CENTERASIASTUDY Telegram 13733
​​​​Тарихийлик баҳси

Ӯтмишда ҳам, ҳозир ҳам давлатлар, сулолар ӯзларини қадимийроқ кӯрсатишга уринади. Бу улар учун обрӯ ва легитимликни беради. Масалан қадимги Сосонийларга ҳеч қандай алоқаси бӯлмаса ҳам форсларнинг кӯплаб сулолари уларнинг авлоди эканлигини даъво қилган. Тахт уларга мерослигини ва ӯзларининг шоҳлар сулоласи эканлигини кӯрсатиш учун.
Ғарб табиийки Рим империяси энг буюк бӯлган. Европанинг ҳар бир қироли императорлардек Римда тож кийишни орзу қилган.

Бизда ҳам бундай ақида мавжуд бӯлган. Айниқса мӯғуллар истилосидан сӯнг. Мӯғуллар империяси парчаланиб кетганидан сӯнг ҳам унинг назорати остида бӯлган ерларда тахтга фақат Чингизхон авлодлари ӯтириш ҳуқуқи сақланиб қолади. 1758-йил Бухоро тахтини егаллаган манғитлар ҳам айнан шу сабаб туфайли ӯзларини "хон" эмас, "амир" деб атайди. Амир Темур ҳам тахтга ӯзи ӯтирмай, мӯғул хонзодаси Суярғатмишни ӯрнига ӯйинчоқ қилиб ӯтқизганди.
Айнан шу сабаб билан ҳозир ҳам баҳслар давом этмоқда. Ӯзбек тарихчилари ӯзбек халқи бу ерларда милоддан аввалги даврдан бери яшаб келади деб даъво қилади. Аммо деярли кӯпчилик тарихчилар билишадики, туркийлар VI асрда, Буюк Турк хоқонлиги даврида Марказий Осиёга кириб келади. Бироқ шунда ҳам аҳолининг катта қисмини ташкил қилмайди. Буни форс тилининг ӯлкадаги ӯрнидан ҳам билиш мумкин.
Туркий тил форс тилини Шайбонийхон бошлиқ ӯзбекларнинг шиддатли кириб келишидан сӯнг сиқиб чиқаради. Шаҳарларда ҳам туркийлар кӯпаяди, бунгача улар асосан кӯчманчилик билан шуғулланиб, форс тили билан рақобат қилмайди. Дашти Қипчоқдан ӯзбек уруғлари кӯчиб келгач вазият ӯзгаради.

Лекин бизнинг тарихчилар тарихимизни на Шайбонийхонга, на Буюк Турк хоқонлигига боғлайди. Ҳатто ӯзини Сосонийларга боғлаган, форсий Сомонийларни ҳам ӯзимиз билан боғлайди. Тожик тарихчиларига эса бу ёқмайди. Тожик тарихчилари "Ӯлка бизник эди, туркийлар келиб тортиб олди" дея Марказий Осиё тарихини улар бошлаганини иддао қилади. Мактаб тарих дарсликларига ҳам иккала томон ӯз қарашларини сингдирган. Ҳозир ҳам қозоқ, қирғиз, тожик, туркман ва ӯзбек тарихчилари ӯлкада ким қадимийроқлигини исботлаш учун ҳаракатдан тӯхтагани йӯқ.©️

Суратда Буюк Турк хоқонлиги давлати чегаралари

Каналга уланиш
@centerasiastudy

tgoop.com/centerasiastudy/13733
Create:
Last Update:

BY Markaziy Osiyo

Share with your friend now:
tgoop.com/centerasiastudy/13733

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

According to media reports, the privacy watchdog was considering “blacklisting” some online platforms that have repeatedly posted doxxing information, with sources saying most messages were shared on Telegram. End-to-end encryption is an important feature in messaging, as it's the first step in protecting users from surveillance. Invite up to 200 users from your contacts to join your channel It’s easy to create a Telegram channel via desktop app or mobile app (for Android and iOS): Your posting frequency depends on the topic of your channel. If you have a news channel, it’s OK to publish new content every day (or even every hour). For other industries, stick with 2-3 large posts a week.
from us

Telegram Markaziy Osiyo
FROM American