tgoop.com/banki_i_bankiry/7743
Last Update:
АБДУЛЛА АРИПОВ ДАВЛАТ БУЮРТМАЛАРИНИ ТЕНДЕРСИЗ CHIPLAND ШИРКАТИГА БЕРИБ ЮБОРМОҚДА (https://www.tgoop.com/futlyar_rospres/209209). Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Chipland МЧЖга миллиардлаб сўмлик давлат буюртмаларини ҳеч қандай тендерсиз бериб юбормоқда. Тошкент шаҳридаги йирик қурилиш компанияларидан бири – «Chipland» МЧЖ охирги йилларда давлат буюртмалари бўйича энг йирик шартномаларни қўлга киритган. Элтузда мавжуд ҳужжатларга кўра, ушбу ширкат бир қанча муҳим объектларни қуриш ва таъмирлаш бўйича буюртмаларни тўғридан-тўғри шартнома асосида олган. Жумладан, 2023 йилда Сергели туманидаги омборхона портлашида зарар кўрган 305-мактаб, 600-методика-таълим муассасаси (МТТ), Юнусобод туманидаги 259-мактаб, янги поликлиника, Яшнобод туманидаги 161-мактаб, Бектемир туманидаги марказий кўчанинг реконструкцияси Абдулла Арипов қарори билан тендерсиз Chipland МЧЖга берилган. Бундан ташқари, Тошкент вилояти Қибрай туманида Вазирлар Маҳкамаси ходимлари учун 179 та коттеж қурилиши ҳам Бош вазирнинг шахсий протоколи билан айнан шу ширкатга топширилган.Элтуз танишиб чиққан ҳужжатларда Абдулла Ариповнинг мазкур қурилишларни нега айнан бу ширкатга берилгани кўрсатилмаган. Элтуз манбани ҳимоя қилиш мақсадида ушбу ҳужжатларни оммага кўрсатмасликни лозим деб топди. Арипов ва Chipland ўртасида қандай боғлиқлик бор? Chipland МЧЖ давлат буюртмаларини бир неча йилдан бери тендерсиз қўлга киритиб келаётгани айтилмоқда. Компания раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси мулозими Шерзод Абидов ва шахсан Бош вазир Арипов билан қандай алоқада экани Элтузга маълум эмас. Аммо йирик қурилишларнинг Сhipland ширкатига берилаётгани Ўзбекистон бош вазирининг коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўяётгани ҳақидаги иддаоларни кучайтиради. Давлат буюртмалари шаффоф тақсимланяптими? Ўзбекистонда давлат буюртмаларини очиқ тендер орқали тақсимлаш кераклиги қонунчиликда белгилаб қўйилган. Аммо кўп ҳолларда катта молиявий лойиҳалар тендер ўтказилмасдан, ҳукумат қарори билан аниқ ширкатларга берилиши кузатилаяпти. Chipland ҳолати ҳам шу амалиётнинг яна бир мисоли бўлиши мумкин. Бундай махфий қарорлар коррупция ва давлат маблағларининг ноқонуний тақсимланиши борасида саволлар туғдираётгани ҳеч кимга сир эмас.Бош вазир Абдулла Ариповдан ушбу масала юзасидан расмий изоҳ беришни сўраймиз.
BY Банки и банкиры

Share with your friend now:
tgoop.com/banki_i_bankiry/7743