tgoop.com/centerasiastudy/19041
Last Update:
Исаак Ньютон
Бошига олма тушиб фанга янгилик киритган, Ернинг тортишиш қонунини кашф этган олим ҳақида кўпчилик эшитганлигига шубҳа йўқ. Бугун физиканинг асосчи олимларидан бири, чақалоқлигида тирик қолишига ҳам ишонилмаган буюк инглиз олими — Исаак Ньютон таваллуд топган кун.
Сэр Исаак Ньютон — инглиз физиги, математиги, механики ва астрономи, классик физиканинг асосчиларидан бири ҳисобланади. У 1643 йил 4 январь куни Буюк Британияда дунёга келган.
"Табиий фалсафанинг математик асослари" фундаментал асарида классик механиканинг асосига айланган бутун олам тортишиш қонуни ва механиканинг учта қонунини белгилаб берган. Фанда бу қонунлар "Ньютон қонунлари" деб қўлланади.
Олимга Рицар-Бакалавр унвони берилган ҳамда Қироллик жамияти аъзоси ва президенти вазифаларини бажарган. У 1727 йил 20 март куни вафот этган.
Library @centerasia_library
Каналга уланиш👇
@centerasiastudy
BY Markaziy Osiyo
Share with your friend now:
tgoop.com/centerasiastudy/19041