tgoop.com/centerasiastudy/13593
Last Update:
ҲИНДУКУШ – Марказий Осиёнинг йирик тоғ тизмаси, узунлиги тахминан 800 км, эни 350 км атрофида. Шимоли- шарқда Ҳимолай тоғ тизмасига туташиб, жануби-ғарбга қараб пасайиб боради ва мамлакатнинг жанубий ва ғарбий ҳудудларидаги текисликларга туташиб кетади. Ҳиндукуш шимол ва жануб дарёлари (Қундуз, Мурғоб, Ҳерируд, Ҳилманд, Кобул, Ғурбанд) сувайирғичидир. Амударёнинг энг катта ирмоқларидан бири Панж дарёси Ҳиндукуш тоғларидан (Вахжир номи билан) бошланади. Ҳиндукуш пойтахт Кобул ва мамлакатнинг шимолдаги вилоятлари ўртасидаги табиий чегара вазифасини ўтайди. Афғонистоннинг шимоли ва жануби Ҳиндукуш тоғидаги довонлар тизими орқали боғланади. Ушбу довонларнинг табиий-географик хусусиятлари тўғрисида “Бобурнома”да атрофлича ёритилган. Уларнинг иккитаси, хусусан, Бомиён орқали ўтадиган Шибар ҳамда Панжшир водийсига чиқадиган Хавак довонлари муҳим ҳисобланади. Панжшир водийси кўчманчи чорвадорлар учун ёзда Бадахшон қишда Лағмон-Жалолободга олиб боручи асосий йўл бўлиб хизмат қилган. 1964 йилда собиқ Иттифоқнинг молиявий ва техник кўмагида Парвон ва Бағлон вилоятлари чегарасида Саланг довони орқали тоннель қурилган. “Ҳиндукуш – деб ёзади А. Снесарев, - Афғонистон орографик картасининг асоси, унинг скелети ҳисобланади”. Ёки Торнборн таъбири билан айтганда, “Ҳиндукуш тоғ тизмалари билан Афғонистоннинг ҳукмрон географик шакли ҳисобланади”. Ҳиндукуш тоғи ва унинг бағридаги кўп сонли водийлар Афғонистоннинг этник тузилиши, этник ва лингвистик ранг-баранглигини шаклланишида муҳим ўрин тутган. Тоғнинг марказий тизмаларида ҳазоралар истиқомат қилади. Шунингдек у туркийларни пуштунлар ҳамда Афғонистоннинг жанубидаги бошқа халқларидан бўлиб турувчи ўзига хос девор вазифасини ўтаб келган.
Ад.: Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси.
Library @centerasia_library
Каналга уланиш👇
@centerasiastudy
BY Markaziy Osiyo
Share with your friend now:
tgoop.com/centerasiastudy/13593