ARGOS_UZ Telegram 14661
⚡️Фарғонада "Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини режалаштиришнинг янгича ёндашуви" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари, халқаро экспертлар, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотларнинг инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича вакиллари иштирок этди.

Аввал маълум қилганимиздек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Агентлик  томонидан “Давлат органларида инсон ресурсларини таҳлил қилиш ва режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома” ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга жорий этиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот учун, бугун Фарғонада 250 нафардан зиёд инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул бўлган кадрлар фаолият юритади.

Семинар-тренингда маҳаллий ва халқаро экспертлар инсон ресурсларини режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсади, Ўзбекистон давлат органларида инсон ресурслари бошқаруви соҳасидаги муаммолар, инсон ресурсларини режалаштиришда стратегик ёндашувни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида маълумот беришди.

Давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш ва профессиографик таҳлил мавзусида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

tgoop.com/argos_uz/14661
Create:
Last Update:

BY Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Share with your friend now:
tgoop.com/argos_uz/14661

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

End-to-end encryption is an important feature in messaging, as it's the first step in protecting users from surveillance. Don’t publish new content at nighttime. Since not all users disable notifications for the night, you risk inadvertently disturbing them. The public channel had more than 109,000 subscribers, Judge Hui said. Ng had the power to remove or amend the messages in the channel, but he “allowed them to exist.” A vandalised bank during the 2019 protest. File photo: May James/HKFP.
from us

Telegram Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
FROM American