Telegram Web
“Долзарб бир ойлик” доирасида Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ўрганилмоқда.

Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи А.Ахлимирзаев бошчилигидаги Ишчи гуруҳ ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида “Соҳил”, “Теракзор” ва “Боёвут” маҳаллалари фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

Унда аҳоли томорқа ерларини суғориш, ички йўлларни таъмирлаш, хонадонларни ичимлик суви ва электр энергия билан таъминлаш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий масалалар бўйича билдирилган мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг ечими юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Туманнинг “Аҳиллик” ва “Ибрат” маҳаллаларида аҳоли томорқа ерларини суғориш учун 3 та тик қудуқ қазилиб, уларни электр энергияга улаш мақсадида 2 та янги трансформатор олиб келинди. Қудуқлар тез кунларда ишга туширилади ва аҳоли томорқа ерларини суғориш имкониятига эга бўлади.

Ишчи гуруҳ туманнинг “Соҳилобод”, “Ибрат” ва “Аҳиллик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиб, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан уларга зарурий озиқ-овқат ва кийим-кечаклар топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vaziyat 24 I "Жартепа" чегара божхона постида хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.
Forwarded from MTRK | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахborot 24 | Yo’lovchi bojxona deklaratsiyasining mobil ilovasi joriy etiladi
#29mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram
Forwarded from MTRK | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахborot 24 | Tojikistonlik kelin: yaqin qo’shnichilik, do’stlik rishtalari inson taqdirida
#29mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармони билан 2025 йил 1-ноябрдан бошлаб ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.

@yangidavr_rasmiy
Ҳудудлардан хабарлар

Самарқандда божхоначилар томонидан тадбиркорларга қонунчиликдаги янгиликлар етказилди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилинди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Қорақалпоғистонда кўп қаватли божхона комплексларини барпо этиш масалалари ўрганилмоқда.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” лойиҳаси доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан енгил атлетика спорт турларини ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.

Миллий кинология марказида мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2025/03/31 00:59:01

❌Photos not found?❌Click here to update cache.


Back to Top
HTML Embed Code: