Қишнинг илк кунини тоғлар бағрида қор билан нишонладик. Чорвоқ жануби-шарқий тарафидаги Янгиқўрғон қишлоғидан Патандозбоши чўққиси томон кўтарилдик. Эрталабда туман, булутлар жуда пастдан ҳаракатланмоқда.
Йўлнинг дастлабки километрига шағал ётқизилгани учун осон ўтдик. Иккинчи километрда лойли участкалардан ўтишга тўғри келди. Денгиз сатҳидан 1200 метр баландликдан қорли ҳудуд бошланди.
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X

Сафарнинг шу қисми қуюқ олмазор, олчазор ва дўланазор оралаб ўтади. Куни кеча ва тунда ёққан қор дарахтлар бағрини ўзининг момиқ кийимлари билан шу қадар гўзал суратда бўяганки, кўзингиз тўймайди.
Юқорига кўтарилган сари қор қалинлиги ортиб боради. 1800 метр баландликда 40 сантиметрлик қорни босиб ўтдик. Ора-орада булут тарқаб атрофдаги оппоқ тоғларнинг маҳобати кўзни қамаштиради. Яна булут ёпирилиб, гуппа-гуппа қор ёға бошлайди.
Чўққида қор тезлашиб кетди. Янги ёққан қорни эритиб, қайнатиб чой қилиб ичдик. Ичимизга бироз иссиқ кирди. Бирдан, булут очилиб, қуёш кўринди. Кун бўйи булутлар оралаб юрган бизлар учун шу 5 дақиқалик илиқлик қанчалар қувонч келтирганини тасаввур қилишингиз қийин.
Яхшиси, батафсил видеони томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=T4YPPUjZzlI

YouTube
Patandozboshi choʻqqisi | Патандозбоши чўққиси
Қишнинг илк кунини тоғлар бағрида қор билан нишонладик. Чорвоқ жануби-шарқий тарафидаги Янгиқўрғон қишлоғидан Патандозбоши чўққиси томон кўтарилдик. Эрталабда туман, булутлар жуда пастдан ҳаракатланмоқда.
Йўлнинг дастлабки километрига шағал ётқизилгани…

Тошкентдан соат 5:30 да йўлга чиққанимизда шаҳарда паға-паға қор ёғар, ҳарорат -3°C эди. Борадиган манзилимиз Чимён қишлоғига яқин. Тоққа кўтарилганимиз сайин қор қалинлаша борди. Машинамиз ёзги ғилдиракда бўлгани учун пиёда йўлни бошлайдиган жойимизга 6 км қолганида қорга ботиб қолдик.
Машинани йўл четида қолдириб, пиёда йўлга тушдик. Қор шиддат билан ёғар, бизникига ўхшаган машиналар қорда юролмай қийналарди. Бироздан кейин қор тозаловчи машиналар ишга тушди. Йўлчилар туз соча бошлади. Биз эса гўзал қорлар оғушида, ажойиб манзараларни томоша қилганча пиёда манзилимиз сари пиёда равона бўлдик.
Учтерак қишлоғидан пастга тушиб, Ғалвасой кўпригидан ўтиб, яна юқориладик. Йўлимизда отлар уюри учради. Бечора жониворлар ҳам қорда сирпаниб-сирпаниб юрибди. Яна озроқ кўтарилишимиз билан дўланазор, олчазорлар, сал тепада арчазорлар бошланди. Дарахтлар қишки либосларини кийиб, шу қадар гўзаллашганки, кўзингиз тўймайди.