tgoop.com/grandtalim/14787
Last Update:
Халқаро тадбир
🌍Бугун -Халқаро она тили куни
International Mother Language Day
Маданиятлар ва тиллар турфа хиллиги сақланишига кўмаклашиш ва ҳамкорлик қилиш мақсадида 21 феврал- Юнеско Бош конференцияси томонидан Халқаро она тили куни сифатида белгиланган. У 1999 йил 17 ноябрда эълон қилинган ва 2000 йилдан бери дунёда нишонланади.
Ҳар икки ҳафтада бутун бир маданий ва интеллектуал меросни ўзи билан олиб бир тил йўқолиб кетмоқда. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 8324 та сўзлашув ва имо ишора тиллари мавжуд. Улардан 7000таси бугунги кунда ҳали истеъмолда. Лекин бир неча юз тилгина таълим тизими ва жамиятда ўзининг ўрнини топган.
Айнан она тили туфайли инсон бирор миллатга мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва ҳурмат қилиш тинчликнинг кафолатидир. Шу сабабли ҳар бир халқ ўз тилини сақлаб қолишга интилади.
Шунингдек, бу ҳолат дунё халқлари ўртасида бағрикенглик, ўзаро мулоқот ва бир-бирига ҳурмат каби олий тушунчаларни яхшиланишига хизмат қилади.
Дунёда энг кўп аҳоли сўзлашадиган тил сифатида хитой, инглиз ва испан тиллари эътироф этилади. Биринчи ўнталикка ҳинди, бенгал, араб, португал, немис, рус ва япон тиллари киради.
Шу сабабдан ҳам чет тилларни ўрганиш- дунёни ўзгача нигоҳ, ўзгача ёндошув ила кўриш воситаси ва йўли ҳисобланади.
Она тилимиз моддий ва маънавий меросимизни сақлаш ва ривожлантиришнинг энг кучли воситаси саналади. Тилларни тарқатилиши ва сақланиши йўлидаги қўйиладиган қадамлар бутун олам бўйлаб тиллар турфа хиллиги билан, маданиятлар, анъаналар билан ўзаро яқиндан танишувга сабаб бўлади.
@grandtalim
@yangiasruniversiteti
BY GRAND TA'LIM

Share with your friend now:
tgoop.com/grandtalim/14787