GAZLI GAS STORAGE ХОДИМЛАРИНИНГ МУАММОЛАРИ: КОРРУПЦИЯ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР!
Ассалому алайкум. Биз Газли газ омборига хизмат кўрсатувчи ташкилот, Gazli Gas Storage, ходимларимиз. Мурожаатимизда қуйидаги жиддий муаммолар ва адолатсизликларни ёритишни сўраймиз:
1. Ишга киришда катта пора талаб қилинади.
Ишга кириш учун 4000 АҚШ доллари миқдорида пора бериш талаб қилинади. Бу талаб ҳатто оддий боғбонлик лавозими учун ҳам қўйилади.
2. Маошлар адолатсиз тақсимланади.
Иш ҳақлари сир сақланади. Бир хил вазифа ва малакага эга ходимлар ҳар хил маош олади. Маошлар адолатли белгиланмаган.
3. Қўшимча иш соатлари.
Иш соатлари расман 12 соат бўлиши керак, аммо амалда 14-15 соатлаб ишлатишади. Ортиқча иш вақти учун ҳеч қандай қўшимча ҳақ тўланмайди.
4. Овқатланиш шароитлари ачинарли.
Овқат учун пул ушлаб қолинади, лекин таъминот жуда ёмон. Ушбу маблағга муносиб овқат таъминлаш имконияти бор, аммо бу масалага эътибор берилмаяпти.
5. Ҳайдовчилар ва механизаторларнинг аҳволи.
Хизмат техникалари туну кун ишлайди, лекин уларни таъмирлаш ҳаражатлари хайдовчиларнинг ўз маошидан қопланади. Бу ҳолат айниқса хайдовчиларни молиявий жиҳатдан эзади.
6. Коррупция ва мафия тузилиши.Ташкилот коррупцияга тўла. Бош директор Жабриев Отабек Акбаралиевич бу ташкилотни деярли шахсий корхонасига айлантириб олган. Ходимларнинг ҳуқуқлари мутлақо ҳимоя қилинмайди.
Биз, оддий ишчилар, мазкур муаммолар ҳақида жамоатчиликка маълум қилиб, тегишли органларни назорат ва текширув ишларини ўтказишга чақирмоқчимиз. Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак. Шу мурожаат орқали адолатга эришиш умидидимиз.
Илтимос, ушбу муаммоларни ёритиб, мутасадди ташкилотларнинг эътиборини жалб қилишга ёрдам беринг!
Ҳурмат билан,
Gazli Gas Storage ходимлари
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍156🤬20❤10😱10🤯6🔥4🤔3😁2🎉2
ФАРҒОНА МАРКАЗИДА ГАЗ МУАММОСИ
Сизларга Фарғона шаҳар Маърифат МФЙ аҳолиси, хусусан, Маърифат, Ал Фарғоний ва Сайилгоҳ кўчаларида яшовчи фуқаролар мурожаат қиляпти. Юқоридаги кўчалар Фарғона шаҳрининг марказий қисмида жойлашган бўлишига қарамай, аҳоли ҳали қиш бошланмасдан газсиз қолди.
Бир неча марта маҳалла телеграм каналлари орқали бу муаммо кўтарилди. Аҳоли "дод" дейди, аммо эшитадиган ва чора кўрадиган киши йўқ. Маҳалла раиси ўз имкониятидан келиб чиқиб ҳаракат қиляпти, лекин у ҳам "катта"лар олдида кичкина инсон. "Янги линия тортдик, уч-тўрт кунда ёнади" деган ваъда берилганига 15 кун бўлди. Лекин газ умуман йўқ. Аҳоли бозордаги барча гугуртни сотиб олди, газни текширишдан чарчади, аммо ҳали ҳам натижа йўқ.
Шаҳарнинг айни шу кўчаларидаги салон ва ошхоналарда газ бўлиши давлатга фойда келтиради. Лекин оддий халқнинг совуқдан азият чекиши ҳеч кимни қизиқтирмаяпти. Агар аҳолига газ керак бўлмаса, вилоят ёки шаҳар ҳокими келиб, очиқ-ойдин "газсиз яшанг, бизга аҳамиятингиз йўқ" десин.
Электр энергияси лимитлангани сабабли уйни ток билан иситиш ёки овқат пишириш оддий халқ учун қимматга тушяпти. Бу 3 та кўчада ҳам инсонлар яшайди. Ҳеч ким мол-қўй боқмайди, газсиз чидайди деб ўйламасин! Бу ерда қариялар ва беморлар ҳам бор. Шу сабабли, муаммоларимиз ёритилиши ва дардимизга малҳам топилиши учун ёрдам сўраймиз.
Ҳоким ва газ масъуллари ўз иссиқ хонасидан чиқиб, бизнинг совуқ уйларимизда меҳмон бўлишсин! Одамлар чорасиз. Агар шундай давом этса, домларда печка ўрнатишга ёки кўмир ёқишга мажбур бўламиз.
Илтимос, Сайилгоҳ, Маърифат ва Ал Фарғоний кўчаларидаги газсиз қолган, хор бўлган аҳолига ёрдам беринглар!

👍57😢29😁5🤯5❤4🤬2
ҚАРШИДА БИР ШИРКАТ ФАОЛИЯТИ ФУҚАРОЛАР УМИДИНИ СЎНДИРМОҚДА
Ассалому алайкум, Элтуз.
Биз, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, 4-микротумани, Чулқувар маҳалла фуқаролар йиғинидан сизга мурожаат йўллаяпмиз. Мурожаатимиз сабаби шуки, 36-37-38-39-40-41-42-домларимизда фаолият юритаётган “Тўлқин Мавжуда” ширкати фаолиятидан норозимиз.
Ширкатга ҳар ойда тўлов қилиб боряпмиз, аммо улар бирон бир иш бажарганини эслай олмаймиз. Ҳозирда:
• Домларимиздаги лифтлар тўхтаб қолган, ишламайди.
• Подъезд деразалари синган, ҳеч ким тузатмаган.
• Подъезддаги чироқлар ҳам ўчган.
Бу ҳолатлар ҳақида ширкатга мурожаат қилганимизда, улар қарздорликни асос қилиб кўрсатишмоқда. “Кўпчилик тўлов қилмаяпти, шунинг учун ишлар тўхтаб қолган”, деб жавоб беришади. Аммо ойма-ой пул тўлаб келаётган фуқароларнинг айби нима? Бизнинг тўловларимиз қайга кетяпти? Камчиликларни бартараф этиш уларнинг бевосита мажбурияти эмасми?
Ширкатдаги масъул шахсларнинг муомаласи ҳам халққа нисбатан ёмон. Уларнинг бир гуруҳ ходимлари муаммоларни ҳал қилиш ўрнига, халқни қўрқитиш ёки турли баҳоналар билан тўсқинлик қилиш билан шуғулланади. Қарзни ундириш масаласини ҳал қилишга ҳам уларнинг ўзлари масъул, лекин ҳеч қандай иш қилмай қўйишган.
Энг хунуки – бу қариялар ва ёш болалар учун қийинчиликлар яратмоқда. Лифтларни ўчириб қўйиш жуда катта ноқонуний ҳаракатдир. Ширкат фаолияти ҳақида ҳисоб-китоб ҳужжатларини ҳам бирор марта кўрган эмасмиз. Қўлимизда аниқ рақамлар бўлмагани учун уларнинг даромади ва ҳаражатлари қаерга сарфланганини билмаймиз.
Биз бу масалага тегишли идоралар, юқори турувчи ташкилотлар ва текширув органлари эътибор қаратишини сўраймиз.
Шу саволларга жавоб беришларини истаймиз:
1. Ширкат фаолиятини текширадиган ташкилот борми?
2. Ширкатнинг молиявий ҳисоботи ва кирим-чиқимлари қайси органлар назоратида?
3. Агар ширкат ўз вазифасини бажара олмаса, уни ислоҳ қилиш ёки бошқа ташкилотга ўзгартириш чоралари кўриладими?
Илтимос, аҳоли мурожаатига қулоқ тутиб, муаммоларимизни ҳал этишда ёрдам беринглар. Агар ширкат фаолият юрита олмаса, одамлар билан келишиб ишлашни билмаса, бунақа ширкатга ҳожат йўқ.
Чулқувар МФЙ аҳолиси номидан.

👍69🤬8❤5🤔4😁2
МАҚОМЧИЛАР, НЕГА ГУРУҲБОЗЛИК АВЖИДА?
Тошкентда Симпозиумлар саройида мақомчиларнинг узоқ тайёргарликлар билан ўтказилган катта тадбири бўлиб ўтди. Бироқ, унча катта бўлмаган зал тўлмади.
Маданий кечада Ўзбекистон халқ артистлари Элмурод Аҳмедов ва Фурқат Ашуралиевларнинг йиллик ҳисобот концерти намойиш этилди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонованинг хотира кечаси ҳам ўтказилди.
Тадбир асосан Абдуҳошим Исмоилов "командаси" назоратида ўтгани айтилади. Ушбу кечада Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ артисти ва янги сайланган сенатор Муножот Йўлчиева иштирок этмади. Шу билан бирга, унинг шогирдлари ҳам тадбирда кўринмади.
Яна бир гуруҳ Дилнура Қодиржонованинг хотира кечасини Маҳмуджон Тожибоевнинг хотира тадбирига қўшмасликни сўраган. Улар тадбирлар бирлаштирилса унда иштирок этмасликларини билдирганлар. Аммо уларнинг фикри инобатга олинмади, ва икки хотира тадбири бирлаштирилиб ўтказилди. Қарши гуруҳнинг аъзолари эса тадбирда қатнашмади.
Тадбирда Дилнура Қодиржонованинг оила аъзолари ва яқин дўстлари иштирок этди. Улар қўшиқчининг ҳали ҳеч кимга ошкор қилинмаган сирли ҳаёти ҳақида сўзлаб беришди. Уларга кўра, ҳофиза тирикчилик учун ҳатто мардикорлик қилган, бозорда тарвуз сотган. Иқтидори туфайли у 20-22 ёшида чақмоқдек ижод оламига кириб келган ва 5-7 йил ичида кўплаб ютуқларга эришган. Бироқ унинг сирли ўлимига алоқадор ҳақиқий айбдорлар ҳамон жазоланмаган.
Тадбир ўзи ёмон ўтмади. Четдан қараган одамлар учун гуруҳбозлик сезилмаслиги мумкин. Бироқ, санъат шинавандалари учун саволлар туғилди: нега зал тўлмади? Нега мақомчилардан ойлик олаётганлар узоқ кутилган тадбирда иштирок этмади?

👍89🤬28🤔13❤8😢4😁2🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўрмонда дарахт кесиларкан, қиринди осмонга учади. Русча лес рубят — щепки летят деган мақол бу. Туяни шамол учирса эчкини осмонда кўр деган мазмун. Хуллас куч ишлатар органлар тизимида "тозалаш" бошланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40❤13🤬4😁3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АВТОБУСДАГИ АВРАТ-ПАТРУЛ ЙЎЛОВЧИ ҚИЗНИНГ ЮЗИГА ТУПИРДИ
Автобусда исиб кетган қиз устки жемперини ечганини кўрган сўтакнинг асаби бузилди. Аниқлик киритамиз, қиз қип яланғоч бўлиб ечинмаган. Шунчаки футболка устидаги жемперини ечиб кийган
Видеодаги аврат-патрул "мосламалар"(бизнингча "муслима" демоқчи эди)ни ҳурмат қилишини таъкидлаб ўзбекчилик баҳонасида бировнинг кийимига хўжайинлик қиляпти.
, дейди қиз.
Қиз шунчаки ўта исиб кетгани сабабли футболка устидаги кийимни ечган, «эркак» айтганидек ҳеч қандай ич кийим ечиш ҳолати бўлмаган.
Бир автобус хотин-ҳалаж жим.
Ожиз аврат-патрулларнинг кучи қиз-аёлларгк етади, бирортаси маст ёки кўчага тупирган эркакка ақл ўргатолмайди.
Эртага қиз-аёлларнинг тайзиқ остида қолиш ҳолатлари кўпаймайсдан бунақа тавияларга тегишли чора кўрилиши шарт.
Элтузга маълум бўлишича, ИИБ ходимлари 16 яшар шикоятчи қизнинг аризасини қабул қилмаган, эътиборсиз ва беписанд қараган.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Автобусда исиб кетган қиз устки жемперини ечганини кўрган сўтакнинг асаби бузилди. Аниқлик киритамиз, қиз қип яланғоч бўлиб ечинмаган. Шунчаки футболка устидаги жемперини ечиб кийган
Видеодаги аврат-патрул "мосламалар"(бизнингча "муслима" демоқчи эди)ни ҳурмат қилишини таъкидлаб ўзбекчилик баҳонасида бировнинг кийимига хўжайинлик қиляпти.
Автобусда онам ва ўзимга картадан тўлов қилиб тушиб кетмоқчи эдим ортимдан бу эркак икки минг сўм узатди менга. Тўлаб бўлдим раҳмат дейишим билан пулинг йўқ эканку деди ва жемперимни нега кийиб ечганимни тергади, юзимга тупирди. Буни ҳамма кўрди. "Эркак" юзимга тупиргач видео камерани ёқдим. Камера ёқилганини билиб атайин тухматлар қилиб ташлади. Лекин автобус кузатув камерасини текширишса унинг ёлғони ва юзимга тупиргани аниқ бўлади
, дейди қиз.
Қиз шунчаки ўта исиб кетгани сабабли футболка устидаги кийимни ечган, «эркак» айтганидек ҳеч қандай ич кийим ечиш ҳолати бўлмаган.
Бир автобус хотин-ҳалаж жим.
Ожиз аврат-патрулларнинг кучи қиз-аёлларгк етади, бирортаси маст ёки кўчага тупирган эркакка ақл ўргатолмайди.
Эртага қиз-аёлларнинг тайзиқ остида қолиш ҳолатлари кўпаймайсдан бунақа тавияларга тегишли чора кўрилиши шарт.
Элтузга маълум бўлишича, ИИБ ходимлари 16 яшар шикоятчи қизнинг аризасини қабул қилмаган, эътиборсиз ва беписанд қараган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬209👍153😢16❤10😁9🤯5🤔4🔥2😱1
НАВОИЙДА АГРОИНСПЕКЦИЯГА ТЕГИШЛИ АВТОМАШИНАЛАР НЕГА ОЛИБ ҚЎЙИЛДИ?
Навоий вилоятида давлат мулозимларига ишониб топширилган автомашиналар билан боғлиқ жиддий камчиликлар ва қоидабузарликлар ошкор бўлди.
Навоий вилояти Агроинспекциясиниг бир қатор юқори лавозимли ходимлари давлат томонидан бириктирилган автомобилларни шахсий манфаатлари учун ишлатгани, жарималарни тўламасдан, қонундан четлаб юргани маълум бўлди.
Навоий вилояти Агроинспекцияси бошлиғининг ўринбосари Шавкат Самиевга бириктирилган автомашина бир йил давомида техник кўрикдан ўтказилмаган ва йиғилган жарималар ўз вақтида тўланмаган. Бу ҳолат ортидан давлатнинг ушбу автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Худди шундай ҳолат бу идоранинг Кармана тумани раҳбари Достон Ахатов билан ҳам содир бўлган. Октябрь ва ноябрь ойларида таътилда бўлган Ахатов ишхонага тегишли бўлган автомашинани топширмасдан, уни шахсий мақсадларда ишлатган ва бу давомида бир неча бор радарга тушган. Жарималар эса тўланмаган.
Вилоят бошқармаси ўринбосари Фарҳод Убайдуллаев ҳайдаган "85 205 WAA" рақамли автомашина 10 дан ортиқ жаримага эга бўлган ва уларнинг ҳеч бири тўланмаган. ИИБ ходимларидан қочиб юргани сабабли, автомашина МИБ томонидан олиб қўйилган.
Энг ажабланарлиси, Убайдуллаевнинг ўз шахсий автомашиналари борлигига қарамай, давлат автомашинасини шахсий ишлари учун Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ҳайдагани маълум бўлган. Шаҳарда 4 қаватли супермаркетлар, Навбаҳор туманида база ва ер участкаларига эга бўлган Убайдуллаев жарималарни тўламаётгани ҳам аниқланган.
Иш вақтида фойдаланиш учун берилган давлат автомашиналарининг шахсий мақсадларда ишлатилиши, жарималарнинг тўланмаслиги ва қонунбузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича қонунчилик асосида текширув ўтказиши талаб этилмоқда.

👍83🤬18❤6😱6😁4🔥1
НАМАНГАН СПОРТ МАРКАЗИДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ВА ЙИҒДИ-ЙИҒДИЛАР
Спорт вазирлиги ташрифи муносабати билан Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бутун марказ ходимлари мардикор бўлди.
Директор хонасида ўтириб, замларга ҳамма дарахтлар баргини қоқишни, қишки гуллар экишни ва зах ерларни тозалашни буюрди.
25 ноябрдан 28 ноябргача бўлган Паралимпия стол теннис мусобақаси учун марказнинг 1, 2, 3-қаватидаги 5/6-синф ўқувчилари уйларига жавоб бериб юборилган. Шунга қарамай, тренерлар ва ўқитувчилардан “бола қаерда?” деб сўрайдилар. Директор вазирга яхши кўриниш учун яна 9 миллион сўмга гул сотиб олди. Бундан ташқари, замларга, методист, врач ва тарбиячиларга пул йиғиш буйруғи берилди.
Қачон тугайди бу ишлар? Болаларнинг келажаги қизиқ эмас, дарслар ўтилмайди, спорт машғулотлари йўқ. Овқатланиш учун ошхонага 400 нафар болага меню берилади, ҳолбуки бола йўқ. Ҳамма вазирнинг келишига мардикор. Биздаги муҳит яхшиланиши фақат орзу бўлиб қоладими? Ҳайронмиз.
Бизнинг масъулиятли (!) директор адолатли бўлгани учун яқинда Адолат партиясига депутат бўлгани ҳайрон қолдиради.
Ички ишлар томонидан "Беш ташаббус" мусобақаси учун ётоқхонани таъмирлашга 500 минг ҳамширалардан, 1 миллиондан врачлардан йиғилди. Психологлардан 3-қават учун 1 миллион сўм, спорт бўлими методистларидан 5 миллион, 5-этаждаги мураббий ва тарбиячилардан пул йиғилди.
Ўқитувчилардан пул йиғилмади, чунки улар яқинда завуч “пул йиғди” деб ишдан бўшатилгани учун қўрқишади. Лекин вақтинча завуч бўлган Турсунова Гулнора ҳам 1-этажни таъмирлаш учун ўқитувчилардан 100 минг сўмдан йиғди.
Маънавият бўлими раҳбари Мамажонов Абдуқодир лавозимига кўра ҳеч иш қилмайди. Болаларга маънавиятдан дарс бериш ўрнига уларни “ҳаромилар” деб ҳақорат қилади. Тарбиячиларга ариза ёзишни буюриб дўқ қилади.
Олдинги маънавий раҳбар Зиёдулла Бўтаев ҳар куни сафланиш тадбирларини ўтказар эди, уни “ётоқхонадаги камчиликларни прокуратурага айтдинг” деб ишдан бўшатишди.
Методист бўлган директорнинг югурдаги Миржалол ERP база, вазирликка деб доим пул йиғади.
Пенсияга чиққан бўлса ҳам кўплаб мураббийлар, тарбиячилар ва ўқитувчилар лавозим мажбуриятларини бажармайдилар. Ёши катта деб уларга ҳеч нарса дейилмайди.
Илтимос, бизни порахўр ва виждонсиз раҳбарлардан озод қилишга ёрдам беринг!

👍89🤬12❤7😁7🤯3😢1
ТЕРМИЗ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН САНЪАТ МАКТАБИ ТЎЙХОНА БИЗНЕСИГА АЙЛАНДИ
Бу хабарни бутун умрим санъат соҳасида ўтганлиги учун ёзаяпман. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг ҳозирги директори Ишмуратов Баҳрутдин туфайли бугун мактабда коррупция авж олган. Яқиндагина иш сўраб мактаб директорига мурожаат қилдим. Аммо мурожаатим самарасиз бўлди. Олий маълумотлиман. Директор қабулида иш сўраганимда "телефон рақамингизни ташлаб кетинг, бирорта ходим ишдан кетса ёки декретга чиқса, хабар берамиз" деб шунчаки алдаб қўйди. Бир ой давомида мактабдаги ўзининг одамлари орқали мутахассис ўқитувчиси вазифасига 300 доллардан, жўрнавозлик вазифасига эса 200 доллардан бир нечта ходимни ишга олганини эшитдим.
Мактабда айни кунда хонандалик ва созандалик фанларидан дарс берадиган ўнлаб ўқутувчилар тўйга чиқиши туфайли дарслар ўтилмаётганлигини айтишмоқда. Шунинг учун ҳам бола квотаси камайиб кетган. Натимжада директор ўринбосари штати ярим ставкага қисқарган.
Тўйга чиқадиган ўқитувчилардан эса директор ҳар ойда “доля”сини олиб тураркан. Болаларга мусиқа ўргатиш дарслари бир четда қолиб кетмоқда.
Мактабнинг яна бир салбий томони эса директор томонидан непотизм, яъни қариндош-уруғчилик тизими йўлга қўйилганлиги. Мактабнинг 70-80 фоизи бир-бирига қариндош, отаси, онаси, опаси, синглиси, ака-укаси, куёви, келини, жияни ва ҳоказо қариндошчилиги бўлганлар ишлаб келмоқда. Четдан қариндош бўлмаган бирорта мутахассис келса, мактабга сиғдирмаскан. Масалан, директорнинг ўз қизи номутахассис бўла туриб тўлиқ ставкаларда дарслар беради.
Сурхондарё маданияти ва санъатини коррупция ва непотизм ботқоғига ботириб келаётган директорга чора кўрадиган масъуллар борми? Ёки вилоят маданият бошқармаси ҳам директордан “доля”сини олиб турадими? Қариндош-уруғи бўлмаган биздек мутахассислар ишга киролмайдими?

👍108😁25😱10❤9🤬5🤯1
ЁТОҚХОНА ТАЛАБАСИ ЕРДАН ЧИҚҚАН ҚЎЗИҚОРИНМИ?!
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети энг кўп танқидга учраётган олийгоҳлардан бўлади. Бир қарасанг, талаба норози, бир қарасанг ўқитувчи. Уларнинг бари ҳам раҳбариятинг қилаётган ишларига эътироз билдиришади. Ўринли ва асосли деб ҳисобланган мурожаатлар “Элтуз” да доим чоп этиб борилган. Бугунги мурожаат ҳам шулар жумласидан.
“Ривожланган давлат тажрибасида талаба турар жой билан таъминланади. Табиийки, ётоқхона тўловлари ҳам арзонроқ бўлади. Бу табиий бир жараён экан, нима учун ётоқхона талабасига ердан чиққан қўзиқориндай муомала қилинади?
Мен Ўзбекистон жаҳон тиллари университетида 2-ётоқхонада тураман. Бу йилдан ётоқхонадаги ҳар бир хона тенг баробарига кўпайтирилган. 3 киши учун мўлжалланган каталакдай хонада 6 киши туради. 2 кишилик хонада эса 4 киши яшайди. Тўлов пулини сентябрдан қилмасак, эшикдан киритишмайди.
Лекин ҳар куни эрталаб бизга биз “арзон жойда” турганимизни бот-бот таъкидлашади. Хоҳлаган вақтида кириб текширув ўтказишади. Эгаси борми-йўқми сўраб ўтирмай, шкафимиз тинтув қилинади. Қандайдир қоғозбозлиги сабаб ҳатто жараённи битталаб расмга олишади.
Aгар киришни истаган хоналар қулф бўлса, бошқа калитлар билан очиб киришади. Яна ҳар куни хоҳлаган одам текшириб кўргиси келиб қолади. Келганларни кимлигиниям билмаймиз, лекин ҳаммаси ейдиган овқатимиз, шкафимиз-у, столимизнинг усти, ётоқхонада кийиб турган кийимимиз, керак бўлса, ҳатто ички кийим ва гигиена воситаларимизгача хўжайинлик қилиб текширишади.
Ётоқхонада турган талабанинг шахсий чегараси йўқми? Бу ҳам камдек, янги ҳунар ўйлаб топишибди. Соат 12 дан чироқлар ва розеткалар узиб қўйиляпти. Ахир барчамиз ҳам кундузи ўқиб, тушдан кечгача ишлаймиз.
Ётоқхонага келиб, кечки овқат тайёрлаб, овқатланиб бўлибгина дарс қиламиз. Кимдир курсларга қатнайди. Ундан дарс қилиш керак. Кимдир ишхонасида улгурмаган ишини тугатиш истагида бўлади.
Яна кимдир диплом ишини ёзишга тушади. Ёки ҳеч бўлмаса, уйқудан олдин 5-10 бет китоб ўқий деди. Чироқ ва розеткани ўчириб қўйиб нимага эришишмоқчи?
Энергияни тежаш кераклигини биламиз. Аммо Президентимиз ёшлар шамчироқларда дарс қилиб эртанги келажагимизни яратсин демагандир!?

👍259😁30🤬28🔥10❤8😱7🤯4⚡2😢1
ELTUZ
СUI BONO ЁХУД КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВНИ ЙЎҚ ҚИЛИШДАН КИМ МАНФААТДОР? 40 йил яшаб 40 чиғириқдан ўтди Комил Алламжонов. Аммо бундан роппа роса бир ой муқаддам юз берган ҳодиса шояд энг оғир синов бўлса у учун. Мулозимга суиқасд қилинар экан кўпчилик илк кундан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУРНАЛИСТ УЛУҒБЕК АШУР АЛЛАМЖОНОВГА СУИҚАСД ҲАҚИДА
"Кеча Шуҳрат Бобожон ўз саҳифасида суиқасд ҳақида ёзиб, лотинчада "Cui bono", яъни "Кимга фойда?" деган саволни қўйибди.
Тўғри савол. Дўппини бошдан олиб, "Алламжоновга ўқ отишдан кимга фойда?" деб савол қўйилса, ҳаммаси равшан бўлади. Аслида аллақачон бу саволнинг жавоби бор эди. Жавобда аниқ исм-шарифлар ҳам бор эди. Бироқ, ҳеч қайси мулозим ёки терговчи бу жавобни ҳеч қачон овоз чиқариб айтолмайди. Комил Алламжонов эса воқеаларни миқ этмай, виқор билан кузатиб турибди. Бу шахснинг нималарга қодир экани аста-секин маълум бўлиб боряпти.
Алламжонов ўзининг ўта ақлли ва айёр эканини, рақиби шохида юрса, у баргида юришини исботлади. Бунинг сабаби — Унинг ўқимишли эканида. Кўп китоб ўқиганида. У ўз атрофидаги воқеликка миясидаги илм призмаси орқали қаради. Бошига келадиган воқеаларни олдиндан билди ва ўзининг кўзга кўринмас медиа-камандасини тузиб олди. Марҳамат, натижасини кўриб турибсиз. У ҳатто битта бармоғини қимирлатмасдан Ўзбекистон сиёсий элитасини саросимага сола олди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева нима учун Комил Алламжонов ишдан кетар чоғда у билан қуюқ ҳайрлашгани сабабларини энди тушунаётгандекман."

👍196😁63🤔20❤16🔥9🤬8🤩3🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоролик 19 яшар қиз Когонлик 26 яшар хотини бор йигит билан ошиқ мошиқ бўлиб секс қилиб юрди.
Ҳар эҳтимолга қарши қиз бу йигит билан тўшакда севишган онларнини видеога олиб қора кунга сақлаб қўйди.
Ана ўша қора кун келди. Когонлик йигит бу қиздан совиб товуқ шўрвани йиғиштираман деди.
Қиз бўлса бисотидаги видеоларни хотинингга кўрсатаман деб шантаж қилди.
Хуллас, бу қиз "беш минг доллар берсанг сени тинч қўяман" деб шарт қўйди.
Йигит милисага бориб, махсус ишоратланган пулди олиб, Бухоро шаҳрининг Тўқимачи бозори олдига йўл олди.
Шантажчи қиз 5 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинди.
Шантажчи ўйнаш қиз қамағда. Йўбр уйида. Адолат эса тантанада.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Ҳар эҳтимолга қарши қиз бу йигит билан тўшакда севишган онларнини видеога олиб қора кунга сақлаб қўйди.
Ана ўша қора кун келди. Когонлик йигит бу қиздан совиб товуқ шўрвани йиғиштираман деди.
Қиз бўлса бисотидаги видеоларни хотинингга кўрсатаман деб шантаж қилди.
Хуллас, бу қиз "беш минг доллар берсанг сени тинч қўяман" деб шарт қўйди.
Йигит милисага бориб, махсус ишоратланган пулди олиб, Бухоро шаҳрининг Тўқимачи бозори олдига йўл олди.
Шантажчи қиз 5 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинди.
Шантажчи ўйнаш қиз қамағда. Йўбр уйида. Адолат эса тантанада.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁330👍108🤯23🤬19❤7🎉6🤔5😢1