Кеча Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани туманида жойлашган сўлим масканлардан бири Кўксув дарасига сафар қилдим. 33 километрлик сайр давомида кўрган манзараларим 33 йилга татирлик бўлди.
Кўксув дараси кузда ҳам яшнайди. Кўксув ёриғигача бўлган сафар давомида олинган суратлар ва видеодан баҳра олинг.
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X

Антарктидага биринчи борган ўзбек ким?
Ўзбек блогерларидан Абдураҳмон Фозилов Антарктидага йўлга чиқибди. Респект. Табриклайман! Шу муносабат билан ўзбек блогосферасида фахр ва ифтихор ила “Абдураҳмон Антарктидага бориб, Ўзбекистон байроғини ўрнатган биринчи ўзбек” бўлади, деган маълумотлар айланмоқда. Ҳақиқатан ҳам шундайми?
Ундай эмас. Ўзбеклар орасида Антарктида қитъасига биринчи марта қадам босиб, Ўзбекистон Республикаси байроғини ўрнатган киши халқаро спорт журналисти Санъат Шариповдир. У 2014 йилнинг февраль ойида Антарктидага борган.
Аёллар орасида илк бор Антарктида қитъасига бориб, байроқ қадаган ўзбек Шаҳноза Низамовадир. У 2020 йил февраль ойида Антарктидага борган.
@davronbekt

Forwarded from Davronbek Tojialiyev sahifasi
Кеча Сўқоқдаги ўрмонзор орқали Бигизшох (2020 метр), Шохқўрғон (2025 метр) ва Оқтош (2510 метр) чўққиларига сафар қилдик. Тоғнинг терскай тарафларида 2000 метрдан бошлаб қор мавжуд. 2500 метр баландликда қор қалинлиги ярим метрга етади.
Тоққа чиқиш билан Тошкент тарафнинг қуюқ сариқ-қорамтир смог билан ўралгани кўзга ташланади. Мана шундай заҳар остида яшаётган пойтахт аҳлига ҳукумат текин қатиқ тарқатиши керак )). Юқорига кўтарилишимиз билан тоғ даралари ичидан ҳам булутга ўхшаш, лекин ранги кулранг-сариқ туман кўтарилганини кўрдим. Афсуски, бу ҳам ўз уйини ўтину кўмир билан иситаётган ва кузги хазонларни ёқаётган аҳолидан чиқаётган заҳарли газ эди.
Шом пайтида тоғдан қуёшнинг ботишини томоша қилиш, уфқ қизиллигининг пастдаги қишлоқлар устида намоён бўлиб, кўккача чўзилишини завқ билан кузатишнинг гашти ўзгача.
Видеоси: https://youtu.be/AhCabSJzsCE