tgoop.com/dbacademy/11249
Last Update:
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР АКАДЕМИЯСИ МАГИСТРЛАРИ УЧУН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНДИ
Ўқув курсларини муваффақиятли битирган тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди
💥 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси магистрлари назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилди.
💥Курcлар давомида профессор-ўқитувчилар томонидан тингловчиларга замонавий бошқарув маҳоратига оид мавзуларда маърузалар ўқилди.
💥 Ўқувлар сўнггида сўз олган Академия биринчи проректори Худойқул Азизов Қуролли кучларимиз вакилларининг ўқувлар ҳақидаги фикрларини ва таклифларини эшитди.
💥 Улар томонидан "Ҳарбий жадидлар", "Темур тузуклари" китобининг бир неча хорижий тиллардаги таржимаси жамланган китобларнинг Академия кутубхонаси топширилиши ўзаро билим ва тажриба алмашиш борасидаги ҳамкорликка ёрқин мисолдир.
💥 Зеро, Ватанни ҳимоя қилишдек улкан вазифа фақатгина ҳарбий билимларни эгаллашнигина кўзда тутмайди. Бу борада Академия зарур барча ёрдамни кўрсатиши Академия биринчи проректори Худойқул Азизов томонидан таъкидланди.
🔍Veb sayt| 🕊Telegram | 📱Instagram| 📱Facebook|📺YouTube
BY DBA
Share with your friend now:
tgoop.com/dbacademy/11249