This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир чоғида йирик миқдордаги ноқонуний тамаки маҳсулотлари аниқланди. Олмазор туманидаги Форобий кўчасида тўхтатилган "Gentra" русумли автомашинадан дастлаб икки қути тамаки маҳсулотлари топилган. Кейинги тергов ҳаракатлари давомида гумонланувчининг уйидан яна саккиз қути тамаки маҳсулотлари аниқланган. Божхона бошқармасида ўтказилган батафсил текширув натижасида жами 4600 қути, 32 хил номдаги акциз маркаларисиз хорижий тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 133 миллион сўмни ташкил этади.
Бу каби ҳолатлар мамлакатимизда тамаки маҳсулотлари контрабандаси жиддий муаммога айланиб бораётганини кўрсатмоқда. 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ноқонуний тамаки савдоси умумий айланманинг 9,8 фоизини ташкил этмоқда. Бу эса давлат бюджетига 424 миллиард сўмлик зарар етказилганини англатади. Айниқса, Фарғона водийсида вазият янада жиддийроқ - бу ердаги ноқонуний тамаки айланмаси 18,1 фоизга етган.
Бугунги кунда тамаки контрабандаси нафақат иқтисодий, балки ижтимоий муаммога ҳам айланиб бормоқда. Биринчидан, давлат бюджетига тушиши керак бўлган юз миллиардлаб маблағ йўқотилмоқда. Бу пуллар аслида мактаблар, касалхоналар қурилиши ёки ижтимоий дастурларга сарфланиши мумкин эди. Иккинчидан, назоратсиз ва сифати текширилмаган маҳсулотлар истеъмолчилар саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда. Учинчидан, қонуний фаолият юритаётган тадбиркорлар тенг бўлмаган рақобатга дуч келмоқда. Контрабандачилар солиқ тўламаслиги ва бошқа мажбурий тўловлардан қочиши туфайли маҳсулотни арзонроқ сотиш имкониятига эга бўлмоқда.
Шу боис, контрабандага қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ноқонуний маҳсулотларни сотиб олмаслик ва бундай ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хабар бериш орқали ҳар биримиз бу иллатга қарши курашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин.

Эрондаги ўзбеклар
Охирги пайтларда медиада чет элда яшаётган ўзбеклар ҳақида материаллар кўпайди. Масалан, Эронда яшаб турган ўзбекларни олайлик. Улар ўтмишда Эрон ҳудудларига турли сабаблар билан кўчиб борган ва ҳозиргача қолиб кетишган. Ўзбек тилини билишади, асл ватани ҳақида маълумотлари бор.
“Худди шундай” канали Эрондаги ўзбеклар ҳақида кўрсатув тайёрлади. Ўзбеклар ҳақида умумий маълумотни мана шу видеодан оласиз:
https://youtu.be/Wn-k84cdNMc?si=FE1fuYHSeBEUQPX_

Озарбайжон тилида Самарқанд-Бухоро қарлуқ шевасига ўхшаган жиҳатлар кўп учрайди. Сабаби нима экан, қизиқ?
Масалан, озарбайжонлар автобусни ёки таксини тўхтатмоқчи бўлса, saxla дейди. Самарқанд-Бухородаям "сақлаворинг" дейишади.
"Шаллоғ" — чўпон таёғи маъносидаги сўз Самарқандда кўп учрайди (Фарғонадаям учратганман аслида). Озарбайжонларам бу сўзни ишлатади (şallağ шаклида). "Таёқ ейсан" маъносида "шаллоғ ейсан" дейилади Самарқандда (аниқроғи Ургутда). Худди шунақа шакл озарбайжончада бор.
@AsanovEldar

Яхши мақсадда қилинган ишлар баъзан ёмон оқибатлар келтириб чиқаради.
2024 йил февраль ойидан бошлаб маиший техника маҳсулотларини сертификатлаш жараёни мураккаблашди, чунки тегишли фармонга кўра, бу турдаги маҳсулотлар бир қанча параметр бўйича лаборатория текширувларидан ўтказилиши шарт.
Аслида маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун текширув ўтказиш жуда тўғри ва зарур ташаббус. Хавфсизлик стандартларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг бозорга кириши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Аммо 2024 йилдан бошлаб кўплаб сертификат берувчи ташкилот ушбу ваколатдан маҳрум қилинди. Ҳозирги кунда бу ҳуқуқ фақат UzTest'га тегишли. Аммо UzTest'да синов муддатлари жуда узоқ давом этмоқда. Масалан, LG
Маҳсулот ва маблағнинг узоқ муддат ҳаракатсиз ётиши бизнесга жиддий зарар етказади. Қолаверса, бу янги монополиянинг пайдо бўлишига шароит яратиши мумкин (айниқса, UzTest'нинг таъсисчиси регуляторнинг ўзи эканини ҳисобга олсак). Бундан ташқари, коррупция хавфи ҳам мавжуд.
Хабар қилинишича, маиший техника савдоси билан шуғулланувчи CA Store (собиқ Credit Asia) компанияси ана шундай муаммога дуч келган. Йирик техника партияси анчадан бери омборда турибди, товарлар амалда қарийб бир йилдан бери ўз навбатини кутиб ётибди. Компания бу вазиятда айбдор бўлмаса ҳам, у солиқ санкцияларига дуч келмоқда. Жарималар эса жуда катта миқдорда бўлиб, ё маҳсулот нархини ошириб юборади, ёки компанияни зарарга киритади.
Бу оммага маълум бўлган ягона мисол холос. Яна бошқа шундай ҳолатлар бор бўлиши мумкин ва келажакда улар сони кўпайиши эҳтимоли юқори (узоқ синов муддатлари ва навбатлар тўпланишини ҳисобга олсак). Маиший техника соҳасида Ўзбекистон бозори импортга жуда боғлиқ эканини инобатга олганда, оқибатлар жиддий бўлиши мумкин: маҳсулотларнинг мижозларга етиб бориши секинлашади, ўрта бизнес зарар кўради ва яна бир монополия шаклланади.
Менимча, бу муаммони янада кучайиб кетмаслигини таъминлаш учун ҳозирдан чора кўриш керак. Истеъмолчилар хавфсизлиги учун бошланган ташаббус оқибатда маҳсулот танқислигига, нархларнинг ошиб кетишига, бизнеснинг зарар кўришига ва монополияларнинг кучайишига олиб келмаслиги керак.
@AsanovEldar
2024 йил февраль ойидан бошлаб маиший техника маҳсулотларини сертификатлаш жараёни мураккаблашди, чунки тегишли фармонга кўра, бу турдаги маҳсулотлар бир қанча параметр бўйича лаборатория текширувларидан ўтказилиши шарт.
Аслида маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун текширув ўтказиш жуда тўғри ва зарур ташаббус. Хавфсизлик стандартларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг бозорга кириши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Аммо 2024 йилдан бошлаб кўплаб сертификат берувчи ташкилот ушбу ваколатдан маҳрум қилинди. Ҳозирги кунда бу ҳуқуқ фақат UzTest'га тегишли. Аммо UzTest'да синов муддатлари жуда узоқ давом этмоқда. Масалан, LG
музлатгичи
ўнта моделини синовдан ўтказиш учун 14 кун керак бўлади. Лекин сертификат бериш жараёни бир неча ойгача чўзилиб кетади.Маҳсулот ва маблағнинг узоқ муддат ҳаракатсиз ётиши бизнесга жиддий зарар етказади. Қолаверса, бу янги монополиянинг пайдо бўлишига шароит яратиши мумкин (айниқса, UzTest'нинг таъсисчиси регуляторнинг ўзи эканини ҳисобга олсак). Бундан ташқари, коррупция хавфи ҳам мавжуд.
Хабар қилинишича, маиший техника савдоси билан шуғулланувчи CA Store (собиқ Credit Asia) компанияси ана шундай муаммога дуч келган. Йирик техника партияси анчадан бери омборда турибди, товарлар амалда қарийб бир йилдан бери ўз навбатини кутиб ётибди. Компания бу вазиятда айбдор бўлмаса ҳам, у солиқ санкцияларига дуч келмоқда. Жарималар эса жуда катта миқдорда бўлиб, ё маҳсулот нархини ошириб юборади, ёки компанияни зарарга киритади.
Бу оммага маълум бўлган ягона мисол холос. Яна бошқа шундай ҳолатлар бор бўлиши мумкин ва келажакда улар сони кўпайиши эҳтимоли юқори (узоқ синов муддатлари ва навбатлар тўпланишини ҳисобга олсак). Маиший техника соҳасида Ўзбекистон бозори импортга жуда боғлиқ эканини инобатга олганда, оқибатлар жиддий бўлиши мумкин: маҳсулотларнинг мижозларга етиб бориши секинлашади, ўрта бизнес зарар кўради ва яна бир монополия шаклланади.
Менимча, бу муаммони янада кучайиб кетмаслигини таъминлаш учун ҳозирдан чора кўриш керак. Истеъмолчилар хавфсизлиги учун бошланган ташаббус оқибатда маҳсулот танқислигига, нархларнинг ошиб кетишига, бизнеснинг зарар кўришига ва монополияларнинг кучайишига олиб келмаслиги керак.
@AsanovEldar
Texnoplov'да янги видео.
Starship ракетаcи қўнганида, Саъдулла Абдуллаев ушбу ҳолатга “дунё ўзгарди” деб изоҳ берганида, кўпчилик “бунинг бизга нима дахли бор?”, “Ўзбекистон барибир ривожланмайди”, деб ёзган экан.
Мана шу ҳолатга жавоб сифатида видео чиқибди. Албатта кўринг, чунки ушбу видеодан сўнг имкониятларингизни сезишни бошлайсиз ва дунёқараш ҳам ўзгариши мумкин.
Кўриш учун ҳавола:
https://youtu.be/QPbZflpaG8k?si=8zlPBZ0AHBNdhfnA

Qurultoy янги номларни кашф қилишда давом этади. Ëш олимлардан Умиджон Ўсаров билан суҳбат қурдик. Мавзу — Россия империяси мустамлакачилиги даврида ер-сув муносабатлари.
Бу сондан, масалан, Россия Туркистондан қандай даромад кўрганини, нега "Туркистон қашшоқ эди, биз боққанмиз, маданиятини кўтарганмиз" деган гаплар унча тўғри эмаслигини билиб оласиз.
Линк: https://www.youtube.com/watch?v=3wXZVZbfwIw&t=37s&ab_channel=QURULTOY

YouTube
Turkiston general-gubernatorligining tashkil etilishi Turkistonda dehqonchilik madaniyati @QURULTOY
Bugun uzoq o‘tmishdan yaqinroq davrlarga qaytamiz. Va ko‘chmanchi madaniyatidan o‘troq madaniyatga o‘tamiz. Turkistonda o‘tmishdan dehqonchilik madaniyati rivojlanib kelgan. Va bu madaniyatning rivojlanishida irrigatsion tizimlarning o‘ziga xos ahamiyati…
Ёнилғи қуйиш шохобчаларида пропан нархи кескин ошиб кетгани юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди
2024 йил апрелдан сентябрга қадар пропаннинг биржа нархлари икки баробар ошган. Апрель ойидан буён унинг биржадаги қиймати икки баравар — 4,59 млн сўмдан 9,28 млн сўмгача ортди.
Бу истеъмолчиларга кўплаб муаммоларни келтириб чиқаряпти. Шунингдек, бу ҳолат куз-қиш мавсумида ёнилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши муносабати билан логистика жараёнларини самарали ташкил этиш ва бозорда ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш каби долзарб вазифаларни ҳал қилишни ҳам талаб этади.
Шу боис “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ ва асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўровлари юборди.
Депутатлар нархлар ошишини тартибга солиш мақсадида мутасаддилар олдига аниқ ва қатъий саволлар кўйибди. Масъул ташкилотлар томонидан ҳам асосли жавоб кутиб қоламиз.

Мана бу аудиокитобни эшитяпман.
Роберт Виппер немис аслли рус тарихчиси. Рим ва ўрта асрлар Европаси тарихи бўйича кўп тадқиқотлари бор.
Ушбу китобида мени бироз ажаблантирган ва чалкаштирган нарса — Рим тарихи ҳақида капитализм даври терминологиясида ҳикоя қилган. Рим тузумини капитализм, империализм, элитасини капиталистлар, оддий халқни пролетарлар дейди; фондлар, банклар, латифундиялар, компания ва корпорациялар ҳақида ёзади; баъзи римлик бойларни ҳатто "йирик корпорация директори" деб атайди.
Хуллас, илмий методология нуқтаи назаридан жуда баҳсли китоб экан. Рим тузуми қай даражада капитализмга мос келади, бу атамаларни ишлатиш қай даражада тўғри — билмадим. Лекин қизиқ маълумотлар олса бўлади.

Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Ўзбекистон ДХХ раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент фармони билан ушбу лавозимдан Хавфсизлик кенгашига ўтказилди.
ДХХ раиси лавозимига эса генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов тайинланди.
Азизов ДХХга 2019 йил февралидан бошчилик қилиб келган эди.

Ўзбекистонлик олим Муслимбек Алижоновнинг монографиясида қизиқ маълумотга дуч келдим.
Туркистон мухторияти ҳукумати таркиби саналганида, Алексеенковнинг "Коканская автономия" китобига асосланиб, Чанишев, Зигель, Юсуф Давидов каби исмлар келтирилади. Мустафо Чўқайнинг муҳожиротда ёзган бир мақоласида айтилишича, бу исмларни Алексеенков ўзи ўйлаб топган (яъни, тушунишимча, ҳукумат аъзоси деб тўқиворган).
Фақатгина Зигель бир масалада маслаҳатлашиш учун чақирилган. Чанишев эса большевиклар билан алоқаси борлиги учун ҳукумат биносига киритилмаган.
Шунга қарамай, кенг тарқалган манбаларда, жумладан, Wikipedia'да бу исмлар турибди.

Асанов формати
Ўзбекистонлик олим Муслимбек Алижоновнинг монографиясида қизиқ маълумотга дуч келдим. Туркистон мухторияти ҳукумати таркиби саналганида, Алексеенковнинг "Коканская автономия" китобига асосланиб, Чанишев, Зигель, Юсуф Давидов каби исмлар келтирилади. Мустафо…
Аслида Туркистон мухторияти ҳукумати таркибида шартли "рус" ("туб" халқлардан чиқмаган) вакиллар бўлганми? Бошқа тадқиқотларда ёзилишича, камида Соломон Герцфельд бўлган. Чўқай юқоридаги мақоласида бу исмни инкор қилмаган экан, демак, ҳукуматнинг тўқима аъзоси бўлмаса керак деб умид қиламиз.
Герцфельд Одессада туғилган бир яҳудий аслли журналист ва адвокат бўлиб, Самарқандда яшаган. Маҳаллий сионист ташкилот етакчиларидан бўлган, сиёсий курашларда мусулмон аҳоли тарафида турган. Туркистон мухторияти ҳукуматида ҳам бир муддат ишлаган; Қўқонни большевиклар олгач, ҳибсга олиниб, отиб ташланган.
Яқин ўтмишда сионистлар мусулмонлар билан бемалол ҳамкорлик қилган, икки томоннинг ҳам умумий душманлари бўлган. Аслида жадидлар поляклар билан ҳам кўп ҳамкорлик қилган, лекин бу ҳақда алоҳида гаплашиш керак.
@AsanovEldar
Герцфельд Одессада туғилган бир яҳудий аслли журналист ва адвокат бўлиб, Самарқандда яшаган. Маҳаллий сионист ташкилот етакчиларидан бўлган, сиёсий курашларда мусулмон аҳоли тарафида турган. Туркистон мухторияти ҳукуматида ҳам бир муддат ишлаган; Қўқонни большевиклар олгач, ҳибсга олиниб, отиб ташланган.
Яқин ўтмишда сионистлар мусулмонлар билан бемалол ҳамкорлик қилган, икки томоннинг ҳам умумий душманлари бўлган. Аслида жадидлар поляклар билан ҳам кўп ҳамкорлик қилган, лекин бу ҳақда алоҳида гаплашиш керак.
@AsanovEldar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоавий режалар — муваффақиятли ҳамкорлик ва умумий мақсадларга эришишнинг калитидир. Ушбу видео жамоада самарали режалаштириш ва биргаликда ишлашнинг энг яхши усулларини кўрсатади. Жамоа аъзолари билан биргаликда аниқ мақсадларни белгилаб, муваффақиятга қандай эришиш мумкинлигини билиб олинг.
Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/FJQtRaPOajE?si=nBR8XZX6HYcFDwoa

Британия мустамлакачилиги йилларида Фаластинда аёллар орасида Mwalala номли гапириш (ва куйлаш) усули урф бўлган. Мақсад — мустамлакачилар, ҳатто араб тилини билса ҳам, аёллар нима ҳақда гаплашаётганини тушунмасин. Бу усул жуда оддий — гапираётганда арабча сўзлар орасига "лалалала" қўшиб кетилган. Аслида муқобили ўзбек тилидаям бор — болалигимизда қизлар ҳар бир бўғинга "ба" деган бўғин қўшиб кетарди. Шу йўл билан қизлар ўзаро суҳбатининг сирини сақлайди ва бемалол узоқдан туриб бир-бирига баланд овозда мурожаат қилиб, бир нарсаларни муҳокама қилиб олади. Аёллар ҳамма замон ва маконда мана шундай паролли тилга муҳтож бўлган.
Фаластинлик-иорданиялик, АҚШда яшайдиган қўшиқча Дана Салоҳ мана шу усулда қўшиқлар айтади. Яъни сўзларга "лалалала" қўшиб куйлайди. Бу ҳам эски анъаналарни санъатга жорий этиш, ҳам ўзига хос рамздир — Фаластиннинг дарди ҳақида "биров билиб қолмасин" дегандай, "душманлар эшитмасин, тушунмасин" дегандай паролли тилда куйлаш.
Эшитиб кўринг.

Dana Salah - Ya Tal3een (full version) يا طالعين
Credit of the original recording of Lover’s Hymn to
El-Funoun Palestinian Popular Dance Troupe
https://youtu.be/urLTg-3eImU?si=lg0ws5YuYGzcNEBG
ترويدة شمالي
فرقة الفنون الشعبية الفلسطينية
إسطوانة زاجل
Performed by Dana Salah
Ya Talieen originally performed…

Маънавиятнинг илмий талқини.
Жамият ўзини ўзи репродукция қилишга қаратилган бир машина, автоматлаштирилган тизимдир. Ўзини ўзи репродукция қилиш дегани — насл қолдириш, шу жамият йўқ бўлиб кетмаслигига эришиш демак. Тирик қолиш учун, насл давом этиши учун энг зарур нарса — авлодлар давомида тўпланган билим ва тажриба. Жамият ўша билимларни янги авлодга узата олса, янги авлод омон қолади.
Ибтидоий жамиятларда турли-туман йўллар, маросимлар ёрдамида билимлар оғзаки тарзда янги авлодга ўтказилган. Халқ оғзаки ижоди — шеър, қўшиқ, достонларнинг ҳам бирламчи мақсади аслида шу.
Янги жамиятлар моҳиятан худди ўша ишни давом эттиради. Фақат билимлар кўлами жуда кенглигидан уни мактаб ва университетлар орқали узатади. Билимларнинг бир қисми урф-одат шаклида оғзаки узатилади ва уларни сақлашга қаттиқ эътибор қаратилади.
Модерн асри ўйин шартларини ўзгартириб юборди — жамиятлар ўртасидаги алоқалар туфайли билимлар кўпайди, билимни оғзаки узатишга эҳтиёж қолмади, баъзи билимлар долзарблигини йўқотди ёки тез йўқотмоқда. Бунга мослаша олган жамиятлар аъзоларини урф-одат, дин ва қадрият нуқтаи назаридан кескин чеклаб, бир хилликни сақлашга эҳтиёж йўқлигини тушунди, зеро буларсиз ҳам жамият ўзини ўзи репродукция қила олади. Замон тезлиги ва ахборот кўплигидан оталар-боболар тажрибаси янги авлод учун жуда тез эскилиб қилиб қоляпти; "қари билганини пари билмас" деган нақллар бугунги кунда аҳамиятсиз. Муҳим билимлар эса тегишли таълим институтлари орқали узатилади.
Маънавият — мана шу модернлашув жараёнини ушлаб қолишга ҳаракат. Шиддат билан эскириб, долзарблигини йўқотаётган билим ва тажрибага сунъий равишда қиймат беришга интилиш. Маънавиятсиз жамият ўзини ўзи репродукция қилолмайди, янги болалар туғилмайди ёки, туғилса ҳам, маданий қиёфаси ўзгариб кетади деган қўрқувлар оқибати.
Маънавият — Каримов ўйлаб топган нарса эмас, жамиятда кўпчилик қабул қилган модернга қаршилик кўрсатиш механизмидир.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forsaken ишлатган чит — киберспортдаги энг шок хатолардан бири.
Ушбу видео ҳиндистонлик Valorant ўйинчиси Forsaken ишлатган читерлик ҳолатини ва унинг мусобақага таъсирини таҳлил қилади. Унинг хатоси ва жамоаси учун юзага келган оқибатларни кўриб, киберспортдаги ҳалоллик ва адолатсизлик масалаларини ўрганинг.
Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/FJQtRaPOajE?si=nBR8XZX6HYcFDwoa
Ушбу видео ҳиндистонлик Valorant ўйинчиси Forsaken ишлатган читерлик ҳолатини ва унинг мусобақага таъсирини таҳлил қилади. Унинг хатоси ва жамоаси учун юзага келган оқибатларни кўриб, киберспортдаги ҳалоллик ва адолатсизлик масалаларини ўрганинг.
Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/FJQtRaPOajE?si=nBR8XZX6HYcFDwoa
Мактаб тизимида янгича баҳолаш тизими тестдан ўтказилаётганидан хабарим бор эди. Бу йил бу тизим менинг ҳаётимга ҳам таъсир қилди — ўғлим ўқийдиган мактабда ҳам бу тизим синовнинг иккинчи босқичи тариқасида жорий этилди. Ҳозирча менинг ўғлимда жиддий қийинчиликлар бўлмади (аслида мен унинг ўқишига оғир талаблар қўймайман ҳам, сабабини алоҳида постда тушунтирарман), лекин янги тизим атрофида кўп баҳслар келиб чиқаётганидан хабар топдим.
Бу баҳслар билан танишиб турган кунларимда Gazeta.uz'да таълим бўйича яхши мутахассис акамиз Комил Жалиловнинг каттакон таҳлили чиқди. Унда баҳслар, шикоятлар ўрганилган, нега янги баҳолаш тизими педагогика тамойилларига зидлиги ва қандай муаммолар келтириб чиқараётгани баён этилган.
Очиғи, у ерда келтирилган баъзи маълумотлар менга ҳам янгилик бўлди. Масалан, тўпланадиган баллнинг 90 фоизи фақат назорат ишларига боғлиқлиги, амалда баҳо учун дарсга бориш, уй вазифаси бажаришнинг аҳамияти қолмагани. Ҳамма фикрларга қўшилмасам ҳам, ўйлаб кўрадиган жойлари бор.
Янги тизим бизга таъсир қилмади деб ўйлагандим, аммо бу тафсилотлар ҳатто қийналмаган одамларнинг ҳам фикрини ўзгартириб юбориши мумкин экан. Бу мақолани оила аъзоларимга кўрсатсам, улар ҳам "баҳога ҳаракат қилишнинг бир тийинлик фойдаси қолмапти" дейишди.
Мақоланинг тўлиғи шу ерда.

Газета.uz
«Стало невозможно ни учиться, ни работать». К чему привело внедрение «критериальной» системы оценивания в школах?
«Нет сил, ребёнок отказывается учиться». «Оценивание ради оценивания». «Система тотального и мелочного контроля». Почему «критериальной» системой оценивания в школах недовольны и родители, и педагоги? Насколько она правильно устроена с точки зрения науки?…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега криптовалюта қаттиқ назоратга олинмоқда?
Сигма подкастнинг навбатдаги қаҳрамони ИИВ Киберхафсизлик бошқармаси ходими Лочинбек Атоевдир. У подкаст давомида киберхавфсизлик ва кибержиноят, криптоактивлар, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Томоша қилинг:
https://youtu.be/g8JuSJ9MSIg?si=WCAy17ZhWGK0gHQ0

Бир каналда эволюцияни "фош" қилувчи навбатдаги бир постга кўзим тушиб қолди. Одатий, минг марта такрорлангагн эртаклар: эволюция исботланмаган, маймундан келиб чиқмаганмиз...
Бу эртакларни мингинчи марта инкор этиш ниятим йўқ. Бошқа нарсага эътибор бердим: инсон ва маймуннинг қариндош эмаслигини исботлаш учун антрополог Станислав Дробишевскийдан иқтибос келтирилган — у "бизни маймундан дейиш аҳмоқгарчиликдир" деган эмиш.
Мана шу жойидан ҳам аксилэволюциячилар қай даражада фактларни ва иқтибосларни манипуляция қилишини билса бўлади. Гап шундаки, Дробишевский — рус YouTube'ида Дарвин назариясининг асосий ҳимоячисидир. У ўз видеоларида аксилэволюциячиларга қарши кескин чиқишлар қилиб, уларнинг ғайриилмий аргументларини инкор этган, эволюциянинг асосларини жудаям батафсил тушунтирган.
Мисол тариқасида унинг битта видеосини келтираман: https://www.youtube.com/watch?v=zqD7prBXkWw&ab_channel=%D0%A0%D0%91%D0%9A%D0%A2%D1%80%D0%B5%D0%BD%D0%B4%D1%8B

Станислав Дробышевский жарит миф: теория эволюции человека — ошибочна
Подпишись на канал ► https://www.youtube.com/channel/UCr0sFcTJoJVI01erYEi2bNw?sub_confirmation=1
Действительно ли теория эволюции терпит крах? Ученым так и удалось найти общих предков обезьяны и человека, и все их гипотезы спотыкаются о «недостающее звено»?…