан маъмурий иш расмийлаштирибди.

Қанақасига уриш-дўппослаш ҳаракатлари мавжуд бўлган ҳолатни МЖтКнинг 183-моддаси сифатида баҳолайсиз? Ё 183-модданинг диспозициясида уриш-дўппослаш кўрсатилганми?

Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисмига кўра:

Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, — жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

“Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий суд Пленум қарорининг 3-бандида:

Уриш-дўппослаш деганда, айбдор томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, шахснинг баданига шикаст етказмаган ҳолда бир неча зарба бериш тушунилади.”, - деб кўрсатилган.

Эртага кўрасиз, суд ҳам ушбу материални силлиққина суддан ўтказиб юборади 183 билан!

Олдинги постларимизда Чироқчи ҳокимининг ҳам хатти-ҳаракатларида ЖКнинг 277-моддаси таркиби мавжудлиги ҳақида гапирганмиз.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
Қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаш учун InBazar бренди билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатиш зарур!

Ижтимоий тармоқларда InBazar асосчиси томонидан ўз ишчиларини уриб-дўппослаш, уриш-дўппослашни ташкиллаштириш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини тахқирлаш каби ижтимоий хавфли қилмишлар акс этган видеолар тарқалмоқда.

! Тўғри уларни жиноят ёки маъмурий жавобгарлик сифатида баҳолаш юридик жихатдан казусли масала бўлиб ҳисобланади. Мазкур видеолавҳаларни жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик деб баҳолаш малакали юристлар орасида ҳам баҳс-мунозарали масала.

Видеолар бўйича ўзимнинг юридик фикрларимни билдираман:

Мазкур видеода InBazar асосчиси “исқирт” деб шахсни шаъни ва қадр-қимматини тахқирлаган. Видео “думалоқ” видео эканлигидан кўриниб турибдики, бу Интернет жаҳон ахборот тармоғи бўлмиш Telegram да кимгадир ёки кимларгадир юборилган. Унинг хатти-ҳаракатларида жиноят кодексининг 140-моддаси аломатлари мавжуд.

Буниси видеода InBazar асосчиси бақувват шахслар орқали бир ишчисини урдиришга ҳаракат қилган. Бу ерда ишчига бир марта зарба берилган. Агарда унга бир неча маротаба зарба берилганида ёки тан жарохати етганида ЖКнинг 277-моддаси билан баҳоласа бўлар эди. Аммо бу ҳолатни менимча, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан баҳолаш керак.

Кейинги видеода InBazar асосчиси дўконларнинг бирида ишчисини ўзи дўппослаган.

Бу видеони кўпчилик юристлар жамоат ўртасида дўппосланмаган-ку, безорилик бўлмайди дейиши мумкин. Аммо, менга кўра, “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги ОСПҚда:

“Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик деганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, одоб ва ахлоқ нормалари, урф-одат, анъаналар билан белгиланган жамоат тартибини (одамлараро муносабатлар, юриш-туриш қоидалари, шаклланган ижтимоий турмуш тарзини) қўпол тарзда бузиш тушунилади”, деб кўрсатилгани учун, мазкур ҳолатда жиноят кодексининг 277-моддаси аломатлари мавжуд.

Жамоат тартиби деганда фақат кўпчилик фуқароларнинг осойишталигини бузиш эмас, балки Пленум қарорида келтирилганидек қонун ва бошқа одоб-ахлоқ нормалари билан шаклланган одамлараро муносабатлар, юриш-туриш қоидаларини қўпол тарзда бузишни тушуниш лозим.

Воқеалар ривожини кузатамиз, жудаям казусли ва “икки томонга ўйнатса бўладиган” вазиятлар.

Адолат ҳамрохингиз бўлсин ҳурматли ИИВ ҳамда Суд, халқнинг кайфияти ва бошқа таъсирларга учмасдан ҳолатларни қонуний ва адолатли квалификация қилинг!

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳрининг вужудга келиши ҳақидаги видео

Мазкур шаҳар ўша вақтларда жуда мукаммал тарзда ҳамда барча қурилиш ва шаҳарсозлик нормаларига риоя қилинган ҳолда қурилган. Бунинг учун Навоий шаҳри ҳамда НКМК ташкил этилишига хисса қўшган барча шахсларга чуқур миннатдорчилик билдираман.

Шунингдек, охирги йилларга келиб қурилиш мумкин бўлмаган жойларга бино-иншоотлар қуриб, катта-катта дарахтларни кесиб, шаҳарни “Бомбей”га айлантираётганлар ва уларнинг раҳнамолари номидан узр сўрайман.

@advocatekulbayev
Каналимиз фақат танқид қилувчи канал эмас

Яқинда бир танишим, каналимда фақат ташкилотлар ва ҳуқуқий амалиётни кўп танқид қилишимни айтиб қолди. Канални бир бошдан кўриб чиқсам, хақиқатан ҳам кўп негатив ёзган эканман.

Аммо, ҳуқуқий амалиётимизда адолатсизликлар кўплаб бўлиб туриши билан бир вақтда, эсдан чиқмайдиган адолат қилувчилар ҳам бўлади:

2023 йил ёз ойларида бир аёлни маст ҳолатдаги турмуш ўртоғи жуда кучли уриб-дўппослайди. Шундан сўнг аёлни ўлдирмоқчи бўлиб, унга пичоқ ўқталади. Аёл эса ушбу пичоқни олиб зарурий мудофаа ҳолатида турмуш ўртоғига санчади. Турмуш ўртоғи воқеа жойида ўлади. Аёл қамоққа олинади. Ўша куни аёл шу даражада кучли калтак еган эдики, қамоққа олинган бўлишига қарамасдан деярли 10 кун шифохонанинг махсус хонасида даволанди. Уни конвой ходимлари қўриқлашди. Аёлнинг 3 нафар вояга етмаган фарзанди бўлиб, уларнинг тақдири ва тарбияси қил устида эди. Ота қабрда, она қамоқда...

Мазкур жиноят ишини Навоий вилояти прокуратураси терговчиси А.Ҳикматов тергов қилди. У аёлга ЖКнинг 97-моддаси билан айб эълон қилиши мумкин ҳам эди. Аммо, у вазиятга реал кўз билан қараб, аёлга ЖКнинг 100-моддаси билан (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш) айб эълон қилиб, жиноят ишини судга чиқарди. Аёл суд залида қамоқдан озод қилинди.

Аёлни қамоқда ёзган кундалиги бор эди. Кундаликда ўзини орзуларини ёзган бўлиб: тикув машинаси, блендер ва бошқа буюмлар сотиб олиш, боласини тишини даволатиш у учун ушалмас орзудек туюлишини келтирганди. Унинг кундаликда ёзган қуйидаги юрак сўзлари менга қаттиқ таъсир қилган:

“Бугундан болажонларимга бир хафталик каникул бўлади. Бугун шанба, митти юрагим уйда дам олиш куни. Бугун ўғлим Тошкентдан келиши керак, Аллохим болалларим дарди ичида билдирмайди, мен болаларимни биламан, кучли хаммасини енгиб ўтамиз Худо хохласа, биламан, юрагим билан сезяпман кимдандир мехр излашяпти, онасини соғинди. Аллохим Худо хохласа оз қолди, Аллохим Мехрибон Рахимдилсан, озодликка чиқайин. Аллохим ўзи химоя қилди, илохим бандасига мухтож қилмагин. Хозир мен бир ўзим 120-камерадаман, қамоқхона ёмон бўлар экан, Аллохим хеч бандани бу ерга тиқма, одамлар инсофли бўлсин хаётда адашмасин.... Дадажонимни кўрмаганимга анча бўлибди, Аллохим дадам дуоларини қабул қил.....”.

Терговчи ва унинг ўша пайтдаги тергов бошлиғига Адолат учун катта рахмат айтамиз!

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
Advokat Xondamir Kulbayev
Instagram ижтимоий тармоғида ўзингиз тушунмаган диний контентларга реакция билдирманг, акс ҳолда жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиш хавфи остида қоласиз! Бизни Instagram да ҳам кузатиб боринг. @advocatekulbayev
Худо хоҳласа жума куни яна битта бомба видеомиз чиқади 🎉

Унда жинсий жиноятлар учун ҳозирги жазоларни айтиб ўтганман. Мазкур жиноятлар ҳозир 17-25 ёшли бўйдоқ йигитлар томонидан кўп содир этилаяпди. Шу сабабли видеони улғайиб қолган ҳар бир фарзанд кўриши шарт!

Шу видеодан кейин ўзимнинг оиламдек бўлиб қолган аудиториямдан, яъни Сизлардан бир катта проектим олдидан маслаҳат сўрайман.

@advocatekulbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жинсий жиноятлар учун жазолар кучайиб кетди! 18 га кирмаган қизлар билан хеч қандай яқин муносабатларга киришманг 🔞

Бу мавзуда гапириш ноқулай бўлсада, кузатувчилардан минг бора узр сўраб, бу турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида ушбу видеони тайёрладик.

Instagram

@advocatekulbayev
Advokat Xondamir Kulbayev
Худо хоҳласа жума куни яна битта бомба видеомиз чиқади 🎉 Унда жинсий жиноятлар учун ҳозирги жазоларни айтиб ўтганман. Мазкур жиноятлар ҳозир 17-25 ёшли бўйдоқ йигитлар томонидан кўп содир этилаяпди. Шу сабабли видеони улғайиб қолган ҳар бир фарзанд кўриши…
Кейинги step (қадам) бу 10-15 минутлик видеолар билан YouTube платформасида ўз фаолиятимни бошлаш! 🎉

SMM чиларимнинг айтишича, битта видеода айтадиган маълумотларим жуда кўп бўлиб, видеоларим узун бўлиб кетаяпди экан. Шу учун контентларимни жойлаштиришга YouTube ижтимоий тармоғини танладик.

YouTube даги видеоларда:

1. жиноят қонунчилигидаги хеч ким кўтармайдиган муаммоларни олиб чиқаман ва уларни бартараф этиш учун ўз таклифимни бераман.

2. Жиноят кодексининг ҳар бир моддасини шархлаб чиқаман.

Мисол учун, жиноят кодексининг 168-моддаси - қандай қилмишлар 168 бўлади, 168 билан фуқаролик муносабатларининг фарқи, 168 ни энг “тонкий” жойлари, ушбу модда билан жавобгарликка тортилганда қандай қилиб ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш мумкин? Видеоларни кўриб шу каби саволларга жавоб оласиз.

Тушунаяпсизми? Агар Сиз ёки яқинингиз жиноий жавобгарликка тортилса, YouTube га кириб 10-15 минутлик видеоларда ҳамма саволларингизга жавоб топасиз!

Ҳуқуқшунослар эса ўз камчиликларини халқ билан бир қаторда ўтириб (худди кинотеардагидек) кўриб олишади ва бу уларнинг келгусидаги қарорлари адолатига хисса қўшади.

Қолган мавзуларни YouTube каналини очиб олгач, йўл-йўлакай ўйлаб кўраман.

Агар сезган бўлсангиз Telegram ва Instagram даги фаолиятимда эътибор қаратадиган энг асосий нарса бу - сифат. Шу учун YouTube да ҳам озгина, лекин созгина бўлади Худо хохласа!

Қўрқаётган нарсам YouTube да ҳуқуқ йўналишида ҳали бирорта кўзга кўринарли контентлар мавжуд эмас, борларининг ҳам “охват”и жуда паст.

Нима дейсиз, YouTube да канал очсам, унга аъзо бўлган бўлармидингиз?

@advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрибонлик уйи 2007 йил.
ИСЛОМ КАРИМОВ

@advocatekulbayev
Ортиқча вазн 🫃

Эрталаб соат 8:00 да зўрға уйғониб, соат 8:30 – 9:00 ларда ишга борилади, тушликда уйга боришга вақт йўқлиги учун fastfood дан овқатланилади, кечга ҳам овқатланишга чиқишга вақт йўқ, чунки ишхонага текширувчи келиб қолган, соат 20:00 ларга бориб қорин шу даражада оч қоладики, ошқозон тиқилиб оғришни бошлайди, аксига олиб шунақа вақтлар учун сухарик ҳам олиб қўймагансиз, текширувчи кетгач соат 22:00 - 23:00 ларда ресторанга бориб, бўкиб калорияси кучли овқатлар ейилади, устидан бўктириб ароқ ичилади ва уйга келиб соат 01:00 – 02:00 ларда “гуп” этиб ташлаб, тўқ қоринга ухланади.

Агарда Сизда ҳам шунақа кун тартиби бўлса, демак Сиз Давлат ишида ишлайсиз ва ортиқча вазндан қийналасиз! Агар ҳали ортиқча вазнингиз бўлмаса, бунақа кун тартиби билан бир йил ичида 30 кг.гача ортиқча вазнни йиғиб қўйиш хеч гапмас!

Ортиқча вазн ўзи билан параллель равишда ошқозон касалликлари, “сахар”, “давления”, невроз, жинсий заифлик ва бошқа касалликларни ҳам олиб келади. Сиз неча ёшда бўлишингиздан қатъий назар ортиқча вазн ва у билан параллель келадиган касалликлар Сизни четлаб ўтмайди.

- ишхонада кўп ўтириб қолманг, орада коридорга чиқиб юриб келинг;

- кечга тўйиб овқатлангач, албатта 1-2 км. пиёда юриб, кейин уйга киринг;

- ҳеч бўлмаса бир хафтада бир марта спорт билан шуғиллланишга вақт топинг.

Ортиқча вазн олишда айбнинг 90% ўша одамнинг ўзида, қолган 10% иш графигига боғлиқ деб ўйлайман.

Кечқурун камида 22:00 да уйига кетадиган ходимларга эрталаб каллайи сахардан мажбурий спорт машғулотларини ташкиллаштириш нотўғри деб хисоблайман. Мажбурий спорт машғулотлари тарафдориман ва улар ҳар хафта камида бир маротаба, куннинг иккинчи ярмида, камида икки соатга ташкиллаштирилиши лозим. Шунда ходимлар чин юракдан спорт билан шуғилланишади.

Агарда мазкур спорт машғулотлари худди кераксиз селектор йиғилишларида давомад назоратга олинганидек назоратга олинса - ортиқча вазнга қарши сезиларли компания ишга тушарди.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
2024/10/01 04:19:32
Back to Top
HTML Embed Code: