Бир финжон қаҳва☕️
Photo
"Оқдан қизилга" китобига тақриз.
Анифнинг "Оқдан қизилга" шеърий тўпламини замонавий адабиётда аёл руҳиятининг энг ичкарисига кириб боришга қўйилган шаҳдам қадам деб ҳисоблаш мумкин. Бу китобда, асосан, инсоннинг ички кечинмалари, айниқса, аёлнинг ҳис-туйғулари, ҳурликка бўлган интилиши ва ижтимоий тузумга нисбатан ўзига хос танқидий қарашлари акс этган ва ижтимоий муаммоларни ёритишга қаратилган. Бир қарашда оддий туюлган шоирона ифодада инсон руҳиятининг чуқур қатламлари ўзини намоён қилади.
Аниф шеърларининг ўзига хос жиҳати шундаки, унда инсоннинг ўз-ўзини англашга, ижтимоий талаб ва қадриятларга қаршилик кўрсатишга бўлган эҳтиёжи асосий мавзу сифатида ўрин олган. Масалан, "Беркинишни истадим", "Кетиш" ва "Муаллақ одам" шеърларида қаҳрамоннинг ўзлигини топишга интилиши ва айрим қонун-қоидалардан қочишга уриниши ифодаланган.
Муаллиф шеърларида модернист шоирларга хос содда, лекин таъсирчан тил орқали чуқур фалсафий саволларни ўртага қўяди: “Аёл ким?”, “Ҳаётнинг мазмуни нимада?”, “Эркинликка қандай эришиш мумкин?”
Шеърларда аёллик мавқеи, унинг ижтимоий ўрни ва айниқса, эркинлик учун кураш муҳим ўрин тутади. "Жаҳаннамда аёлларнинг улуши кўпроқ" каби шеърларида аёлларга нисбатан номуносиб муносабатлар устидан очиқ танқид ва ўзликни ҳимоя қилиш чақируви мавжуд.
Китобнинг яна бир ўзига хос жиҳати – унинг ҳиссий кучи ва ҳаққонийлиги. Қаҳрамонлар ўз дардларини ошкор қилган ҳолда, ўқувчига самимий мурожаат қиладилар.
“Оқдан қизилга” — бу нафақат шеърий тўплам, балки инсоннинг ўз ҳаётига ва ички озодлигига бошқача назар билан қарашга ундайди.
Оқдан қизилга ўтишнинг маъноси нима ўзи? Бу ўтиш жараёни ўзида динамик ва драматик ўзгаришларни ифодалайди. Масалан: тинчликдан курашга ўтиш:
Оқ ранг азалдан тинчлик ва беғаразлик рамзи бўлса, қизил ранг ҳаракат, исён ёки кучли эҳтиросни англатади. Демак, бу ўтиш инсоннинг осойишталик ҳолатидан фаол ҳаракатларга ўтишини ифодалаши мумкин, ёки
покликдан қурбонликка ўтиш:
Оқ ранг поклик, софликни билдирса, қизил - қон ва қурбонлик билан боғлиқ. Бу ўзгариш ўзини фидо қилиш ёки юксак мақсадлар учун кураш йўлига ўтишни англатиши мумкин.
Оқ ранг орзулар, соф ниятлар ёки нейтралликни англатган бўлса, қизилга ўтиш нафақат ҳаракат, балки янги куч ва қувватнинг пайдо бўлиши, илгари йўқ бўлган шиддатли ҳиссиётларнинг юзага чиқишини англатади.
Деярли барча шеърларда оқдан охири қизилга ўтилганликни кўриш мумкин. Шунга кўра китобга сарлавҳа ҳам муносиб танланган.
Жумладан:
Адабиётга олиб кирма дейсиз
чиркинликни
бахтсизликни
манови ҳаёт эса
тўлиб кетган қабоҳатга
сиз эса ҳамиша
ижод гўзал бўлсин
мунаввар бўлсин
дея қиласиз талаб....
...Менинг ичимда эса қора илон бор
вишилласа дарров аллалайман...
Бу шеър инсоннинг ижодий фаолиятидаги ички курашини, унинг қалби ва атрофдаги ижтимоий талаблар ўртасидаги зиддиятни ўта самимий ва таъсирчан тарзда акс эттиради. Муаллиф адолатсизликка тўлган жамият манзарасини тасвирлар экан, ҳақиқатни яширишга бўлган чақириқларга қарши чиқади.
Шеърдаги асосий рамзлардан бири – "қора илон". У инсон қалбидаги шубҳа, қўрқув, нафрат ва ички ёвузликнинг тимсолидир. Муаллиф бу "илон" билан тинмай курашар экан, уни нафақат қаттиққўлик билан бостиришга, балки уни қалам орқали фош этишга бел боғлайди. Бу эса инсон қалбидаги ички қувватлар ва уларнинг ижодга таъсирини ўзида мужассам этган. Жамият ижодкордан тоза, пок, орзуларга тўла ижодни кутади, лекин ижодкорнинг кўз ўнгида разолат, бузуқлик ва адолатсизлик кўринади. Муаллиф "илон" билан яшашни, унга мойиллик қилишни маъқул кўрмайди. У инсонларни бундай ёвузликни таг-туги билан йўқ қилишга чақиради.
Бундан ташқари, шеърдаги капалаклар нафис ижодий жараённи англатади. Бироқ, илон уларга йўл бермайди, бу ижодкорнинг ички қарама-қаршиликларини янада ёрқинлаштиради.
Шеър муаллифнинг нафақат ижодкор сифатидаги фалсафасини, балки унинг инсон сифатидаги ўзига хос руҳий изтиробларини ҳам намоён қилади. Ундаги фалсафий ўйлар ўқувчини қалбдаги ўз "илони" ҳақида ўйлашга, унга қандай муносабатда бўлишини белгилашга чорлайди.
"Оқдан қизилга" ни ўқир эканман, онгимда қизил юлдузчалар милтиллаб ёна бошлади, барчага ўқишни тавсия қиламан.

Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни. Бобур ҳазратларини Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" асари орқали таниганман. Қизил муқовали, нақшлар билан безатилган китобни қайта-қайта ўқиганим ёдимда. Кейинчалик "Бобурнома" ни ўқидим ва Бобур мен учун идеал шахсга айланди, ҳозир ҳам шундай. Пиримқул Қодиров Бобурнинг фазилатларини балки ошириб ёзгандир. Лекин унинг ўзи "Бобурнома" да ўзини борича намоён этган, бор ютуқлари-ю, камчиликларини очиқ айтган. Мирзо Бобур давлат ишлари билан бир қаторда ижод билан шуғулланиб, ўзидан буюк ва муҳташам мерос қолдирган. Бобур Амир Темурдан кейинги энг улуғ темурий ҳукмдордир. Зеро, Жавоҳарлал Неру айтганидек, "Бобур дилбар шахс"
Бир финжон қаҳва☕️
Ôðåäåðèê Øîïåí – Ìåëîäèÿ ëþáâè
Фредерик Шопен – романтик руҳият билан яшовчи ҳақиқий классик мусиқа ихлосмандларининг севимли композиторидир. 🎹✨
Агар сиз ҳам романтизмнинг чин маънода иштирокчисига айланмоқчи бўлсангиз, Шопен мусиқаларини тингланг. Унинг ҳар бир композицияси худди қалб овозидек ширин хотираларингизни уйғотади.
Шопен ўзини фақатгина фортепиано орқали намоён этарди. Унинг серқирра мазмунга эга этюдлари, ноктюрнлари ва прелюдиялари қалбингизнинг энг нозик жойларига таъсир қилади. Унинг мусиқаси инсоннинг яратувчилик руҳини, чексиз орзуларини ва назокатини намоён этади.
Шопен мусиқаси фақат гўзаллик эмас, балки қалбнинг дарди ҳамдир. У Ватанидан узоқда яшашга мажбур бўлди, аммо Польшага бўлган муҳаббатини ноталар орқали намоён этди.
Фредерик Шопен ҳақида шундай дейишади:
"Унинг мусиқаси — бу сув сатҳидаги ойнинг аксидек. Сиз унга қўл теккизасиз, лекин ушлай олмайсиз." 🌙
Бир финжон қаҳва билан Шопен мусиқасини тинглаш — бу нафақат завқланиш, балки ўзингизга бир лаҳза ором беришдир. 💭☕️

Эйнштейн президент бўлиши мумкин эди
1952-йилда, Исроил президенти вафотидан сўнг, мамлакат бош вазири Эйнштейнга президентликни таклиф қилди. Олим бу таклифдан ниҳоятда ҳаяжонланди, аммо барибир рад этишга қарор қилди ва қуйидагиларни айтди: "Мен учун математик тенгламалар муҳимроқ, чунки ҳозирги замон сиёсатга муҳтож, тенгламалар эса абадийдир".
"Академик бурчак" каналидан олинди.

Китоб ўқиш суръатим бироз секинлашиб қолгандек. Балки бунга икки ой муддатда 30 дан ортиқ бадиий асар ўқиб, бироз толиққаним ёки ишга жойлашганим сабаб бўлиши мумкин. Лекин энди "катта мутолаа" га қайтмасам бўлмайди. Бу сафар асосан замонавий адабиёт вакилларининг асарларини ўқийман. Ўқилмаган қанча китоблар бор ҳали. Шу ҳафтада Улуғбек Ҳамдамнинг "Мувозанат" ва "Тўрткўча" романларини ўқиб тугатишим керак.
"Акс" тўпламидан илк китобни Рахшона Аҳмедова совға қилдилар.
Опа, катта раҳмат. Китобларингиз сони кўп бўлсин❤️

Улуғбек Ҳамдамнинг "Мувозанат" романини ўқиб тугатдим.
Ушбу асар инсоннинг ҳаётдаги мувозанатни топиш йўлидаги ички курашлари ҳақида ҳикоя қилади. Асарнинг бош қаҳрамони — Юсуф, доимо ўз-ўзи билан курашадиган, ҳаётнинг маъносини излайдиган шахс. Унинг қалбидаги безовталик моддий ва маънавий етишмовчиликлар билан боғлиқ бўлиб, у тинимсиз қаршиликлар ва ўз-ўзидан қониқмаслик ҳолатларини бошдан кечиради. Юсуф бошига тушган турли синовлар, жумладан, фарзандининг вафоти ва оиласининг таназзулига қарамай, ўз йўлидан қайтмайди. Унинг қалбида қатъият ва ишонч мавжуд бўлиб, бошқача яшашни тасаввур ҳам қила олмайди. Асар ўқувчини Юсуфнинг изтиробларига шерик бўлишга, унинг ҳаётини чуқурроқ тушунишга чорлайди.

Рахшона Аҳмедованинг "Тонготар" романига тақриз.
"Қисмат пешонангга битилган битик, ўчириб бўлмайди". Негадир бу ибора бизда авлоддан-авлодга ўтиб, қадрият даражасига айланишга улгурган. Нега шу ҳақида мулоҳаза қилиб кўрмаймиз, нега тақдиримизни ўзгартиришга кучимиз, журъатимиз етмайди. Зўрлигу зўравонликлар қаршисида миқ этмай тураверамиз, чунки пешонамизда бўлмаганда бу балога гирифтор бўлмас эдик деган фикрга ёпишиб олганмиз. Демак, зўравоннинг пешонасига ҳам кимнидир азоблаб яшаш ёзилган эканда. "Тонготар" ни ўқир эканман шу мулоҳазалар хаёлимга келди. Асар аянчли тарихий воқеа билан бошланган, бу унинг дастлабки ютуғи. Айни шу жараёнда шафқатсиз зулмга дучор бўлган аёлнинг қўлидан ҳеч нарса келмасди. Лекин унинг авлодларичи?
Йўқ, улар ҳам "бошини эгганича, тақдир калтакларига жим елка тутади"
Бизда эсимизни таниган пайтларимиздан бошлаб худога илтижо қилишни, ҳар қандай масалада фақат яратгандан паноҳ тилашимизни уқтириб келишади, лекин баъзи бир зулмкор бандалар сабаб бу ишонч қалъалари аста-секин нураб бораверади. Нимаям қилардик, биз Худонинг ишига аралаша олмаймиз.
"Ночорлик бўйинга осилган занжир"
Бу масалада эса бирор нима дейиш қийин. Айниқса ночорлик моддий бойлик билан боғлиқ бўлса. Оч қоринга нимаям татирди. Нафақат инсоннинг балки бутун мавжудотнинг яшаб қолиши учун озиқ модда керак. Ҳаракат қилса нимагадир эришади деб ақллилик қиладиганлар бисёр, аммо ночорлар ҳам оз эмас. Ўша ночорлар бир бурда нон топиш учун бўлсада хўрликларга чидаб яшашади. Бундай пайтда қадр масаласи охирги ўринга тушиб қолиши табиий ҳолдек.
Асарда кўплаб ижтимоий ва экологик масалалар ҳам атрофлича ёритилган, баъзи қаҳрамонлар ҳаддан ортиқ идеаллаштириб юборилган, яна баъзиларининг ҳолати ўта ночор тасвирланган.
Бирор бир бадиий асарни ўқир эканман алоҳида эътибор қаратадиган жиҳатларимдан бири бу аёл образи. Унинг ҳис-туйғулари, изтироблари, бахти ёки бахтсизлигига сабаб бўлган омиллар кўпроқ эътибор марказимда бўлади.
Романдаги асосий аёл қаҳрамонлардан бири бўлган Фароғат, жамиятдаги зулм ва шафқатсизликнинг қурбони сифатида тасвирланади. Унинг образи нафақат зўравонлик ва тақдирга тан берган аёлни, балки тирикчилик учун аёвсиз курашган бечора онани ҳам акс эттиради. Унинг азобли ҳаёти, зўравон эри томонидан келтирилган руҳий ва жисмоний зарбалар орқали муаллиф жамиятдаги аёлларнинг тенгсиз шароитда яшашга мажбур эканини кўрсатади. Фароғат ўз болалари учун қурбонликка тайёрлиги, қатъияти ва меҳри орқали нафақат аёлнинг, балки оналикнинг буюклигини ҳам ифодалайди. Шу билан бирга, унинг ҳис-туйғулари, азоблари ҳар бир ўқувчининг қалбига тегади. Менимча Фароғатга муаллиф ҳаддан ортиқ адолатсизлик қилган. Ахир ҳар бир аёлнинг бахтли бўлишга ҳаққи бор-ку.
"Инсон бу дунёда яхшиликка умид қилиб яшайди"
Романдаги ҳар бир аёл образи ҳам шундай қилди, бутун умрини орзу қилиш билан, умид қилиш билан ўтказиб юборди, аммо, ҳеч қайсиси орзудаги бахтга эришмади, эришолмасди ҳам. Чунки "пешонасига шундай ёзилган"
Асарнинг номи “Тонготар” ҳам образли маъно ташиб, адолатсизлик ва зулмат ботқоғидан чиқишга интилишни, тонг нурини, умид ва янги ҳаётни англатади. Лекин, романда аёл кишининг бошига тушиши мумкин бўлган хўрликларнинг барча кўриниши акс эттирилган. Бири бошига тушган қийинчиликлар оқибатида бедаво дардга чалинган бўлса, яна бири хўрликларга чидай олмай ўз умрига ўзи якун ясамоқчи бўлди, бироқ, ҳатто ўлим ҳам бечора аёлдан юз ўгирди.
Асар охирида балки кимлардир бахтли бўлгандир, лекин энди бу бахтнинг таъми аввалгидек тотли бўлмаслиги аниқ, чунки ёшлик, унинг ҳеч нарсага алмашиб бўлмас лаҳзалари аллақачон хотирага айланган эди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки,
"Тонготар" романи аёллар образлари ёрдамида жамиятнинг энг оғриқли нуқталарини кўрсатади. Муаллиф бу асар орқали нафақат аёлларнинг, балки умумий инсон ҳуқуқлари, адолат ва тақдир ҳақида ўқувчини ўйлашга ундайди. Асар мураккаб мавзуларни ўзида мужассам этган бўлиб, унинг ҳар бир қисми ҳаётнинг турли қирраларини очиб беради.
Роман аёллар тақдирига ҳамдард бўлишга, уларнинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини қадрлашга чақиради.

Бугун "Hilton" меҳмонхонасида "Янги аср авлоди" нашриёти томонидан чоп этилган "Акс" лойиҳаси доирасидаги китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Мен ҳам Анифнинг "Оқдан қизилга" шеърий тўплами ва Рахшона Ахмедованинг "Тонготар" романларини ўқиб, ушбу асарларга ёзган тақризларимни танловга юборган эдим. Танлов ташкилотчилари тақризларимни мукофотга лойиқ кўришибди. Катта раҳмат айтган ҳолда муаллифларга ижодий парвозлар ва лойиҳанинг давомли бўлишини тилайман❤️
"Акс" муаллифлари билан дастлаб виртуал оламда танишганман, кейин муносабатлар реал ҳаётга кўчган. Барчасининг ижодига ҳайратим чексиз, барчасини севиб ўқийман. Бугунги адабий давра - тақдимот кутилгандан кўра муҳташам ўтди. Ижодкорларни ушбу катта муваффақиятлари билан табриклайман. Менга билдирган бир финжон қаҳвадек қайноқ тилакларингиз учун ҳам раҳмат.