Чўчқалар ғингшийди, чордона қуриб,
Улар билан суҳбат қурмаганимга.
Дунё ташвишини бир четга суриб,
Дунёнинг кайфини сурмаганимга.
Эшаклар – норози, сўзимда туриб,
Келганда, ўрнимдан турмаганимга.
Ҳурмати учун гоҳ елиб- югуриб,
Хизматини қилиб юрмаганимга.
Маймунлар ҳайрондир, баъзан, қон қусиб,
Кулгим келмаганда кулмаганимга.
Арзимас дардларим қимматга тушиб,
Қувончимни текин пуллаганимга.
Итлардан балога қолдим, вафосиз
Жафодан юзимни бурмаганимга.
Улар шарафига қилмай маросим,
Уларга қўшилиб ҳурмаганимга.
Сичқонлар чийиллаб айлади безор,
Беозор мушукдай мудраганимга.
Бу дунё кўзимга кўринганда тор,
Ўзимни ковакка урмаганимга.
Душманлар ашадий дўст бўлди, ажаб,
Дўстларим айланди қаттол ғанимга.
Илонлар қонимда кезди ўрмалаб,
Суйкалган заҳарни суймаганимга.
Қўйлар хафа бўлди, қовоғин ўйиб,
Бошдан жудо бўлган жонсиз танимга.
Қилган гуноҳимни қон билан ювиб,
Қонимни қон билан ювмаганимга.
Қуёнлар кечирмас мени ҳеч қачон,
Юракдан қўрқувни қувлаганимга.
Бўрилар нафсимга бўлди подабон,
Қашқирдай қон қақшаб увлаганимга.
Чирқиллаб жонимдан тўйдирди кўнглим,
Ўлмаган жонимдан тўймаганимга.
Ажалдан ижозат сўрамай ўлдим…
Одамлар қўймади ўлмаганимга.
✍🏻Одил Икром
@fayzbog_uz
Улар билан суҳбат қурмаганимга.
Дунё ташвишини бир четга суриб,
Дунёнинг кайфини сурмаганимга.
Эшаклар – норози, сўзимда туриб,
Келганда, ўрнимдан турмаганимга.
Ҳурмати учун гоҳ елиб- югуриб,
Хизматини қилиб юрмаганимга.
Маймунлар ҳайрондир, баъзан, қон қусиб,
Кулгим келмаганда кулмаганимга.
Арзимас дардларим қимматга тушиб,
Қувончимни текин пуллаганимга.
Итлардан балога қолдим, вафосиз
Жафодан юзимни бурмаганимга.
Улар шарафига қилмай маросим,
Уларга қўшилиб ҳурмаганимга.
Сичқонлар чийиллаб айлади безор,
Беозор мушукдай мудраганимга.
Бу дунё кўзимга кўринганда тор,
Ўзимни ковакка урмаганимга.
Душманлар ашадий дўст бўлди, ажаб,
Дўстларим айланди қаттол ғанимга.
Илонлар қонимда кезди ўрмалаб,
Суйкалган заҳарни суймаганимга.
Қўйлар хафа бўлди, қовоғин ўйиб,
Бошдан жудо бўлган жонсиз танимга.
Қилган гуноҳимни қон билан ювиб,
Қонимни қон билан ювмаганимга.
Қуёнлар кечирмас мени ҳеч қачон,
Юракдан қўрқувни қувлаганимга.
Бўрилар нафсимга бўлди подабон,
Қашқирдай қон қақшаб увлаганимга.
Чирқиллаб жонимдан тўйдирди кўнглим,
Ўлмаган жонимдан тўймаганимга.
Ажалдан ижозат сўрамай ўлдим…
Одамлар қўймади ўлмаганимга.
✍🏻Одил Икром
@fayzbog_uz
🔥11👍8😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Испания киноижодкорлари ва NETFLIX томонидан суратга олинган "Қоғоз бино" сериали "Стокгольм синдроми" психологик қарамлигини очиб берган энг яхши фильм ҳисобланади.
#kino_tavsiya
@fayzbog_uz
#kino_tavsiya
@fayzbog_uz
🔥9👍4
Гар ўлсам бешигимнинг ёпинчиғин топинглар,
Йиртиқ-ямоқ бўлса-да тобутимга ёпинглар.
Кўрсинлар йиғилганлар: умрим бари хатодир,
Бу дунёда топганим шу бир парча матодир...
✍️Амир Худойберди
@fayzbog_uz
Йиртиқ-ямоқ бўлса-да тобутимга ёпинглар.
Кўрсинлар йиғилганлар: умрим бари хатодир,
Бу дунёда топганим шу бир парча матодир...
✍️Амир Худойберди
@fayzbog_uz
🔥18👍6
Менинг ҳаётимни муҳокама қилишдан олдин, менинг оёқ кийимимни кий ва мен юрган йўллардан, кўчалардан, тоғ ва текисликлардан юриб ўт.
Дард, алам ва ҳаловатини тотиб кўр. Мен юриб ўтган йиллардан ўт, мен қоқилган тошларга сен ҳам қоқил. Бошқатдан оёққа тур ва айни йўлда яна такрор давом эт, худди мен давом этганим каби.
Фақат мана шулардан кейингина мени муҳокама қила оласан. Ўтиб кетар деганларимни, бошимдан ўтказдим. Тугаб қолар деганларимни, тугатдим. Нафратланганларимни ўчирдим, бас энди етар, дедим.
Ортда қолдирганларим эса, мендан ҳисоб сўрашга ҳаракат қилмасин. Фарқига борганим учун бугун борсиз, воз кечганим учун бугун йўқсиз.©️
@fayzbog_uz
Дард, алам ва ҳаловатини тотиб кўр. Мен юриб ўтган йиллардан ўт, мен қоқилган тошларга сен ҳам қоқил. Бошқатдан оёққа тур ва айни йўлда яна такрор давом эт, худди мен давом этганим каби.
Фақат мана шулардан кейингина мени муҳокама қила оласан. Ўтиб кетар деганларимни, бошимдан ўтказдим. Тугаб қолар деганларимни, тугатдим. Нафратланганларимни ўчирдим, бас энди етар, дедим.
Ортда қолдирганларим эса, мендан ҳисоб сўрашга ҳаракат қилмасин. Фарқига борганим учун бугун борсиз, воз кечганим учун бугун йўқсиз.©️
@fayzbog_uz
👍18
Ҳаётим дарёдай шовуллаган он
Ё дилни қўпганда қиёмат-қойим
Ва энди ишларим юришган замон,
Қайсидир қилмишим ёқмай, Худойим
Бир урса, ўлурман!
Нафсимга иштону кўйлакча бичдим,
Гуноҳимни қудуқ ютиб ётибди.
Менинг камчилигим тополмас ҳеч ким,
Ҳаёт бир маромда ўтиб ётибди.
Қўрқаман, қўрқаман, бир кунлар келиб
Қудуқлар сўзласа, бир пул бўлурман.
Севгилим, сен ҳақда ўйламоқ оғир,
Олчадек лабларинг, кўзу даҳанинг.
Ҳар бир бармоқларинг биттадан шоир,
Еттинчи осмондир сенинг баданинг.
Бошқалар бир сиқим тупроқ бўлади,
Сен гул бўл, мен ўлсам булбул бўлурман.
Тағин жим кетаман, автобусларнинг
Катта ойнасидан боқаман дилгир.
Уйга сохта кулгу олиб кетяпман,
Юрсам оёқларим титрайди дир-дир.
Ҳа демай, эшаклар ҳожи бўладир,
Мен омоч қўшилган дулдул бўлурман.
Кўп ўйлаб қолурман, ўйлаб кўп қолурман,
Мени кимдир кутиб туради доим
ва айтилган жойга бора олурман,
Гулим, дийдор сари чорла боройин...
(Қолганин айтишга ҳаё қилурман.)
Қўрқаман, сен сори чоғланганимда
Жуда кўп кулурман.
Кулишим ғашига тегиб, Худойим
Бир урса, ўлурман.
✍️Бек Али
@fayzbog_uz
Ё дилни қўпганда қиёмат-қойим
Ва энди ишларим юришган замон,
Қайсидир қилмишим ёқмай, Худойим
Бир урса, ўлурман!
Нафсимга иштону кўйлакча бичдим,
Гуноҳимни қудуқ ютиб ётибди.
Менинг камчилигим тополмас ҳеч ким,
Ҳаёт бир маромда ўтиб ётибди.
Қўрқаман, қўрқаман, бир кунлар келиб
Қудуқлар сўзласа, бир пул бўлурман.
Севгилим, сен ҳақда ўйламоқ оғир,
Олчадек лабларинг, кўзу даҳанинг.
Ҳар бир бармоқларинг биттадан шоир,
Еттинчи осмондир сенинг баданинг.
Бошқалар бир сиқим тупроқ бўлади,
Сен гул бўл, мен ўлсам булбул бўлурман.
Тағин жим кетаман, автобусларнинг
Катта ойнасидан боқаман дилгир.
Уйга сохта кулгу олиб кетяпман,
Юрсам оёқларим титрайди дир-дир.
Ҳа демай, эшаклар ҳожи бўладир,
Мен омоч қўшилган дулдул бўлурман.
Кўп ўйлаб қолурман, ўйлаб кўп қолурман,
Мени кимдир кутиб туради доим
ва айтилган жойга бора олурман,
Гулим, дийдор сари чорла боройин...
(Қолганин айтишга ҳаё қилурман.)
Қўрқаман, сен сори чоғланганимда
Жуда кўп кулурман.
Кулишим ғашига тегиб, Худойим
Бир урса, ўлурман.
✍️Бек Али
@fayzbog_uz
👍4
Киприкда музлаган ёш,
Юракда қайноқ жолам.
Бардоши етмас бардош,
Бўғзимдаги қон нолам –
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!
Титра, эй туркий олам,
Соч, бошингдан тупроқ соч!
Аёзда учиб келган
Ўн саккизта қалдирғоч –
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!
Янги йил, байрамга деб
Дастурхонлар тузилган.
Юракка сиғмаган қил,
Менинг кўнглим бузилган.
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!
Ўн саккизта Холбека
Дорга йиғлаб осилган.
Ўн саккизта Кунтуғмиш
Юраклари эзилган.
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!
Забони йўқ сукунат,
Йиғлар ўн саккизта тор.
Ўн саккизта жойидан
Узилиб кетган чилтор.
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!
Соч, бошингдан тупроқ соч,
Титра, эй туркий олам!
Туркистон тупроғини
Бузиб юборган нолам –
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!!!
✍️Насрулло ЭРГАШ
@fayzbog_uz
Юракда қайноқ жолам.
Бардоши етмас бардош,
Бўғзимдаги қон нолам –
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!
Титра, эй туркий олам,
Соч, бошингдан тупроқ соч!
Аёзда учиб келган
Ўн саккизта қалдирғоч –
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!
Янги йил, байрамга деб
Дастурхонлар тузилган.
Юракка сиғмаган қил,
Менинг кўнглим бузилган.
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!
Ўн саккизта Холбека
Дорга йиғлаб осилган.
Ўн саккизта Кунтуғмиш
Юраклари эзилган.
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!
Забони йўқ сукунат,
Йиғлар ўн саккизта тор.
Ўн саккизта жойидан
Узилиб кетган чилтор.
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!
Соч, бошингдан тупроқ соч,
Титра, эй туркий олам!
Туркистон тупроғини
Бузиб юборган нолам –
Менинг ўн саккиз болам,
Менинг ўн саккиз болам!!!
✍️Насрулло ЭРГАШ
@fayzbog_uz
😢14🔥1
ҚИШ КЕЧАСИ
Тақиллайди эшик ногаҳон,
Кимсан? — дейман, тугаб саботим.
— Очгил, — дейди. — Мен сенга меҳмон,
Билмоқ бўлсанг — Ташвишдир отим.
Тақиллайди эшик ногаҳон,
Кимсан? — дейман тугаб саботим.
— Очгил, — дейди. Бу — мен, қадрдон,
Билмоқ бўлсанг — Бардошдир отим.
Ташқарида шамол увиллар,
Туни бўйи юммайман кўзим.
Туни бўйи баҳс қилар улар,
Тун эса-чи, жуда ҳам узун.
1976
✍ Абдулла Орипов
@fayzbog_uz
Тақиллайди эшик ногаҳон,
Кимсан? — дейман, тугаб саботим.
— Очгил, — дейди. — Мен сенга меҳмон,
Билмоқ бўлсанг — Ташвишдир отим.
Тақиллайди эшик ногаҳон,
Кимсан? — дейман тугаб саботим.
— Очгил, — дейди. Бу — мен, қадрдон,
Билмоқ бўлсанг — Бардошдир отим.
Ташқарида шамол увиллар,
Туни бўйи юммайман кўзим.
Туни бўйи баҳс қилар улар,
Тун эса-чи, жуда ҳам узун.
1976
✍ Абдулла Орипов
@fayzbog_uz
👍15
БУЮКЛАР ШУ ЕРДА. 21 АСР.
Беруний эрталаб эрта уйғонди,
Ювинди, таранди ва олди соқол.
Ҳаммадан илгари ишга отланди,
Жамоат ишида ҳамиша фаол.
Ишхона русуми соат тўққизда,
Эшиклар очилар, бошланар тартиб.
Қарши бориб бўлмас одатимизга,
Бўйин сунмоқликдир расмият шарти.
Ҳамма ишга шошган, кўчалар тирбанд,
Салом ҳам, алик ҳам нари-беридир.
Ишлаймиз, тишлаймиз, шу тақдирга тан,
Ғилдирак айланар, югур-ҳо югур...
Автобуслар ўтар, ана, бекатда –
Навоий ўлтирар, чеҳраси ҳорғин.
Ишда ўтирмоғи зарур бир пайтда,
Кечикиб турибди, бирпас олиб тин.
Мажлисга шошади Турди Фароғий,
Фароғат дегани асли бу мажлис.
Кеча кам ухлабди. Учар қовоғи
Бирлашайлик, дерди, бирлашди ҳаргиз.
Мажлис бирлашмоқдир мажбуриятдан,
Ризқу насибанинг пайида жамлик.
“Турмуш обод бўлар” деган ниятда,
Баъзан унутилиб қолар одамлик.
Янги бошлиқ келган – Мирзо Улуғбек,
Аввал олим эди, энди мансабдор.
Буйруқдан ўзга бир оҳанги йўқдек,
“Бажарилсин” бўлар такрору такрор.
Зарур масалалар чиқар ўртага,
Ҳайфсанга тортилар Машраб деган зот.
Бир ойки келмайди ишга жўрттага,
Ишчанлик туйғуси бўлмаса наҳот?
Бошлиқ ўқий туриб ходимлар исмин,
Ногоҳ олд қаторга ғазабнок боқур:
“Масъулият чатоқ. Ишдан олинсин,
Ўртоқ Заҳириддин Муҳаммад Бобур!”
Оқибат туйғуси жўшиб ногаҳон,
Забт этмиш бизнинг ул сарғиш бинони.
Тоби қочган эмиш шифохонада,
Кўргани борсакми ибн Синони?
“Кўп яхши инсон у, тузалиб кетсин”.
Дуога қўл очар Бухорий маъюс.
Дунёда дард деган йўқолиб битсин,
Ҳеч инсон зотида қолмасин афсус.
Бухоро кафеда ичавериб май,
Қарзга ботган эмиш Умар Хайём ҳам.
Танбеҳ бериб бўлмас ҳолини билмай,
Кимдадир қувонч кўп, кимдадир бахт кам.
Бирор муаммоси борга ўхшайди,
Ишга келмай қўйган. Суриштиринг тез.
Сўраб кўриш керак сал ҳушёр пайти,
Йўқса, ойлигидан кесиб қўямиз.
Сўзламоқ навбатин Қодирий олмиш:
“Бугун бир қарорга охир келамиз.
Касаба уюшма бўш туриб қолмиш,
Келинглар, Чўлпонни раис қиламиз!”
Шу билан тугайди бу қисқа мажлис,
Ҳамма ўз ишига тарқалар кейин.
Соат олтидан сўнг умр дахлсиз,
Соат олтигача етмоқлик қийин.
Тун чоғи автобус, метролар гавжум,
Шаҳар ухламайди, тинмас одамлар!
Бу дунё бозордир. Қизиган мавсум,
Савдога қўйилган қувончу ғамлар.
Казо-казоларга ҳамкасб бўлганман,
Маошга қарайман умидвор ҳисда.
Мен ҳам саҳар туриб, шошиб келганман,
Буюклар қатори соат тўққизда!
Турмуш ғори ичра беркиниб улар
Шу ҳаёт измига олганлар тушиб.
Қарайман, уларга ачингим келар,
Гўё бу – бир некбин кишининг туши!
Биз интилган манзил биздан кўп йироқ,
Бу турмуш – соҳилин йўқотган денгиз!
Оталар, оналар, кўп раҳмат, бироқ
Нега исмимизни бундай қўйдингиз?
2022
Хуршид Абдурашид
@fayzbog_uz
Беруний эрталаб эрта уйғонди,
Ювинди, таранди ва олди соқол.
Ҳаммадан илгари ишга отланди,
Жамоат ишида ҳамиша фаол.
Ишхона русуми соат тўққизда,
Эшиклар очилар, бошланар тартиб.
Қарши бориб бўлмас одатимизга,
Бўйин сунмоқликдир расмият шарти.
Ҳамма ишга шошган, кўчалар тирбанд,
Салом ҳам, алик ҳам нари-беридир.
Ишлаймиз, тишлаймиз, шу тақдирга тан,
Ғилдирак айланар, югур-ҳо югур...
Автобуслар ўтар, ана, бекатда –
Навоий ўлтирар, чеҳраси ҳорғин.
Ишда ўтирмоғи зарур бир пайтда,
Кечикиб турибди, бирпас олиб тин.
Мажлисга шошади Турди Фароғий,
Фароғат дегани асли бу мажлис.
Кеча кам ухлабди. Учар қовоғи
Бирлашайлик, дерди, бирлашди ҳаргиз.
Мажлис бирлашмоқдир мажбуриятдан,
Ризқу насибанинг пайида жамлик.
“Турмуш обод бўлар” деган ниятда,
Баъзан унутилиб қолар одамлик.
Янги бошлиқ келган – Мирзо Улуғбек,
Аввал олим эди, энди мансабдор.
Буйруқдан ўзга бир оҳанги йўқдек,
“Бажарилсин” бўлар такрору такрор.
Зарур масалалар чиқар ўртага,
Ҳайфсанга тортилар Машраб деган зот.
Бир ойки келмайди ишга жўрттага,
Ишчанлик туйғуси бўлмаса наҳот?
Бошлиқ ўқий туриб ходимлар исмин,
Ногоҳ олд қаторга ғазабнок боқур:
“Масъулият чатоқ. Ишдан олинсин,
Ўртоқ Заҳириддин Муҳаммад Бобур!”
Оқибат туйғуси жўшиб ногаҳон,
Забт этмиш бизнинг ул сарғиш бинони.
Тоби қочган эмиш шифохонада,
Кўргани борсакми ибн Синони?
“Кўп яхши инсон у, тузалиб кетсин”.
Дуога қўл очар Бухорий маъюс.
Дунёда дард деган йўқолиб битсин,
Ҳеч инсон зотида қолмасин афсус.
Бухоро кафеда ичавериб май,
Қарзга ботган эмиш Умар Хайём ҳам.
Танбеҳ бериб бўлмас ҳолини билмай,
Кимдадир қувонч кўп, кимдадир бахт кам.
Бирор муаммоси борга ўхшайди,
Ишга келмай қўйган. Суриштиринг тез.
Сўраб кўриш керак сал ҳушёр пайти,
Йўқса, ойлигидан кесиб қўямиз.
Сўзламоқ навбатин Қодирий олмиш:
“Бугун бир қарорга охир келамиз.
Касаба уюшма бўш туриб қолмиш,
Келинглар, Чўлпонни раис қиламиз!”
Шу билан тугайди бу қисқа мажлис,
Ҳамма ўз ишига тарқалар кейин.
Соат олтидан сўнг умр дахлсиз,
Соат олтигача етмоқлик қийин.
Тун чоғи автобус, метролар гавжум,
Шаҳар ухламайди, тинмас одамлар!
Бу дунё бозордир. Қизиган мавсум,
Савдога қўйилган қувончу ғамлар.
Казо-казоларга ҳамкасб бўлганман,
Маошга қарайман умидвор ҳисда.
Мен ҳам саҳар туриб, шошиб келганман,
Буюклар қатори соат тўққизда!
Турмуш ғори ичра беркиниб улар
Шу ҳаёт измига олганлар тушиб.
Қарайман, уларга ачингим келар,
Гўё бу – бир некбин кишининг туши!
Биз интилган манзил биздан кўп йироқ,
Бу турмуш – соҳилин йўқотган денгиз!
Оталар, оналар, кўп раҳмат, бироқ
Нега исмимизни бундай қўйдингиз?
2022
Хуршид Абдурашид
@fayzbog_uz
👍22😢3
Янги йил олди Чеховнинг Ольга Книпперга ёзган мактуби:
"Сенсиз зерикдим. Эртага атайлаб янги йилни нишонламаслик учун соат 9 да ётаман. Сен ёнимда эмассан, демак, ҳеч нарса йўқ ва менга ҳеч нарса керак эмас."
Ялта, 1901 йил 30 декабр.
@fayzbog_uz
"Сенсиз зерикдим. Эртага атайлаб янги йилни нишонламаслик учун соат 9 да ётаман. Сен ёнимда эмассан, демак, ҳеч нарса йўқ ва менга ҳеч нарса керак эмас."
Ялта, 1901 йил 30 декабр.
@fayzbog_uz
🔥8👍2❤1
Расмда ҳиндистонлик аёлдан транспорт воситаси сифатида фойдаланаётган мустамлакачи.
Бенгалия, Ҳиндистон. 1903-йил.
Сохта сиёсий хариталар яратиб, бошқ ерларнинг босиб олиниши халқлар бошига ақл бовар қилмас қуллик келтирган.
@fayzbog_uz
Бенгалия, Ҳиндистон. 1903-йил.
Сохта сиёсий хариталар яратиб, бошқ ерларнинг босиб олиниши халқлар бошига ақл бовар қилмас қуллик келтирган.
@fayzbog_uz
🤬19👍4
Оммани бошқариш учун психология, неврология ва биология соҳаларида чуқур билимга эга бўлиш керак. Бу борада олимлар ва тадқиқотчилар инсонни изчил равишда ўрганмоқдалар, яъни хоҳиш истаклари, маълум вазиятда ўзини қандай тутиши… бундай турдаги тадқиқотларнинг қимматли хулосалари эса, табиийки, оддий одамларни четлаб ўтиб, ҳукмрон табақалар қўлига юборилади. Шунга кўра, мос равишда ҳукмрон элита билан оддий одам билими ўртасидаги тафовут тобора кенгаяди.
Тизим оддий одам ҳақида одамнинг ўзидан кўра кўпроқ маълумотга эга, ҳам физиология, ҳам психология, умуман барча соҳаларда. Шу сабабли, унинг инсонга таъсири кучли, афсуски, буни инсоннинг ўзи сезмайди. Инсон ҳақидаги билимлар, тизимнинг қўлида экан, унинг қандай фикрлаши ва қандай ҳаракат қилишини тизим ҳал қилади.
✍️Наом Чомский
#tafakkur
@fayzbog_uz
Тизим оддий одам ҳақида одамнинг ўзидан кўра кўпроқ маълумотга эга, ҳам физиология, ҳам психология, умуман барча соҳаларда. Шу сабабли, унинг инсонга таъсири кучли, афсуски, буни инсоннинг ўзи сезмайди. Инсон ҳақидаги билимлар, тизимнинг қўлида экан, унинг қандай фикрлаши ва қандай ҳаракат қилишини тизим ҳал қилади.
✍️Наом Чомский
#tafakkur
@fayzbog_uz
👍7
Кўрдим, Шукур Бурҳон "Ҳамза"дан чиқиб,
Аста пиёдалаб кетди бир куни.
Бир ён гавжум кўча, бир ён расталар,
Оломон… Кўпчилик билмади уни.
Репитиция ўтган. Мана, у борар
Чарчоқ, тунд…
Парвосиз ҳаракат аро,
Ҳозиргина улуғ шоҳ Эдип эди,
Энди фуқародан баттар фуқаро.
Устоз! Замонларнинг дўниш макрини
Кўчада гримсиз кўрсатишми бу?!
Кеча йиғлаб сизга талпинган жонлар
Бугун танимасдан ўтарлар, ёҳу!
Тирсаклар, қоринлар, кўкрак, елкалар,
Сизни туртиб-суртиб шошар ўзича.
Томоша бўлганин сезмаслар, ё раб,
Шундай буюк актёр юзи-кўзича.
Калтабин «илмкаш» бу салт юришни
«Даҳо халқ ичра!» деб жўшиши мумкин.
Кўрмаски, даҳога йўл бермас ҳеч ким,
Базўр бормоқда у, қисилиб, мункиб.
Халқ эмиш, кабобпаз, ана, «Келинг!» дер,
Кўзидек гезариб сихда чандири.
Лунж қизил сомсапаз пиёз қоради,
Уятдан қизариб, чатнаб тандири.
Халқми шу, бировнинг ҳаққини гизлаб,
Беш-ўнни юлишни пойлаб турганлар?
Халқми шу, нуроний сиймолар қолиб,
Сохта сумбатларни сийлаб турганлар?
Халқми шу, хаёлу орзуларини
Ўзидан баландроқ тиклолмаганлар?
Халқми шу, халқининг номидан сўзлаб,
Мингдан бир ваъдасин оқлолмаганлар?
Халқ улким, ўзининг пешонасида
Юлдузлар борини сезса, қувонса!
Халқ улким, ғурури бўлса ўзида,
Асилга ишонса, сохтадан тонса!
Бу шеърни кўрсангиз балки койирсиз:
«Бу одамни қўй-да, деб, ҳоли-жонига…»
Билдим, сиз пиёда, тинч етмоқчисиз,
Ҳув, мағрур ҳайкаллар хиёбонига!
Унгача анча йўл бор-да, устозим,
Бу ур-сурда юрманг саланг-бўш бўлиб!
Грим билан чиқинг, гулдираб чиқинг,
Ҳеч бўлмаса ўша Ялангтўш бўлиб!
1982
✍️Омон Матжон
#nazm
@fayzbog_uz
Аста пиёдалаб кетди бир куни.
Бир ён гавжум кўча, бир ён расталар,
Оломон… Кўпчилик билмади уни.
Репитиция ўтган. Мана, у борар
Чарчоқ, тунд…
Парвосиз ҳаракат аро,
Ҳозиргина улуғ шоҳ Эдип эди,
Энди фуқародан баттар фуқаро.
Устоз! Замонларнинг дўниш макрини
Кўчада гримсиз кўрсатишми бу?!
Кеча йиғлаб сизга талпинган жонлар
Бугун танимасдан ўтарлар, ёҳу!
Тирсаклар, қоринлар, кўкрак, елкалар,
Сизни туртиб-суртиб шошар ўзича.
Томоша бўлганин сезмаслар, ё раб,
Шундай буюк актёр юзи-кўзича.
Калтабин «илмкаш» бу салт юришни
«Даҳо халқ ичра!» деб жўшиши мумкин.
Кўрмаски, даҳога йўл бермас ҳеч ким,
Базўр бормоқда у, қисилиб, мункиб.
Халқ эмиш, кабобпаз, ана, «Келинг!» дер,
Кўзидек гезариб сихда чандири.
Лунж қизил сомсапаз пиёз қоради,
Уятдан қизариб, чатнаб тандири.
Халқми шу, бировнинг ҳаққини гизлаб,
Беш-ўнни юлишни пойлаб турганлар?
Халқми шу, нуроний сиймолар қолиб,
Сохта сумбатларни сийлаб турганлар?
Халқми шу, хаёлу орзуларини
Ўзидан баландроқ тиклолмаганлар?
Халқми шу, халқининг номидан сўзлаб,
Мингдан бир ваъдасин оқлолмаганлар?
Халқ улким, ўзининг пешонасида
Юлдузлар борини сезса, қувонса!
Халқ улким, ғурури бўлса ўзида,
Асилга ишонса, сохтадан тонса!
Бу шеърни кўрсангиз балки койирсиз:
«Бу одамни қўй-да, деб, ҳоли-жонига…»
Билдим, сиз пиёда, тинч етмоқчисиз,
Ҳув, мағрур ҳайкаллар хиёбонига!
Унгача анча йўл бор-да, устозим,
Бу ур-сурда юрманг саланг-бўш бўлиб!
Грим билан чиқинг, гулдираб чиқинг,
Ҳеч бўлмаса ўша Ялангтўш бўлиб!
1982
✍️Омон Матжон
#nazm
@fayzbog_uz
👍18🔥3😢1
21
Йигирма бирда туғилдим. Айни ривожланган ва бетамиз аср бўлди. “Миллатда илмлилар ошгани сайин ноҳақликлар ва ўз манфаати йўлидаги нафс қурбонлари ҳам ортар экан”. Онам мени шундай замонда туғди.
* * *
Цензура, таниш-билишчилик, коррупция, зўравонлик, ўғрилик каби иблис ғоялар авж олиб, миллатни буткул ботқоққа тортиб бораётган йилларда яшамоқ, онам қорнидалигимдаёқ пешонамга битилган экан.
Ўн етти баҳор – она сути ҳали оғиздан кетмаган бир олифталик даври. Менда эса – бироз бошқача – ҳаммасини эрта тушуниб етиб бўлганлик даври бўлди. Эрта улғайдим.
* * *
Бугунимиз – ҳақиқатга эмас, ботилларга кўпроқ қарсак чалинадиган, ростгўйларни жиним суймайдиган замон бўлди.
Аҳоли эҳтиёжи ва миллат калажаги бўлган ёшлар учун ажратилган пуллар дастлаб маддоҳ амалдорлар қусуғи, сўнг уларнинг ҳожатхона канализациясидан ўтиб, халққа етиб келди.
Тўқлик инсониятни “ҳайвон” қилиб қўяр экан. Момом (отамнинг онаси) замонидаги паранжили қизлар камайиб, “ҳижобли”лар пайдо бўлди. Авратини эмас, кўкарган бўйнин яширмоққа ўранди бу авлод.
Йўлдан ўтаётган “йигирма бир”даги ёш-ёш йигитларнинг оғзидаги носвойи билан салом бериб, ўтиши – нуронийларни изтиробга чўктирди. Ланатлатиб,сўктирди.
Фахш, ишратхоналар кўпайиб, борлиқ гўё “молхона”га айланди.
✍️Mаъруфхўжа Абдураззоқов
@fayzbog_uz
Йигирма бирда туғилдим. Айни ривожланган ва бетамиз аср бўлди. “Миллатда илмлилар ошгани сайин ноҳақликлар ва ўз манфаати йўлидаги нафс қурбонлари ҳам ортар экан”. Онам мени шундай замонда туғди.
* * *
Цензура, таниш-билишчилик, коррупция, зўравонлик, ўғрилик каби иблис ғоялар авж олиб, миллатни буткул ботқоққа тортиб бораётган йилларда яшамоқ, онам қорнидалигимдаёқ пешонамга битилган экан.
Ўн етти баҳор – она сути ҳали оғиздан кетмаган бир олифталик даври. Менда эса – бироз бошқача – ҳаммасини эрта тушуниб етиб бўлганлик даври бўлди. Эрта улғайдим.
* * *
Бугунимиз – ҳақиқатга эмас, ботилларга кўпроқ қарсак чалинадиган, ростгўйларни жиним суймайдиган замон бўлди.
Аҳоли эҳтиёжи ва миллат калажаги бўлган ёшлар учун ажратилган пуллар дастлаб маддоҳ амалдорлар қусуғи, сўнг уларнинг ҳожатхона канализациясидан ўтиб, халққа етиб келди.
Тўқлик инсониятни “ҳайвон” қилиб қўяр экан. Момом (отамнинг онаси) замонидаги паранжили қизлар камайиб, “ҳижобли”лар пайдо бўлди. Авратини эмас, кўкарган бўйнин яширмоққа ўранди бу авлод.
Йўлдан ўтаётган “йигирма бир”даги ёш-ёш йигитларнинг оғзидаги носвойи билан салом бериб, ўтиши – нуронийларни изтиробга чўктирди. Ланатлатиб,сўктирди.
Фахш, ишратхоналар кўпайиб, борлиқ гўё “молхона”га айланди.
✍️Mаъруфхўжа Абдураззоқов
@fayzbog_uz
👍23
Авжи йўқ ашула
Қуёш парчаланди,
Ой синди чил-чил.
Мен шинам уйимда сақлайман чилла.
Фикрлар музлаган, ғоялар ўлган,
Ғарб-у Шарқ чириган,
қуриган силла.
Бироқ, умид бордир, давомийлик бор,
Манзил кўринмади,
битмади йўллар.
Ҳомила кўтарган аёллар тирик,
Қорларнинг остида
жон сақлар гуллар.
Дўзахнинг охири жаннатдир, балки
Зулматнинг тубида
ялтирар шуъла.
✍️Меҳриноз
#nazm
@fayzbog_uz
Қуёш парчаланди,
Ой синди чил-чил.
Мен шинам уйимда сақлайман чилла.
Фикрлар музлаган, ғоялар ўлган,
Ғарб-у Шарқ чириган,
қуриган силла.
Бироқ, умид бордир, давомийлик бор,
Манзил кўринмади,
битмади йўллар.
Ҳомила кўтарган аёллар тирик,
Қорларнинг остида
жон сақлар гуллар.
Дўзахнинг охири жаннатдир, балки
Зулматнинг тубида
ялтирар шуъла.
✍️Меҳриноз
#nazm
@fayzbog_uz
👍15