tgoop.com/bahodirahmedoff/10886
Last Update:
Қонунчилик палатаси депутати туфайли мактаб ўқувчиларини армияга юборишнинг олди олинди
Мактаб ўқувчиларини ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳақидаги хабарлар ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг хавотирига сабаб бўлди. Ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқи конституциямиз билан кафолатланган, шунингдек, уларнинг соғлиғи, хавфсизлиги ва таълим жараёнидаги тўсиқларсиз ривожланиши халқаро мажбуриятларимизга ҳам мувофиқ.
“Болалар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга кўра ҳам, ҳар бир бола ўз ёшига мос таълим олиш ва соғлом шароитларда ривожланиш ҳуқуқига эга. Ҳарбий хизматга тайёргарликка келсак, бу иш яхши ният билан бошлангандир, лекин бу қонунчилик талаблари ва болалар манфаатларига зид.
Шу маънода, Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Қулматов бу масалага тўғри ва ўз вақтида аралашди деб ўйлайман. Болаларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг таълим жараёнига бўлган ҳар қандай ноқонуний аралашувни тўхтатиш – давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам асосий вазифаси.
Бу воқеа бизга яна бир марта болалар манфаатлари ҳар доим устувор эканлигини ва бундай масалаларда ҳам қонун, ҳам соғлом ақл асосида ёндашиш зарурлигини кўрсатиб қўйди. Ҳар қандай чора-тадбир қонун доирасида бўлиши ва болаларга манфаат келтириши керак.
👉@bahodirahmedoff👈
BY Bahodir Ahmedov
Share with your friend now:
tgoop.com/bahodirahmedoff/10886