tgoop.com/bayyinauz/16959
Create:
Last Update:
Last Update:
Нури иймон Навоийдан, тоза виждон Навоийдан,
Дури уммон Навоийдан, кўнгил осмон Навоийдан.
Ғазалмас мисли бир оташ, чаманда гул – нафис, саркаш,
Топибон ёр бирам дилкаш, бўлиб ҳайрон Навоийдан.
Бу ёнингда туриб Фарҳод, у ён Мажнун қилиб фарёд,
Ширин, Лайли кўнгилда йод, ўқиб достон Навоийдан
Қанот қоққанда ҳар бир қуш, Симурғнинг ишқида беҳуш,
Ўзин англаб бўлиб сархуш, топар ирфон Навоийдан.
Ёмон иллат забун буткул, кўнгилда занги ғам бир кул,
Гўзал ахлоқлари бир гул, бўлур инсон Навоийдан.
Шод ўл сен бунда Ҳусниддин, олди баҳра дил олмай тин,
Бўлиб доим ошиқ , мафтун, топиб дармон Навоийдан.
Ҳусниддин Эшонқулов
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
BY Bayyina.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/bayyinauz/16959