tgoop.com/avtoyurist_uz/32081
Last Update:
#савол_жавоб
Ҳайдовчиларнинг гуруҳ бўлиб ҳаракатланганликлари учун қандай жавобгарлик чораси қўлланилади?
🔰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддасига асосан, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
♻️Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Автоюристга боғланиш👇
@yuristlar_maslahati
👉 @avtoyurist_uz
BY AVTO YURIST
Share with your friend now:
tgoop.com/avtoyurist_uz/32081