Telegram Web
1. Этторенинг кузатуви:
Қарши томондаги навбат ҳар доим тезроқ ҳаракат қилади.

2. Кан ва Орбен аксиомаси:
Агар бошқа ҳеч нарса ёрдам бермаса, ниҳоят кўрсатмаларни ўқинг !

3. Қидирув қонуни:
Қидирувни энг номақбул жойдан бошлаш керак. 

4. Мескимен қонуни:
Ишни тўғри бажариш учун ҳеч қачон вақт етарли эмас, лекин уни қайта бажариш учун вақт топилади.

5. Хлейд қонуни:
Мураккаб ишнинг ечимини дангаса ходимга ишониб топширинг – у осонроқ йўлини топади. 

6. Колбаса тамойили:
Колбасани яхши кўрадиган ва қонунни ҳурмат қиладиганлар, иккаласининг ҳам қандай тайёрланишини кўрмасликлари керак. 

7. Фингаленинг саккизинчи қоидаси:
Жамоавий иш жуда муҳим. Бу айбни бошқа бировга юклашга имкон беради. 

8. Лерманнинг кузатуви:
Сизга доим ё вақт, ё пул етишмайди. 

9. Лойиҳани якунлаш муддати қоидаси:
Ишнинг дастлабки 90% 10% вақтни, охирги 10% эса қолган 90% вақтни олади. 

10. Виттен қонуни:
Қачонки тирноқларингизни кессангиз, улар албатта бир соатдан кейин керак бўлади.

11. Холт қонуни:
Бирор ишни қилиш шарт бўлмаган одам учун, ҳамма иш осон. 

12. Хардин қонуни:
Албатта, сизнинг ҳеч-қачон бажара олмайдиган бирор нарсангиз  бўлади.

13. Ричарднинг ўзаро боғлиқлик қоидаси:
Етарлича узоқ вақт сақлаган нарсангизни ташлаб юборишингиз мумкин. Аммо, у нарсани ташлаб юборганингиздан сўнг, сизга керак бўлади.

14. Вотергейт тамойили:
Ҳукумат коррупцияси ҳақида ҳар доим ўтган замонда хабар берилади.

15. Алинский тамойили:
Одатда муаммоларни ҳал қилишдан узоқроқ бўлганлар, энг юқори ахлоқий шахс ҳисобланади.

16. Харриссон назарияси:
Ҳар бир ҳаракат учун тенг ва қарама-қарши танқид бор. 

17. Мидер қонуни:
Сиз билан нима содир бўлганидан қатъий назар, ҳаммаси сиз билган қайсидир одам билан содир бўлган бўлади, фақатгина сизникидан кўра  ёмонроқ тарзда. 

#falsafa
@fayzbog_uz
Tехас ресторанларидан бирида қизиқ воқеа рўй беради.

Кунларнинг бирида уст-боши кир қария ресторанга кириб, қалтираб-қақшаб столга зўрға бир амаллаб ўтириб олади. Ундан жирканган хўрандалар ундан олисроққа туриб кетишган ва офисиантлар ҳам ундан жирканиб ҳеч бири унинг ёнига бориб хизмат қилишни истамайди.

Шунда Мария исмли бир официант қиз унинг ёнига бориб, ундан буюртма қабул қилиб хизмат кўрсатишни бошлайди.
Менежер эса Марияга агар бу дайди пулини тўламаса унга ўз ҳисобидан тўлатишини айтиб пўписа ҳам қилади. Мария бунга рози булиб дайдига хизмат қилди.

Ҳисоб китоб вақти келганида дайди пулни тўлаб, устига устак яна қўшимчасига 100 доллар чойчақа ҳам қолдиради.

Тарелканинг тагига эса бир хат қолдириб кетади. Унда шундай сўзлар ёзилган эди:
"Сен доимо яхшилик қилар экансан, бу ишинг ҳали сени умринг давомида кўп мушкулларингни осон қилади".

Кейинчалик маълум бўлишича бу "дайди" рестораннинг эгаси бўлиб ўз ходимларини синаш мақсадида шу қиёфада атайин ташриф буюрган экан. Мария рестораннинг бош менежери бўлиб кўтарилади ва шундан кейин унинг ҳаётида юксалишлар даври бошланади.

Чунки, бу дунёда яхшилик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди.

#hikoya
@fayzbog_uz
Ҳамма билди, аҳволи ёмон,
Юрагига санчилгандай ўқ.
Бева аёл шифохонада,
Дори қиммат, лекин пули йўқ.

Саҳарлари хушидан кетса,
Оқшомлари келар ўзига.
Хамширалар эътибор бермас,
Ёшлар тўлиб қолган кўзига.

Шифокорлар сезарди бугун
Бева аёл топширади жон.
Шунинг учун чиқмасди қуёш,
Шунинг учун йиғларди осмон.

Бева аёл тўплаб бор кучин,
Пичирлайди унсиз, бесадо :
- Етим қолган фарзандим учун
Кечирмайман сени, эй, дунё....

✍️Баҳодир Ғулом

@fayzbog_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир болакай ёқимтой, хоҳ у ҳайвон бўлсин, хоҳ инсон

#hordiq_uchun
@fayzbog_uz
Aгар аёллар эркаклар уларга қандай қарашларини билсалар эди, улар ўзларини темир билан қоплардилар.

✍️Айман Ёғий

@fayzbog_uz
• Энг қўрқинчли лаҳза ҳам бошланиш пайти даҳшатли бўлади. Кейинги лаҳзаларда у оддий ҳолатга айланади.

• Агар бирор иш билан шуғуллансангиз уни жиддий қабул қилинг ёки умуман бошламанг.

• Агар муаммога дуч келсангиз - тинчлантирувчи дори ичманг ва ҳеч кимга шикоят қилиб йиғламанг!

Ёзувчи Стивен Кинг

@fayzbog_uz
Бир эшик ёпилганда, бошқаси очилади. Лекин биз кўпинча ёпиқ эшикка шундай афсус билан қараймизки, биз учун очилган эшикни кўрмаймиз.

✍️ Ҳелен Келлер

@fayzbog_uz
Юртни хароб айлади,
амалдорлик иллати,
Амалдорда миллат йўқ,
амалдордир миллати.

Амалдорга тарих йўқ,
тарихингга тупурар,
Керак бўлса тилингни,
шу дунёдан супурар.

У душман деб атайди,
юртга умри фидони,
У мансабни танийди,
танимайди Худони.

Амалдор амалдордир,
нахот буни билмассан,
Эй эсли, хушли инсон
айтгин сен ким билансан.

✍️ Рауф Парфи

@fayzbog_uz
​​Аёл хатосидан кулган хатодир,
Тортишган ундан ҳам улуғ хатодир.
Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим,
Уни фақат севиб қилурлар таслим.

Эркин Воҳидов

@fayzbog_uz
Гул ва шамол

Шамол гўзал Гулга дуч келди ва унга ошиқ бўлди.  У Гулни мулойимлик билан эркалар экан, унинг муҳаббатини қаттиқроқ ҳис қиларди.

Аммо, Шамолга бу етарли эмасдек туюлди ва қарор қилди:
"Агар мен Гулга бор кучимни берсам, у менга бундан ҳам кўпроқ нарсани беради." Ва у севгисининг кучли, қўпол шиддати билан Гулга нафас бермоқчи бўлди. Аммо, Гул бўронли эҳтиросга чидай олмади ва сўлди.  Шамол уни кўтариб, тирилтирмоқчи бўлди, лекин эплолмади.

Кейин у тинчланиб, Гулга мулойим муҳаббат билан нафас берди, лекин Гул кўз олдида қуриб кетди.  Шамол қичқириб:
- Мен сенга севгимнинг бутун кучини кўрсатдим, сен эса мени ташлаб кетдинг!  Демак, мени севмагансан!

Гул жавоб бермади.  У ўлди. 

Севган инсон севги куч ва эҳтирос билан эмас, балки мулойимлик ва ҳурмат билан ўлчанишини унутмаслиги керак.

#masallar
@fayzbog_uz
Аёлнинг садоқати эркакда ҳеч нима бўлмаганида намоён бўлади.

Эркакнинг садоқати эса ҳамма нарсага эга бўлганида намоён бўлади.

@fayzbog_uz
Бир кун баҳсга тушди Дўзах ва Жаннат,
Тортиша бошлади ҳар икки томон.
Бири азобини уқтирса фақат,
Бири роҳатини мақтарди чунон.

Дўзах гердаярди: — Жамики юзсиз,
Фосиқ бандаларни йиғиб олгайман.
Жаннат кериларди: - Мен эса, сўзсиз,
Яхшиларни тўплаб довруғ солгайман.

Ҳақдан нидо келди лекин ўшал дам:
— Баҳсни тўхтатингиз, тинглангиз сўзим.
Шуни унутмангки, иккингизга ҳам
Лойиқ бандаларни жўнатгум Ўзим.

✍️Абдулла Орипов

@fayzbog_uz
Xато қилдим , севгилим,
Хато қилдим беомон.
Йўқ энди борар йўлим,
Боғимда сўлди гулим,
Бағримга тўлди хазон.

Хато қилдим, севгилим,
Хато қилдим билмасдан,
Қани ютилса тилим,
Қалтираб турар қўлим.
Жигаримни юлмасдан.

Хато қилдим, севгилим,
Хато қилдим билмасдан.
Мен суйиб хато қилдим,
Мен куйиб хато қилдим.
Ўлиб хато қилмасман...

✍️ Рауф Парфи

@fayzbog_uz
"Кулишга ҳаққингиз бор,
чунки ўч оласиз, лекин сиз ифлослик натижасида куласиз, мен тўғрилик самарасини ўраман. Сиз ифлос виждон билан ғолибсиз, мен соф виждон билан мағлубман."…

"Меҳробдан чаён" асаридан

@fayzbog_uz
Барчанинг жонига тегар даражада шафқатсиз ва учраган кимса сени туртиб кетар даражада юввош бўлма.

Саъдий Шерозий

@fayzbog_uz
— Тунов куни муллани қўлга олдик. Бутун Вали Асрга сурати осиб ташланган мулла бор-ку.

– Ҳойнаҳой, ёш болаларни? – сўради механик.

– Ёш қизларни. Улардан бири ҳомиладор бўлиб қолибди, – деди Бошлиқ. – Миллион тумандан гаров ўйнайман, унга ҳеч нарса бўлмайди. Учинчи марта қўлга тушиши. Ярамас, тепада танишлари бор, жавоб бераман.

Масжид қоровули оиласи яшайдиган хонанинг ўзида мулла унинг икки қизини зўрлаётганини билиб қолган. Ўн тўрт ёшли қизи ҳомиладор бўлиб қолган. Полиция отанинг аҳволини тушунган, аммо чорасизлигини айтган. Клерикларга тегиб бўлмас экан. Қоровул газета ва журнал муҳаррирларига бориб, бу масалани ёритишларини илтимос қилган. Аммо уларнинг ҳаммаси бундай қилишга қўрққан. Кейин муллани бошқа бола билан тутиб олишган. Кейин яна бири билан. Полиция охири уни ҳибсга олишга рози бўлган, аммо барибир унинг жазо олиш эҳтимоли оз.

– Масжиддаги воқеага ким айбдор?

Энди савол бериш навбати Бошлиққа етганди.

– Нега Шеф, уни қамашадими?

– Аксинча, елкасига қоқиб қўймоқчиман.

Охирги пайтлар маҳаллий масжидга келувчи жамоатнинг баракаси учган. Бижан масжидга боришга ҳуши йўқ эди. Теҳрондаги энг яхши (ва энг арзон) “хоришти гурма сабзи” сотиб олиш учун масжидга ёндош ҳусайнияга ҳафтасига бир неча марта қатнаш уни зада қилган эди. Одамларни жалб қилиш учун масжидларда бомдод азони миноранинг ён тарафларига ўрнатилган Хитойнинг арзон карнайи ёрдамида баланд айтиладиган бўлди. Унинг овози қулоқни қоматга келтиргани сабабли шикоятлар туша бошлади. Агар муаззин тириклайин териси шилинаётган мушукка ўхшаб қичқирмаса-ку, унга амаллаб чидаса бўларди. Аммо бундай ёқимсиз овози билан у Павароттидан ҳам кўпроқ ишонч билан чинқирарди. Ҳатто Бошлиқ ҳам шикоят қилди. Лекин масжид овозни пасайтирмади. Шунинг учун маҳаллий аҳоли – уларнинг баъзилари масжидга оёқ ҳам босмаган эди – шахсан чиқиб арз қиладиган бўлди. Азон айтилишига масъул шахс бу дангаса жамиятни ғафлатдан уйғотиш ва асабига тегишдан роҳат оладиган қайсар муллалардан эди.
– Худонинг чорловини пасайтириб бўлмайди, – дея кескин жавоб қайтарарди у.

"Ёлғонлар шаҳри" асаридан

@fayzbog_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лотус тунда гулини ёпади ва сув остига яширинади. Тонгда яна сув юзасига чиқиб, баргларини ёйиб чиройини очади.

#feel
@fayzbog_uz
Керри харидорларга тўла йўллардан ошиқмай ўтиб бораркан, витриналардаги тақинчоқлар, қимматбаҳо нарсалар, либослар, ёзув асбобларига суқланиб қарарди. Ҳар бир пештахта унинг кўз ўнгида ярқироқ ва ўзига тортувчи манзара ҳосил қиларди. Қиз ҳар бир тақинчоқ, ҳар бир қимматбаҳо буюмнинг мафтункор кучини сезиб бораётганига қарамай, уларнинг бирортаси олдида тўхтамасди.Бу ердаги нарсаларнинг бари унга керак, ҳаммасида ўзида бўлишни истарди. Бежирим туфлилар, бежирим туфлилар, пайпоқлар, ўхшатиб жимжима қилинган юпкалар, тўрлар, ленталар, тароқлар, ҳамёнлар—қўйинг-чи, ҳар бир буюм юрагига ўт солар, лекин Керри улардан бирортасини ҳам сотиб олишга қурби етмаслигиини очиқ-ойдин сезарди. У нон топиш пайтида сафил ва ишсиз. Унга қараган ҳар бир сотувчи унинг пулга муҳтож, қашшоқ эканлигини пайқаши турган гап.

Дарвоқе, Керри гўзаликдан маҳрум бўлган совуқ, ҳисоб-китобли оламга тушиб қолган асабий ва ўта таъсирчан қизга мутлақо ўхшамасди.Шундай бўлса ҳам аёллар барибир либосдан сиқилиб қолишса қаттиқ қайғуришади.

"Бахтиқаро Керри" Теодор Драйзер

@fayzbog_uz
Forwarded from Imaginative Girl 🦢
Ўз вақтида воз кеча олинг, йўқса умрингиз бутун умр оёқости бўлиш билан ўтади.

@imaginative_girl
2024/11/26 02:01:18
Back to Top
HTML Embed Code: