DONISH_UZ Telegram 7292
Бугун Жиззах вилояти телерадиокомпанияси кундузги дастурлари орқали даниялик машҳур эртакнавис ёзувчи Ханс Кристиан Андерсен қаламига мансуб "Қор маликаси" фильмини намойиш этди. Тўғриси, мириқиб томоша қилдим, бир зум болаликка қайтгандек бўлдим. Ва яна бундан анча йиллар аввал, худди шу ижодий жамоада бош муҳаррир бўлиб ишлаб юрган кезларимни хотирладим...
     Қайсидир йилни кутиб олиш арафасида "Сангзор арчаси" деб номланган (ўша пайтда Жиззах радиоси "Сангзор" деб аталарди) саҳналаштирилган дастур орқали ёш мухлислар учун ўзига хос совға тайёрлагандик. Сценарийни тайёрлашда Латофат Неъмат, эртакдаги ролларни ижро этишда Умида Қосимова (Қор маликаси), Зокир Матчонов (Кай), Гулчеҳра Шарипова (Қароқчи), шунингдек, (бошқа эртак воқеаларидан олинган саҳналар бўйича) Жамила Деҳқонова (Қорбобо), Лазиза Камолжонова  (Қорқиз), Қобил Соқиев (чет эллик элчи), Фарҳод Тошпўлатов (Жин), умумий дастурни тайёрлашда Сайёра Бўронова, Ўткир Холбеков, кўрсатувни тасвирга олишда Равшан Йўлдошев ва яна кўплаб ҳамкасбларимиз (кимдир ёддан кўтарилган бўлса минг бор узр) билан биргаликда гарчи техник жиҳатдан анчайин муаммолар бор бўлсада, бироқ нимадир қилишга ҳаракат қилгандик, нимагадир эришгандик...
     Бугун телерадиокомпаниянинг имкониятлари жуда ҳам кенгайди. Замонавий студиялар, энг сўнгги русумдаги техникалар, ижодий салоҳият, яхшигина маош ва қалам ҳақи... Хуллас, мазза қилиб ишлаш учун барчаси муҳайё. Ўйлайманки, 2025 йилда жиззахлик телерадиоижодкорлар бири биридан ажойиб, халқчил дастурлари билан ўз мухлисларини кўп бор хушнуд этишади.
    Бунга ишонаман ва янги йилда уларнинг ижодий ишларига юксак парвозлар тилаб қоламан.

Саид Донишев,
"Жиззах овози" газетаси бош муҳаррири

01.01.2025 й.

@donish_uz

tgoop.com/donish_uz/7292
Create:
Last Update:

BY Донишев ён дафтари📝

Share with your friend now:
tgoop.com/donish_uz/7292

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

Unlimited number of subscribers per channel Step-by-step tutorial on desktop: Co-founder of NFT renting protocol Rentable World emiliano.eth shared the group Tuesday morning on Twitter, calling out the "degenerate" community, or crypto obsessives that engage in high-risk trading. The creator of the channel becomes its administrator by default. If you need help managing your channel, you can add more administrators from your subscriber base. You can provide each admin with limited or full rights to manage the channel. For example, you can allow an administrator to publish and edit content while withholding the right to add new subscribers. Invite up to 200 users from your contacts to join your channel
from us

Telegram Донишев ён дафтари📝
FROM American