tgoop.com/bugunrasmiy/41791
Last Update:
Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар coни ортди
16 январь куни Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси (барчаси эркак) вафот этган. 17 январь ҳолатига заҳарланиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарни ташкил қилмоқда.
17 январь ҳолатида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарни ташкил қилган. Шундан 37 нафари вафот этган. Ушбу қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли ва бошқа миллат вакиллари ҳам бор.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари 16 январь куни Истанбул шаҳрида 32 862 литр ноқонуний метил ва этил спиртли ичимликларни мусодара қилган.
Рейдлар Султонғозий, Фатиҳ, Бакиркўй, Кучукчекмеже, Чаталжа, Эсенюрт, Зейтинбурну ва Бейкоз туманларида ўтказилиб, 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Текширувлар чоғида 227 шиша сохта ичимлик ва дистиллаш ускунаси ҳам топилган. Қўлга олинганлардан 3 нафари полициядаги сўроқлардан сўнг қўйиб юборилган бўлса, 6 нафарининг тергови давом этмоқда.
Бош консулхона дипломатлари Истанбул шаҳридаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида даволанаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олган. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғир.
BY Bugun.uz | Расмий канал
Share with your friend now:
tgoop.com/bugunrasmiy/41791