Telegram Web
Электрсиз қолган Ғазо (фотогалерея)

Исроил ҳукумати Ғазога нисбатан қамалини кучайтиргач, ҳудуд аҳолисини электр билан таъминловчи энг катта тармоқни бузиб, аҳолини электрсиз кун кечиришга мажбур қилмоқда.


👉 https://effect.uz/6248

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Самарқандда Амир Темур оила аъзолари яшаган мажмуа 415 млн сўмга реставрация қилинмоқда

Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.


👉 https://effect.uz/6250

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Хитойга бойкот қанчалик ўринли ёки ваҳимали?

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи иқтисодий ҳамкорликда янги саҳифани очмоқда. Мамлакатимиз учун Хитой инвестициялари ва бизнес алоқалари стратегик аҳамиятга эга бўлиб қолди. "Бир макон, бир йўл" (Belt and Road Initiative) ташаббуси доирасида Хитой Ўзбекистонга катта ҳажмдаги инвестицияларни йўналтирмоқда. Бироқ, бу ҳамкорлик фақат имкониятлар эмас, балки маълум хатарлар ҳам туғдириши мумкин.

Юридик фанлари доктори, профессор Ахтам Якубов ҳозирда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу мавзу бўйича ўз блогида таҳлилий материални бўлишди.

👉https://effect.uz/6251

Telegram I Facebook I YouTube I Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Туҳмат ариза билан ишдан бўшатишди» – Прокуратура текширганда ҳам айбсизлиги исботланган ИИБ собиқ ходими мурожаат билан чиқди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси президенти давлат ташрифи билан Париж шаҳрига етиб борди

Мамлакатимиз етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари Франциядаги бир гуруҳ ватандошларимиз билан суҳбатлашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкентда 3 балли ер силкиниши кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказига кўра, соат 06:16 да юз берган зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 19 км шимоли-ғарбда бўлган. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 10 км.

Сезилиш кучи Тошкент тумани (6 км) ва Олмазор туманида (10 км) 3 балл, Шайхонтоҳур, Учтепа, Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Яккасарой туманларида 2-3 баллни ташкил этган. Яна қатор туманларда ер силкиниши кучи 2 баллга тенг бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Одилжон Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” раҳбарлигига қайтди

Одилжон Абдуқаҳҳоров "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинлов ҳақида расман хабар берилмаган, бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг ижро интизомига оид ўтказган йиғилиши ҳақидаги пресс-релиздан маълум бўлган.

Абдуқаҳҳоров 2017–2020 йилларда ҳам «Ўзбекконцерт»га раҳбарлик қилган. Ҳозирга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги халқаро фестиваллар дирекцияси раҳбари эди. Энди унинг ўрнига актёр Фотиҳ Жалолов тайинланган.

"Ўзбекконцерт"га 2023 йил октябридан буён Санжар Эрданов раҳбарлик қилиб келаётганди. У қачон ва нега ишдан олингани маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ташаббусли бюджет"нинг "ташаббуслари" – Қувадаги мактаб директори ишдан бўшатилди

Қува туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчиларнинг ойлик маошидан “опен бюджет”да овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолишни талаб қилган директор билан меҳнат шартномаси бекор қилинди


“Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун овоз бериш босқичи бошланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова педагогларни «Ташаббусли бюджет» доирасида овоз йиғишга мажбурлаш ва улардан бу учун пул йиғиш ноқонуний эканини эслатди.

Охирги йилларда мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим тизими ходимларини ўз фаолиятидан бошқа ишларга жалб қилиш, ортиқча ва асоссиз йиғди-йиғдиларга қарши курашиляпти, бу масалада мурожаатлар сони аввалгиларига нисбатан анча камайган.

Лекин тизимда баъзан жамоага нотўғри талаблар қўяётган, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш топшириқларини бераётган, бир сўз билан айтганда ҳамон эскича фикрлаётган масъуллар ҳам учраб турибди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
Туркияда Гермеснинг мармар ҳайкали топилди

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, Аспендос қадимий шаҳридаги археологик қазишмалар пайтида Гермеснинг мармар ҳайкали топилганини маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6253

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилинди

Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган фарғоналик пара велоспортчи Одинахон Ҳамдамовага уй берилди.

Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган фарғоналик Одинахон Ҳамдамова 2 та олтин медални қўлга киритди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Одинахон Ҳамдамовага Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидан квартира калитини топширди.

Маълумот ўрнида, О.Ҳамдамова 1991 йилда Қўштепа туманида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси. Таиланд ва Қозоғистонда бўлиб ўтган мусобақаларда чемпион бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Саакашвили 9 йилга қамалди

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбли деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Қамоқ муддати 2021 йилнинг 1 октябридан бошлаб ҳисобланади.

Шу билан бирга Саакашвили устидан ноқонуний митинглар ташкил этиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш каби жиноят юзасидан суд иши давом эттирилади.

Сиёсатчи 2021 йилдан буён банкир Сандро Гиргвлианининг қотилларини афв этиш ва депутат Валери Гелашвилини калтаклаш иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Янги ҳукм унинг қамоқ жазосини уч йилга узайтирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
2025/03/13 16:14:54
Back to Top
HTML Embed Code: