Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Блогер Абдуллаев муҳокама гуруҳига келган мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда.

"Ассалому алейкум хурматли фукаролар, менинг 3 ойлик фарзандим шомоллаб Чирчик шахрининг куп тармокли болалар шифохонасига даволаниш учун ëткизилдик. У эрда афсуски 2.5 ëшга мулжалланган уколни 2 махал килишар екан, факат менга емас, хар хил ойлик чакалокларга хам. Бу укол бола организимига нечоглик зарарлигини билиб туриб ë бефарклик килишади ëки захарланишига сабабчи булишади. Давлат томонидан текинга берилса укол
килиниши керак дегани эмаску ахир. Мен давлатимизга ишониб бориб юрибман. Мен каби куплаб болажонлар захарланишига , имунитети тушиб кетишига каршиман. Давлат шифохонаси деганда мен назорат борлигини тушунардим лекин афсуски бу холат. Сизлардан илтимос бу муамога бефар булман."

P.s : Ушбу мурожаат қанчалик рост ёки ёлғонлигини биз ҳозирча билмаймиз. Шу сабабли ушбу мурожаат ҳаққонийлиги масъуллар томонидан ўрганиб чиқилиб, расмий муносабат билдиришларини сўраб қоламиз. Мурожаатчининг рақами масъулларга тақдим этилган.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤯11😱93👍2🤬1😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳри Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлашган мана бу гаражлар қонуний асосда қолдирилганми? Умуман олганда, ушбу гаражларнинг кадастр ҳужжатлари мавжудми? Агар мавжуд бўлса, нега бу ерда тартиб ва ободончилик йўқ?

Чирчиқ шаҳар кадастр агентлиги маъмуриятидан ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат кутамиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯53🤬6😡2👍1🔥1👏1😱1
Чирчиқ шаҳрида энг яхши ва мазали Fast Food тайёрловчи бизнес деб кимни тан оласиз?
Anonymous Poll
5%
Les ailes
31%
Mix burger
22%
Donar house
4%
Donak
16%
Imosh Cafe
4%
Oqtepa lavash
7%
Evos
6%
Bellissimo
5%
Haggi house
🌙 Ойижонга хат…
Ойижон…
Билмадим, бу сатрлар сизга етадими-йўқми, аммо ҳар кеча осмонга қараганимда сиз билан гаплашгим келади. Чунки болалигимда сиздан эшитолмаган, айтолмаган гапларим жуда кўп.

Менинг ёшим олтида эдингиз, сиз кетганингизда. Мен ҳали дунёни англаб улгурмаган, гўдак қалбим билан сизни излардим. Сизнинг қўлларингиздаги илиқликни, юзингиздаги табассумни, менга айтган эркалатган сўзларингизни ҳали ҳам эслайман.

Сиз кетганингиздан кейин ҳаёт бошқача бўлди, ойижон. Одамлар ичида бўлсам ҳам, кўпинча ёлғизлигимни ҳис қилдим. Ҳеч ким сизнинг меҳрингизнинг ўрнини боса олмади. Ҳеч ким сиздек самимий, сиздек тоза кўз билан қарамади.

Мен ўсдим. Ҳаётни кўрдим. Ёлғонни ҳам, хиёнатни ҳам, фақат ўзини ўйлайдиган одамларни ҳам учратдим. Одамларга яхшилик қилдим, ёрдам бердим — аммо кўпинча эвазига ёмонлик олдим. Ҳатто баъзилар мени “ёмон инсон” дейишди.

Билмайман, ойижон, агар сиз бўлганингизда мени қандай тушунган бўлар эдингиз? Балки оғриқларимни кўриб юрагингиз безовта бўларди, балки “болам, синовлар шундай бўлади” дер эдингиз.

Мен кўп нарсани сиздан ўрганмоқчи эдим, лекин насиб қилмади. Менинг 6 ёшли қалбим сизнинг насиҳатларингиздан маҳрум қолди.

Аммо шундай бўлса ҳам, сиздан қолган меҳр ҳаётим бўйлаб мени етаклаб келди.

Мен сиз каби меҳрибон бўлишга ҳаракат қилдим, ойижон. Сиз каби одамларга меҳр билан қарашга, уларнинг оғриғини ҳис қилишга, уларни тушунишга уриндим. Аммо ҳаёт… ҳаёт бешавқат бўлди.

Кўп бор синдим, кўп бор курашдим. Ва шунда англадим — бу дунёда меҳрибон юраклар тез чарчар экан.

Ойижон… мен ҳали ҳам сизни соғинаман. Ҳар сафар ёмғир ёғса, гўё сиз мен билан гаплашгандек бўласиз. Ҳар бир шамолда сизнинг овозингизни эшитгандек бўламан.

Ойижон, сизнинг меҳрингиз мени ёдимда қолган.
Сиз каби доим ёмонликка яхшилик билан жавоб беришни истадим.
Аммо на илож… ҳаёт бешавқат бўлишимга мажбурлади.
Кечиринг, ойижон… 💔
©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
😭21😢117👍5🔥2😨2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрда қабул қилинган ПҚ–402-сонли қарори, 2024-йил 25-июнда қабул қилинган ПҚ–234-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 13-июндаги 334-сонли қарори ижроси ҳақида

Чирчиқ шаҳридаги барча маҳалла раислари нега доимий тарзда сайланган ҳудудида ҳашар ишларини ташкил этишни хоҳлашмайди? Нега доимий равишда тарғибот ишлари олиб боришмайди?

Узр, лекин икки-уч марта ҳашарни фақат ҳисобот учун ташкил этиб, шуни баҳона қилиш умуман тўғри эмас. Ҳозир куз фасли, табиийки, дарахтлардан хазонлар тўкилаётган палла. Лекин, афсуски, маҳалла раисларининг биронтаси ҳам жон куйдириб ҳашар ташкил этганини кўрмадим.

Аслида эса маҳалла раислари ўз сайланган ҳудудида доимий равишда ҳашар ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиб бориши шарт. Аммо афсуски, бирор катта амалдор келса, шу пайтгача фаолият кўрсатмаган айрим раислар ҳам жон-жаҳди билан ишга киришиб кетишади.

Минг афсуски, давлатимиз раҳбари яқинда ўтказилган йиғилишда ҳам маҳалла раислари томонидан ҳашарлар ташкил этилиши кераклиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Аммо амалда бу борада ҳали ҳам ижро кўзга ташланмаяпти...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍11💯8👏21🔥1😱1
Чирчиқ шаҳридаги хусусий мактаблар орасида қайси бирини энг сифатли таълим беради, деб айтиш мумкин?
public poll

Juniors school – 190
👍👍👍👍👍👍👍 39%

The first – 177
👍👍👍👍👍👍👍 36%

Turon – 43
👍👍 9%

Buhoriylar maktabi – 36
👍 7%

Yuksalish – 23
👍 5%

Quantom – 10
▫️ 2%

Temuriylar maktabi – 7
▫️ 1%

👥 486 people voted so far.
👍237👏5🤬5🔥1
Куни кеча Чирчиқ шаҳридаги маҳалла раисларига нисбатан чоп этилган мақоладан сўнг, бугун Чирчиқ шаҳар “Хўжа Аҳмад Яссавий” МФЙ раиси Эркин Юлдашевнинг таклифига биноан унинг фаолиятига назар ташладим.

Эркин Юлдашев томонидан “А.Яссавий” маҳалласи ҳудудида амалга оширилаётган ижобий ишлар, фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлаётгани ва маҳалладаги ободонлаштириш ишларига масъулият билан ёндашганининг гувоҳи бўлдим. Шунингдек, у доимий равишда фуқароларни тарғиб қилган ҳолда хашар ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиб келмоқда.

Шу муносабат билан Чирчиқ шаҳар фуқароларига мурожаат қилмоқчиман: агар маҳалла раиси сизларни хашарга чақирса, бефарқ бўлманг. Чунки маҳалла раиси фақатгина ҳудудингизни тоза ва озода тутиш учун ҳаракат қилмоқда. Ахир кўчангизни бир тозалаб қўйсангиз ёмон бўладими?

“Кимки эрталаб кўчага чиқиб, кўчасида ахлат кўрса, секин уйига қайтсин. Чунки ўша куни барака бўлмайди”, — деб ўргатишарди бизга...

👉 Демак, обод маҳалла — обод шаҳар демакдир!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍115🥰3🔥1👏1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤬12😱9😡4🤯2😨2
21-октябрь — Ўзбек тили байрами куни муборак бўлсин!

Мана бу ҳужжатнинг аҳволига қаранг, ҳақиқатдан ҳам битта расмий ҳужжатда шунча хатоларга йўл қўйиш мумкинми? Бу ҳолат уят эмасми? Ана шу ҳужжатни имзолаган шахс, эҳтимол, она тили фанидан яна бир бор таълим олиши керакмиди?

Нега биргина ҳужжатни ҳам тўғри ёза олишмайди? Тўғри ёзиш учун нима етишмаяпти — вақтми ёки салоҳиятми?

Ўзбек тили — миллатимиз ғурури ва қадриятимизнинг ифодаси. Шунинг учун ҳар бир расмий ҳужжат, ҳар бир ёзма мурожаат аввало она тилимизга бўлган ҳурмат билан ёзилиши керак.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬9👍6🔥2😱21👏1😭1👀1😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўнгли бўш, қариялар, ҳомиладор аёллар ҳамда вояга етмаганлар учун кўриш тавсия этилмайди. Видеода ҳақоратли сўзлар мавжуд. Тасвир ижтимоий тармоқлар орқали олинган бўлиб, воқеа қачон ва қаерда содир бўлгани ҳозирча номаълум. Шу сабабли тегишли идоралардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬15😭6🤯4😱32😢1😨1😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўнгли бўш, қариялар, ҳомиладор аёллар ҳамда вояга етмаганлар учун кўриш тавсия этилмайди. Видеода ҳақоратли сўзлар мавжуд.

Бу қизнинг оғзидан чиқаётган гапларга қаранг-а! Бу қандай тарбия натижаси? Кимдир шу қизни тартибга чақириши мумкинми? Агар обуначиларим орасида шу қизнинг ота-онаси бўлса, сизларга катта “рахмат” — ажойиб тарбия берибсизлар... Видео ижтимоий тармоқлардан олинди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬20😱5🤯4😡4😭2😨21
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Блогер Абдуллаев номига келган мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда” мазмунидаги хабар юзасидан қўшимча маълумот

Бугун Тошкент вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари Умида Баҳодирова раҳбарлигида мурожаатчи фуқаро билан учрашув бўлиб ўтди.

Фуқаро мурожаатида 2,5 ёшгача бўлган болаларга мумкин эмас деб айтилаётган дори воситаси — цефотаксим препарати ҳақида сўз борган.

Маълумот учун: Цефотаксим дори воситаси антибиотикларнинг цефалоспоринлар гуруҳининг 3-авлодига мансуб бўлиб, юқори ва пастки нафас йўллари яллиғланишида, пневмония, ўрта отит, ичак инфекциялари ҳамда сийдик йўллари инфекцияларида қўлланилади.

Ушбу препаратни қўллашдан аввал лаборатория таҳлиллари ўтказилиши шарт. Агар умумий қон таҳлилида лейкоцитлар сони ошган бўлса, қоннинг биохимик кўрсаткичларидан бири бўлган С-реактив оқсил миқдори ҳамда прокальцитонин даражаси юқори бўлган ҳолатларда препаратни буюриш тавсия этилади.

Мутахассислар томонидан цефотаксим дори воситаси 2,5 ёшдан эмас, балки кўрсатмага асосан туғилган пайтдан (0 ёшдан) бошлаб қўлланилиши мумкинлиги бемор онасига тушунтирилди.

Бемор онаси тушунтиришни тўлиқ қабул қилиб, кўрсатилган эътибор ва изоҳ учун Тошкент вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази жамоасига миннатдорчилик билдирди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
16👏4👍2🔥2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
13👍5🔥4👏3🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤬9😱8💯7😡4🤯1😨1
Акмал Эшонхоновга қарши шантаж ва провокациялар бошлангандек

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхоновга нисбатан турли мазмундаги хабарлар тарқалмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, унга қарши “шантаж” ва “абсурд” характеридаги ҳаракатлар йўлга қўйилган.

Гўёки бир аёл чиқиб, Акмал Эшонхонов автомашинаси билан унга тан жароҳати етказганини иддао қилган. Бироқ акс этган видеолавҳани таҳлил қилганда аниқ кўриниб турибдики, ўша аёлнинг ўзи Эшонхонов бошқарувида бўлган автомашинага югуриб отилган. Шу ҳолда унинг кейинчалик “мени автомашина билан уриб жароҳат етказди” деб айблаши — шантаждан бошқа нарса эмас.

Шу билан бирга, видеода яна бир йигит “уч ойлик маошимни бермади, ҳаётимга тажовуз қилди” деб Эшонхоновни айбламоқда. Унинг сўзларига кўра, у Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурагача мурожаат қилган, аммо мурожаатлари жавобсиз қолган. Агар ҳақиқатда қонунбузарлик ҳолати мавжуд бўлганида, албатта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иш қўзғатган бўлар эди. Демак, улар томонидан жиноят таркиби аниқланмаган.

Қисқаси, шундай хулоса қилиш мумкинки — Акмал Эшонхонов қаноти остида фаолият юритган айрим шахслар эндиликда уни шантаж ва провокациялар орқали “синдиришга” уринмоқда.

Акмал Эшонхонов қандай инсон эканини жамоатчилик яхши билади — у ҳеч қачон бировга озор етказадиган ёки адолатдан четга чиқадиган инсон эмас. Шу боис унга қарши бўлаётган бу айбловлар ва ҳаракатлар режалаштирилган шантаж ва ёлғон провокациялар эканлиги яққол намоён бўлмоқда назаримда...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
7💯6👍5👏2🔥1🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍139💯4🔥2👏2🙈2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1310👏3🔥2🥰1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤬124👍2🤯2😱1😨1
🇺🇿 ҲУРМАТЛИ РАИСЛАР ВА ФУҚАРОЛАР!

Юртимиз равнақи, маҳалламиз ободлиги ҳар биримизга боғлиқ!
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 15 октябрдан 15 ноябргача мамлакатимиз бўйлаб ҳашарлар ташкил этилмоқда. Бу ташаббус — ҳар бир фуқаро, ҳар бир маҳалла ўз ҳудудини обод қилиш, юртимизни янада гўзал ва тоза қилиш йўлидаги умумхалқ ҳаракати ҳисобланади.

Шу муносабат билан, Чирчиқ шаҳридаги барча маҳалла раислари ва фуқароларга мурожаат қиламиз:

📅 24 октябрдан бошлаб ўз ҳудудингизда фуқаролар билан ҳамжиҳат ҳолда ҳашар ташкил этинг!
📸 Ташкил этилган ҳашар жараёнларидан фото ва видео материалларни @VaxoB_Abdullayev га юборинг.

Юборилган материаллар Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов ҳамда шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Аброр Ҳамдамовга тақдим этилади.

🏅 Ҳашарда энг фаол иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғини Чирчиқ шаҳар ҳокими ва солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан ташаккурнома билан тақдирланади.

Ҳурматли фуқаролар!
Ободон ва тоза муҳит — соғлом ҳаёт кафолати. Бирлашайлик, тозалик ва гўзаллик учун ҳаракат қилайлик!
Ҳашарда фаол қатнашинг, юртимиз гўзаллигига ҳисса қўшинг!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯84👍3🔥2🥰1👏1
🍕 Mix Burger’da янгилик! 😍

Энди менюмизда — Mini Pizza Box! 🔥

Битта тўпламда уч хил 20 смлик мини пицца:
1️⃣ Пепперони 🍕
2️⃣ Товуқли 🍗
3️⃣ Пишлоқли 🧀

Бир вақтнинг ўзида турли таъмларни татиб кўришни ёқтирасизми?
Унда бу Pizza Box айнан сиз учун! 😋

Учта ажойиб пицца — ҳаммаси жами 100 000 сўм!
Шошилинг, ҳозироқ буюртма беринг ва Pizza Box билан кайфият улашинг! 💫

📲 Буюртма бериш учун:
@mixburgerbot
📞 +998 (78) 888-04-04

Mix Burger — янги таъм, янги завқ! 💜 Яқинларингизга ҳам улашинг...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🥰73👍3🔥2💯2👏1
2025/10/24 06:21:24
Back to Top
HTML Embed Code: