tgoop.com/centerasiastudy/13671
Last Update:
СССРдан мерос Бойқўнғир космодроми ҳақида
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳудудида 6717 км² ҳудудни эгаллаган Бойқўнғир космодроми ҳам, унга ёндош Бойқўнғир шаҳарчаси ҳам йиллик $115 млн тўлаш шарти билан 2050 йилга қадар Россияга ижарага берилган.
Россия космодром фаолиятини молиялаштириб туриш, шаҳарча инфратузилмасини сақлаш ва бошқа қатор лойиҳалар учун йилига $134 млн дан ортиқ маблағ сарфлайди.
Хўш бу жой ўз ҳудудида қатор космодромлари бор Россияга нима учун керак? Нега бунчалик кўп маблағ сарфлайди? Бунинг сабабларидан бири, Бойқўнғир узоқ вақт давомида дунёда СССРънинг АҚШ билан само пойгасида етакчилигини таъминлаб келди. Россия СССР вориси сифатида дунё сиёсатида яна бир соҳа бўйича «лидерлик» қилишга ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, НАСА «Союз» космик кемаларида 70та ўринни қарийб $4 млрд га сотиб олган. Яъни НАСАга бир кишининг парвози $82 млн га тушган
Library @centerasia_library
👉Каналга уланиш👈
BY Markaziy Osiyo

Share with your friend now:
tgoop.com/centerasiastudy/13671