tgoop.com/b2beautyclinic/2736
Last Update:
Т А В С И Ф Н О М А.
Камалов Даврон Мавлянович
1985 йил 24 сентябрь Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2002 й 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Академиясида ўқиди. 2009 йил шу институтни даволаш иши факултетини битириб даволаш иши мутахассислиги дипломи берилди. 2011 йилда Тошкент Медицина Академиясини дерматология ва венерик касалликлари бўлимини битирди. 2012-2017 йилларда Республика Ихтисослаштирилган дерматалогия ва венералогия илмий амалий марказида кичик тиббий ходим лавозимида ишлади. Тошкент шахар Хокимияти Соғлиқни Сақлаш Бош бошқармасининг 2017 йил 11 октябрдаги 262-сонли буйруғи асосида 12.10.2017. йилдан Туманлараро 2 - Тери Таносил касалликлари диспансерида Бош шифокор лавозимига тайинланган.
Шу вақт ичида у ўзининг юқори малакали шифокорлигини, атрофдагиларга ва ўзига талабчанлигини, масъулиятини тўликқ хис этишни, ўз билим доирасини кенгайтиришни, ахлоқи – одоби ва юқори маънавиятли раҳбарлигини кўрсатди.
Шу давр мобайнида унга қандай вазифа юклатилмасин, уни охирига етказмагунча тиниб –тинчимайди. Жамоа, ходимлар ва беморлар орасида алоҳида хурматга эга. Мурожат этган беморлардан рахматнома ва ташаккурномалар унинг номига билдирилган. Олий тоифали шифокор вазифасини аниқ бажаради ва ўз ишига хурмат билан ёндошади.
Камалов Д.М. 2016 йил 22 апрелда Ихтисослаштирилган аттестация комиссиясида аттестациядан ўтди, врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказининг 2016 йил 22 апрел 194-сонли буйруғи билан унга дерматовенерология мутахассислиги бўйича иккинчи малака тоифаси берилди. Хозирда оилали, 3 та фарзанднинг мехрибон ва намунали отаси.
Ходимлар бўлими назоратчиси У.З.Назирова.
BY B2Beautyclinic
Share with your friend now:
tgoop.com/b2beautyclinic/2736