tgoop.com/bankirkundaligi/8545
Last Update:
🏢ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИГА ВАКОЛАТЛАР БЕРИЛЯПТИ, ҲАТТО БАНК СИРИДАН ҲАМ ФОЙДАЛАНИШИ МУМКИН
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.
☑️Қонун лойиҳаси билан айрим нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилиши таклиф этилмоқда.
▪️Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш тўғрисидаги аризалардаги имзолари, агар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳақиқийлиги текширилган бўлса, нотариал шаҳодатлаш талаб этилмаслиги назарда тутилмоқда.
☑️«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ариза берувчиларнинг уларнинг розилиги асосида банк сирини ташкил этувчи маълумотларини ахборот тизими орқали электрон тарзда олишга ва ишлов беришга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
BY 🇺🇿Банкир кундалиги

Share with your friend now:
tgoop.com/bankirkundaligi/8545