tgoop.com/dilnur79/3867
Last Update:
Трамп кадрлар тайинлашни ёрворяпди омалекин.
Мубаш учун 2025 йил ҳам жуда оғир келадирғон кўринади)))
Майкл Хакаби АҚШнинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланди.
Микоил Хаққобий ҳафизаҳуллоҳнинг ижтиҳоди:
«Ғарбий соҳил деган тушунча йўқ-Бу Иудея ва Самария, тамом!
Иудея ва Самария шунчаки аҳоли яшаш пункти эмас — бу туманлар ва шаҳарлардир!
Оккупация деган тушунча йўқ. Иудея ва Самария Исроилнинг бўлинмас қисмидир. Бу ер яҳудийларнинг Ватанидир. Исроилнинг Иудея ва Самариядаги хаққи АҚШнинг Манхеттендаги хаққидан кўра кучлироқдир!»
Хаққобий ҳафизахуллоҳнинг Эрон бўйича баёноти:
«АҚШ дунёдаги йирик террорчи давлат билан муомала қилар экан, принципларига содиқ қолиши ва бу қотил-жиноятчилар давлати билан ҳеч қандай ҳамкорлик қилмаслигини аниқ билдириши лозим! Биз Эроннинг ички ишига аралашмоқчи эмасмиз бироқ у ерда инқилоб бошланса биз бу инқилобни қўллаб-қувватлаймиз ва рағбатлантирамиз, чунки Эрон ҳукумати ёвузликнинг ҳаётий тажаллийсидир!
https://www.tgoop.com/dilnur79
BY Dilnur Kamilov blogi
Share with your friend now:
tgoop.com/dilnur79/3867