tgoop.com/bankirkundaligi/6496
Last Update:
УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ИККИЛАМЧИ БОЗОРДАН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШДА ҲАМ АЖРАТИЛАДИМИ?
☑️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 март кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-бандига кўра, ИККИЛАМЧИ БОЗОРДАН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИЛМАЙДИ.
☑️Яъни, мазкур Низом доирасида фуқарога ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида:
▪️ҳудудларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш;
▪️якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш (мукаммал ва жорий таъмирлаш бундан мустасно) учун ажратилади.
СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНАДИ?
Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.
СУБСИДИЯ УЧУН АРИЗА ТОПШИРИШ НАРҲИ ҚАНЧА?
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.
Ипотека кредити олиш учун субсидия олиш тартиби ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Эслатиб ўтамиз, расмий банд бўлмаганларга ҳам ипотека кредитлари ажратилиши мумкин. Бу ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
BY 🇺🇿Банкир кундалиги
Share with your friend now:
tgoop.com/bankirkundaligi/6496