tgoop.com/centerasiastudy/13832
Last Update:
САВР ИНҚИЛОБИ (апрель инқилоби) – 1978 йилнинг 27 апрелида АХДП томонидан амалга оширилган давлат тўнтариши. Унинг натижасида Нурмуҳаммад Таракий бошчилигида янги ҳукумат тузилади; Афғонистон Демократик Республикасининг ташкил топганлиги эълон қилинади; мамлакат президенти Муҳаммад Довуд ва унинг яқинлари қатл этилади. Довуд ҳукумати билан АХДП ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши ушбу “инқилоб”ни ҳаракатга келтирувчи асосий омил бўлди. 1978 йилнинг 17 апрелида “Парчам” фракциясининг таниқли вакили Миракбар Хайбарнинг ўлдирилиши аслида август ойига режалаштирилган инқилобнинг казус белли, яъни формал сабаби бўлиб хизмат қилди. АХДПнинг қатор етакчилари, хусусан, Нурмуҳаммад Таракий, Бабрак Кармал ва бошқаларнинг оммавий норозиликлар уюштиришда айбланиб ҳибсга олинганлиги боис, ҳарбий тўнтаришни амалга оширишда “Халқ” фракцияси ҳамда Ҳафизулла Амин ҳал қилувчи роль ўйнади.
Library @centerasia_library
Каналга уланиш👇
@centerasiastudy
BY Markaziy Osiyo
Share with your friend now:
tgoop.com/centerasiastudy/13832