CENTERASIASTUDY Telegram 14016
​​Ўзбек давлатчилиги асосчиси Шайбонийхон ҳаёти қандай якун топганди?

Маълумки 1510-йилда икки буюк ҳукмдор: Шайбонийхон ва Исмоил Савафий Марв остонасида тўқнашади. Бу жанг ҳақида манбаларда жуда кўп гапирилган.

Ушбу урушда ўзбеклар ҳукмдори Шайбонийхон бир қатор хатоларга йўл қўйганди.
Авваламбор Шайбонийхон Сафавийлар шоҳи билан тӯқнашувдан олдин Ҳиротга анча туриб қолади. Мувороуннаҳрдан ўзбек кучлари ёрдамга келиши кутмаган хон Хуросондаги ҳазора қабиласига юриш қилади ва енгилади. Буни эшитган И. Сафавий вазиятдан фойдаланиб қолишга қарор қилади вa дарҳол қўшин билан йўлга чиқиб, Шайбонийхонни таъқиб этади. Ӯзини шиаларнинг олий раҳнамоси деб ҳисоблаган шоҳ Исмоил Сафавий сунний Шайбонийхон билан олдин ҳам зиддиятга борган, ӯзбек қӯшинларининг Эронга ҳам ҳужумидан хавотирда эди.

Шайбонийхон Марвга бекинади ва Мувороуннаҳрга ёрдам кучлари чақириш учун чопар юборади.
Манбаларга кўра ёрдам кучлари келаётгани ҳақида Исмоил Сафавийга Хива хони Элбарсхон хабар юборади (сабаби унинг отаси Дашти қипчоқдаги тахт учун курашлар пайтида Шайбонийхон буйруғи билан ўлдирилганди). Қолаверса хонга нисбатан адовати бор ўзбек султонлар ҳам атайин секин ҳаракатлангани айтилади.

Исмоил Сафавий қаълани қамал қилади аммо яхши ҳимояланган шаҳарни эгаллашга кўзи етмагач, ҳийла йўлига ўтади.
Даштнинг мард ва ориятли султони ҳамиятига тегиш учун шоҳ "Хон, биз Эронга қайтамиз, чунки сиз ташқарига чиқиб биз билан жанг қилишни хоҳламадингиз" дея мактуб йўллайди. Ушбу чорлов ва хотинининг "Сизга бекиниб ўтириш ярашмайди" деган гапларидан сӯнг ниҳоятда мағрур Шайбонийхон Марвдан чиқиб жангга, очиқ жанга киради.

Кучлар тенг эмасди. Тарихий солномаларда Исмоил Сафавий қӯшини 15 мингдан ортиқ бўлган дейилса, Шайбонийхон ихтиёридаги кучлар 3-4 минг атрофида бўлгани ёзилган.
Жангда Шайбонийхон енгилади ва Мовароуннаҳр хони ҳалок бӯлади.

Исмоил Сафавий ҳалок бӯлган рақибига нисбатан ўта ваҳшиёна муносабатда бўлади. Шайбонийхоннинг боши олиниб, бош чаноғидан қадаҳ тайёрланади. Исмоил Сафавий уни олтин билан қоплатиб, базмларда шу қадаҳда шароб ичади.
Жасаднинг эса териси шилиниб, сомон тиқилади ҳамда шиа оқимидаги Сафавийларнинг яна бир сунний душманлари — Усмонийлар ҳукмдори султон Боязид II га юборилади. Бу билан шоҳ Исмоил Сафавий ўз куч-қудратини намойиш қилмоқчи бўлганди.
Шайбонийхон жасади Истамбулга олиб келингач, уни султон буйруғига кўра ҳурмат билан дафн этишади.
Ўзбек давлатчилиги асосчиси ҳаёти шу тариқа якун топади.©️

@centerasiastudy

tgoop.com/centerasiastudy/14016
Create:
Last Update:

BY Markaziy Osiyo

Share with your friend now:
tgoop.com/centerasiastudy/14016

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

With the administration mulling over limiting access to doxxing groups, a prominent Telegram doxxing group apparently went on a "revenge spree." Invite up to 200 users from your contacts to join your channel Clear 1What is Telegram Channels? A few years ago, you had to use a special bot to run a poll on Telegram. Now you can easily do that yourself in two clicks. Hit the Menu icon and select “Create Poll.” Write your question and add up to 10 options. Running polls is a powerful strategy for getting feedback from your audience. If you’re considering the possibility of modifying your channel in any way, be sure to ask your subscribers’ opinions first.
from us

Telegram Markaziy Osiyo
FROM American