tgoop.com/centerasiastudy/18963
Last Update:
СССРнинг илк хавфсизлик хизмати ҳисобланувчи ВЧКнинг даҳшатли қийноқ усуллари ҳақида
Собиқ совет республикалари махсус хитматлари "отаси" бўлмиш ВЧК (Всероссийская чрезвычайная комиссия)нинг жазо ва қийноқ чоралари жуда даҳшатлилиги билан инсоният тарихида қолган. Чека ходимлар СССРда 1918-1922 йилларда ӯтказилган "қизил террор"нинг асосий воситаси бўлиб, минглаб инсонлар ёстиғини қуритган.
Чекистларнинг энг даҳшатли қийноқ усулларидан бири қаҳратoн қишда айбдорни ялонғоч ҳолатда кўчага олиб чиқиб, токи у тириклайин музлаб қолгунига қадар устидан совуқ сув қуйиш эди. Яна бир усулда каламуш билан тўлдирилган қафас айбдор танасига ёпиштирилади ва қафасни иситила бошланади. Қафас исий борган сари жон талвасасидаги каламушлар ягона нажот бӯлган одам танасини тешиб ўтади. Бундай даҳшатли усулни айнан Чека ходимлари ўйлаб топганди.
Баьзи ҳудуларда ВЧК қурбонлари қўллари териси шилиниб тушгунга қадар қайноқ сувда қайнатилган. Шафқат нималигини билмаган чекистлар ҳатто қурбонлар бошини тасма билан қисиб, бош суякларни эзиб синдиришган.
ВЧК 1922-йили тугатилади, тўғрироғи номи ўзгартирилади. ВЧКдек ваколат эга бӯлмаган ва шафқатсиз қийноқ усулларини қўлламаган бўлса-да, кейинги совет хавфсизлик ташкилотлари ҳам, хусусан КГБ Чека услубида иш юритган. КГБнинг бўлимлари бўлган бугунги кундаги постсовет хавфсизлик хизматлари ҳам, айнан ВЧК давомчилари ҳисобланади.
Масалан ҳар йили 20-декабр куни, яъни ВЧК ташкил этилган кунда Владимир Путин собиқ совет давлатлари раҳбарларини Москвага йиғади. Россия махсус хизматлари ҳам ВЧК ташкил этилган кунни байрам сифатида нишонлайди. Ваҳоланки рус махсус хизматлари тарихи анча олдинроқ ташкил этилган оқ подшо махсус хизмати — Охрана билан бошланади. Аммо рус хизматлари айнан ВЧК ташкил этилган кунни уларнинг тарихи бошланиш нуқтаси деб билади.
Хуллас шунақа гаплар. Собиқ СССРни мақтайдиганлар бу тузум аслида нималар эвазига барпо қилинганини билишмайди.
• Суратда ВЧК асосчиси, шафқатсиз Феникс Дзержинский ва инқилоб доҳийси Владимир Ленин.©️
@centerasiastudy
BY Markaziy Osiyo
Share with your friend now:
tgoop.com/centerasiastudy/18963