Warning: mkdir(): No space left on device in /var/www/tgoop/post.php on line 37

Warning: file_put_contents(aCache/aDaily/post/grandtalim/--): Failed to open stream: No such file or directory in /var/www/tgoop/post.php on line 50
GRAND TA'LIM@grandtalim P.14689
GRANDTALIM Telegram 14689
Дунё ва одамлар

🌎 Амирликлар ҳақида маълумотлар

Бирлашган Араб Амирликлари – еттита: Абу Даби, Ажман, Дубай, Рас ул-Хайма, Умм-ал-Кайвайн, Фужайра ва Шаржа амирликларидан иборат федератив давлатдир.
Мамлакат президент томонидан бошқарилади, ушбу вазифани одатда энг йирик Абу Даби амирлигининг амири бажаради. Мазкур амирликнинг пойтахти бўлмиш Абу Даби шаҳри БААнинг ҳам пойтахти ҳисобланади.

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Оли Наҳаёндир.(2022 йилдан)
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, На­хаёнлар сулоласи Абу-Да­би амирлигини 250 йилдан ортиқ вақт мобайнида бошқариб келмоқда.

Тўлиқ номи: Бирлашган Араб Амирликлари
Мустақиллик куни: 2 декабр1971 йил. (Буюк Британиядан)
Пойтахти: Абу Даби
Майдони: 83,600 км²
Чегарадош давлатлар: Саудия Арабистони, Уммон
Аҳолиси: 10 миллион 803 минг 098 киши (2025 йилга кўра.)
Пул бирлиги: БAA дирҳами.
Йирик шаҳарлари: Абу Даби, Дубай, Шаржа.

Мамлакатдаги энг йирик ва бой амирликлардан бўл­ган Абу-Дабининг бундай юксак мавқеи кўп жиҳатдан­ БААнинг маъмурий қурили­ши ҳар бир амирлик ўз ҳу­­дудидаги углеводород за­хираларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эгалиги­ билан боғлиқ. Шу тариқа ўз ҳудудида қанча нефт за­ҳирасига эгалигига қараб у ёки бу амирлик мамлакатнинг умумий сиёса­тига таъсир эта олади. Ма­са­лан, Ду­бай амири БАА ҳу­кума­ти­нинг бошлиғи ҳи­собланади.

1971 йилнинг 2 декабрида Шартномавий Уммоннинг етти амирлигидан олтитаси БАА номли федерацияни тузганларини эълон қи­лишди. Еттинчи амирлик – Рас-ал-Хайма унга 1972 йили қўшилди.

Мустақилликнинг қўлга киритилиши энергетика соҳасида Саудия Арабистони юритган қаттиқ сиёсат туфайли жаҳон бозорида нефт кескин ошиб кетган бир даврга тўғри келиб, янги давлатнинг иқтисодиёт ва ташқи сиёсат борасидаги илк қадамларини анча енгиллаштирди. Нефтдан даромад олиниши ва маблағларнинг саноат, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, кўплаб эркин иқтисодий зоналарни яратишга йўналтирилиши туфайли БАА қисқа муддатда иқтисодий жиҳатдан ўзини тиклаб олди. Молия ва туризм соҳалари анча ривожланди.

БААнинг давлат қурилишида республика тузуми ва монархия тузуми ажиб тарз­да уйғунлашиб кетган.

Абу Даби амири бир вақт­нинг ўзида БАА президенти­ ҳам ҳисобланади. Амирликнинг ўзи абсолют монархия бўлганлиги учун унда, ўз навбатида, бутун мамлакатда ҳокимият мерос сифа­тида валиаҳд шаҳзодага (одатда акадан укага) ўтади. БАА президенти Қуролли куч­лар олий бош қўмондони,­ Мудофаа олий кенгаши раи­си ҳисобланади.

Ҳозир БАА аҳолиси айни дамда 11 мил­лионга яқин, шундан араблар учдан бир қисмини,­ туб аҳоли эса 11 фоизни ташкил этади. Қолганлар эса Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Шри-Ланка, Филиппин, Яман, Ироқ, Миср, Судан, Сомали, Эфиопия, Танзания, Эритрея сингари давлатлардан вақтинча ишлаш учун келганлардир. Мамлакатда яшовчиларнинг 85 фоизи унинг фуқароси ҳисобланмайди.

БАА фуқароларининг де­ярли барчаси мусулмонлардир (85 фоизи суннийлар, 15 фоизи шиалар). Миграция хизматининг маълумоти­га кўра иммигрантларнинг ҳам 55 фоизи мусулмонлар.­

Араб тили мамлакатнинг расмий тилидир. Шунингдек­, бу ерда инглиз, ҳинд, урду ва форс тилида ҳам гаплаша­дилар.

БАА иқтисодиётининг асосини реэкспорт, савдо-сотиқ, нефт ва газни қазиб олиш ва экспорт қилиш ташкил этади. Кунига 2,2 млн.­ баррел нефт қазиб оли­нади. Энг кўп нефт ишлаб чиқариладиган амирликларга Абу-Даби, Дубай, Шаржа ва Рас ал-Хайма киради. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, хусусан, ташқи савдо ҳам анча ривожланган. Дубайдаги Рашид порти­ ва Фужайрадаги Жабал Али порти дунёдаги 40 та энг ях­ши контейнер портлари си­расига киради.

Бобур Аҳмад.

@grandtalim
@yangiasruniversiteti

tgoop.com/grandtalim/14689
Create:
Last Update:

BY GRAND TA'LIM

Share with your friend now:
tgoop.com/grandtalim/14689

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

Those being doxxed include outgoing Chief Executive Carrie Lam Cheng Yuet-ngor, Chung and police assistant commissioner Joe Chan Tung, who heads police's cyber security and technology crime bureau. The Channel name and bio must be no more than 255 characters long Judge Hui described Ng as inciting others to “commit a massacre” with three posts teaching people to make “toxic chlorine gas bombs,” target police stations, police quarters and the city’s metro stations. This offence was “rather serious,” the court said. 6How to manage your Telegram channel? Today, we will address Telegram channels and how to use them for maximum benefit.
from us

Telegram GRAND TA'LIM
FROM American