tgoop.com/centerasiastudy/13721
Last Update:
ҚИЗИЛБОШЛАР, Қизилбошлилар – 1) сафавийлар даврида Озарбайжон ва Шимолий Эрондаги туркий қабилалардан эрон қўшинида хизмат қилган аскар; 2) ана шу даврда суннийларга қарши диний жангларда қатнашган шиа жангчиларига уларнинг бош кийимларига қараб турклар томонидан берилган ном (улар 12 шиа имоми шарафига 12 та қизил йўллик матодан салла ўраб юришган); 3) Кобул, Ҳирот ва Қандаҳор шаҳарларида истиқомат қилувчи миллий ва диний озчиликка мансуб халқнинг номи. Нодиршоҳ Афшарнинг қизилбош аскарларининг маълум бир қисми Афғонистонда қўним топган. Қизилбош туркий жангчилар 18-асрнинг ўрталарида Аҳмадшоҳ Дурронийга афғон давлатчилигини яратишда асосий кўмакчи ҳамда пуштун қабилаларини тийиб туришда самарали восита бўлиб хизмат қилган. 19-асрнинг 60-йилларигача, яъни Дўстмуҳаммадхон ҳукмронлиги якунигача қизилбошлар давлатнинг таянчи, дурронийларнинг иттифоқчиси бўлиб келган. Улар шиа мазҳабига мансуб бўлса-да, бироқ ҳукуматдаги фаоллиги, афғон сиёсий элитасига қўшилиб кетганлиги боис, бошқа диний озчилик вакиллари, хусусан, ҳазоралар каби тазйиққа учрамаган. Мамлакат конституциясида (2004) афғон миллатини ташкил этувчи этник гуруҳлар қаторида қизилбошлар ҳам санаб ўтилади (4-моддаси).
Library @centerasia_library
Каналга уланиш👇
@centerasiastudy
BY Markaziy Osiyo
Share with your friend now:
tgoop.com/centerasiastudy/13721