🗓️ Жорий йилнинг
20 сентябр куни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги “
Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора -тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-286-сонли қарорининг 3-илова 13.1-банди ижроси доирасида Тўрақўрғон ҲБИ томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга ўз брендини яратиш борасида тушунча ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув-семинар ва тақдимотларни навбатдаги машғулоти
Чорток тумани ҲБИ биносида давом эттирилди.
🗣 Семинарда лойиҳанинг ўқув масалалари бўйича мутахассиси
Д. Отабоев, вилоят адлия бошқармаси вакили
Ж. Қўчқоров, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ Наманган вилояти вакили
A. Ахунджанов, Савдо-саноат палатаси Чортоқ тумани бўлими бошлиғи, ҲБИ менежери
З. Исломбоев, Савдо-саноат палатаси Учқўрғон тумани бўлими бошлиғи
Р. Қутпиддинов, лойиҳа етакчи бизнес тренери
М. Отабоевлар иштирок этдилар.
📝 Тадбиркорлик субъектларига Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ўз брендларини яратиш тартиблари ва афзалликлари, брендни патентлаш, интеллектуал мулк ҳуқуқлари, Электрон-онлайн аукцион ва танловларни ўтказиш, “
e-auksion.uz ва
auksionshop.uz” савдо платформасидан фойдаланиш тартиблари тўғрисида масъуллар томонидан маълумот ва тушунчалар бериб ўтилди.
🌟Telegram 🌟Facebook🌟Instagram 🌐sspincubator