tgoop.com/centerasiastudy/13866
Last Update:
Қалқонга айланган мушуклар.
Қадимда мисрликлар мушукни муқаддас ҳайвон деб ҳисоблашган ва унга зарар етказган одамлар қаттиқ жазоланиши, ҳатто ўлимга маҳкум этилиши мумкин бўлган.
Милоддан аввалги ХI асрда форсликлар Миср маданиятини яхши ўрганган ва кейин уларга қарши уруш бошлаган.
Милоддан аввалги 525 йилда қадимги Мисрнинг Пелузий шаҳри яқинида Камбиз II бошчилигидаги форс қўшинлари Миср фиръавни Псамметих III аскарлари билан учрашди. Миср қўшинлари форслардан сон жиҳатдан устун бўлган, шунингдек уларнинг ортида мустаҳкам Пелузий шаҳар-қалъаси жойлашган эди. Бундан ташқари, Нил бўйида жойлашган фиръавн қўшинлари мудофаа бўйича ҳам устунликка эга эди. Aммо Псамметих III қақшатқич мағлубиятга учраган ва мамлакатни душманлар қўлига топшириб, пойтахтга чекинишга мажбур бўлган. Мисрликлар форсларга камондан ҳам ўқ уза олмаган, найза ва қилич билан ҳам ҳужум қила олмаган. Бунга эса форсларнинг қалқон сифатида мушуклардан фойдалангани сабаб бўлган. Улар қўлларига қалқоннинг ўрнига мушук кўтариб олган ва душман яқинлаши билан уни мисрликларга қараб улоқтиришган. Мисрда мушук муқаддас ҳайвон деб қаралгани сабаб улар мушукларга зарар етказа олмаган ва форс аскарларидан қочишга мажбур бўлган. Шундай қилиб форслар усталик билан ўзларидан бир неча баравар кўп бўлган миср қўшинларини мағлуб этган.
Ps: хуллас шунақа гаплар, ҳар бир халқ учун муқаддас бўлган асори атиқалар бўлади, базилар пулни эъзозласа, баъзилар озодликни, яна бошқаси сигирни.
Library @centerasia_library
Каналга обуна бўлинг👇
@centerasiastudy
BY Markaziy Osiyo
Share with your friend now:
tgoop.com/centerasiastudy/13866