tgoop.com/fargonabojxonaboshqarmasi/10554
Last Update:
#tezkor
📱750 млн. сўмлик “Iphone 16 ProMax” ва “Iphone 15 Pro” телефонларини ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди
❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан товар-моддий бойликларини четдан ноқонуний олиб кирилишини олдини олишга қарши ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги “кобальт” русумли автотранспорт воситаси Фарғона туманининг чегара олди ҳудудидан тезкор кузатувга олинди. Ушбу автотранспорт воситаси Фарғона шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
✅ Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 750 млн. сўмлик 30 дона “Iphone 16 ProMax” ва 10 дона “Iphone 15 Pro” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
🔎 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube
BY Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali
Share with your friend now:
tgoop.com/fargonabojxonaboshqarmasi/10554