tgoop.com/domlajon/10681
Last Update:
Биринчи изоҳ синдроми ёки биринчи хабар синдроми
Жамиятда шундай ҳолат бор, яъни бирор воқеа-ҳодиса биринчи бўлиб қандай ёритилса ёки шарҳланса, аксар одамлар ўша мавзу атрофида фикрни давом эттирадилар.
Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда ҳам шундай. Аксар ҳолатда биринчи изоҳ қандай бўлса, қолган одатий изоҳлар ҳам шу мазмунда давом этади. Яхши бўлса—яхши, ёмон бўлса—ёмон.
Қўйидаги экспериментда ҳам, ҳатто мутахассисларни чалғитувчи шартлар олдиндан тақдим этилмоқда.
Мутахассислар эса, ўша шартлар таъсирида турлича хулосага келмоқдалар. Бу ҳам билиб-билмай манипуляция таъсирига тушиш ҳисобланади.
Шунинг учун, маълумот ва хабарларни имкон қадар совуққонлик билан, турли ёндашувлардан четга чиқиб, хулоса қилишга ҳаракат қилиш керак.
Лекин бу ҳар доим ҳам осон бўлавермайди.
©Саид Комил Муҳаммад Карим
@domlajon
www.tgoop.com/domlajon
BY Isroil Tillaboyev blogi
Share with your friend now:
tgoop.com/domlajon/10681