tgoop.com/bekajon_gazeta_uz/12937
Last Update:
#ҳақиқат
БЕШ МАРВАРИД
Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Беш нарсани эслаб қолинг. Уларни бажаришда қаттиқ турсангиз, улар орқали эришган ютуққа бошқа ҳеч нарса билан эриша олмайсиз.
Огоҳ бўлингки, бирортангиз Роббидан бош¬қадан умид қилмасин;
Фақатгина гуноҳидан қўрқсин;
Билмаганини ўрганишдан уялмасин;
Олим кишидан у билмайдиган нарса ҳақида сўрашса, «Билмайман», деб айтсин;
Огоҳ бўлингки, бешинчиси Сабрдир.
Жасад учун бош қанчалик лозим бўлса, иймонли одам учун сабр шунчалик муҳимдир. Кимда сабр бўл¬маса, унда иймон йўқ¬дир. Кимда бош бўл¬маса, унда жасад ҳам йўқдир.
Тадаббурсиз ўқилган қироатда, тафаккурсиз қилинган ибодатда ва илмсиз ҳа¬лимликда хайр йўқдир.
Огоҳ бўлинг, сизларга олимларнинг олими кимлигини айтиб бераман. У Аллоҳга маъсиятни Аллоҳнинг бандаларига чиройли кўрсатмаган, уларни Аллоҳнинг макридан омонда қўймаган ва Унинг роҳатларидан уларни ноумид қилмаган одамдир».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
BY bekajon.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/bekajon_gazeta_uz/12937