tgoop.com/doridarmon_ak/11131
Last Update:
“Imudon” дорисининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарган корхона жаримага тортилди
"Anestpharma" МЧЖ “Nest IMUDON” контрафакт дори воситасини ишлаб чиқаргани учун 68 миллион сўм жаримага тортилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти.
Текширув “Abbott Products Operations AG” компаниясининг ўзига тегишли “IMUDON” дори воситасининг контрафакт нусхаси сотилаётганлиги тўғрисидаги мурожаати асосида ўтказилган. Хабарда айтилишича, текширув давомида контрафакт дорининг номи ва қадоқлари асл “IMUDON” га адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган “Nest IMUDON” номи остида контрафакт дори воситаси ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди.
Корхона, аввалроқ "Magne B6" контрафакт дори воситасини ишлаб чиқаргани учун маъмурий жавобгарликка тортилганди, дея қўшимча қилди департамент.
Маълумот учун, товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар контрафакт ҳисобланади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
BY Dori-Darmon AK
Share with your friend now:
tgoop.com/doridarmon_ak/11131