Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
508 - Telegram Web
Telegram Web
Бугун, 2 июль куни Олимпия шон-шуҳрати музейида ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегациясини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан жорий йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига спортчиларимизнинг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида барча шарт-шароитлар яратиб берилгани таъкидланиб, Давлатимиз раҳбари йигит-қизларимизни турнир давомида ҳам қўллаб-қувватлаб туришлари маълум қилинди.

Мамлакатимиз тарихида илк бор футбол жамоамиз Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритгани ҳам алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, тадбир давомида Олимпия ўйинларида мамлакатимиз делегациясининг байроқдорлари – боксчимиз Абдумалик Халоқов ва қиличбозимиз Зайнаб Дайибековага Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи топширилди.

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида футбол жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун юқори даражадаги, керакли ташаббус олға сурилди!

“Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба” шиори остидаги лойиҳа доирасида термамиз учун мадҳия видеоси ҳам ишланди.

Ўзбекистон учун энг муҳим масала истеъдодларни, миллат салоҳиятини тўғри қўллаб-қувватлаб, уларни тўғри йўналтира олишдир.

Креатив саноатимизнинг ёрқин вакилларининг ушбу ташаббуси халқимизни ватанпарварлик руҳида бирлаштира олишига ишонамиз. Ижодкорларга томошабоп, илҳомбахш контент учун раҳмат.

Барча спортчиларимизга Олимпия ўйинларида омад тилаймиз!

Facebook | Instagram
Айни кунларда Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Делегация таркибида 300 нафарга яқин афғонистонлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўрин олган.

Бугун, 3 июль куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқалар дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланиб, ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Томонлар иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-логистика, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича аниқ чоралар белгиланди.

Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Facebook | Instagram | Portal
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимдан озод қилинди ва унинг ўрнига Агриппина Васильевна Шин тайинланди.

Қаҳрамон Танзилович Олимов Тошкент шаҳридаги “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Виктор Вениаминович Нам тайинланди.

Элдар Садикович Юлдашев Тошкент шаҳридаги “С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев тайинланди.

Элдор Ўралович Шерманов Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори – ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб 6 ой синов муддати билан тайинланди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 21 йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигида ўтган йиғилишда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Ўзбекистон делегациясининг Қозоғистонга ташрифи доирасида Олма-ота шаҳридаги жамоат транспортини бошқариш маркази ва бошқа обьектлар фаолияти билан ҳам танишилди.

Facebook | Instagram | Portal
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғида бўлди ва Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди. Мажмуа Қирғизистон делегациясида катта таассурот қолдирди.

Қайд этиш жоиз, мамлакатимизга ташриф буюраётган Олий мартабали меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан барпо этилган ушбу муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсизлар. Дунёга ўз сўзларингни айтинглар. Халқимиз, Ватанимиз, сизларга ишонади.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти.



Шоир Нодир Жонузоқ қаламига мансуб ушбу шеър жаҳоннинг энг нуфузли спорт мусобақаси – Олимпиадага йўлланма олган Ватанимиз спортчиларини улкан ғалабалар сари руҳлантирувчи назмий чорловдир.

Шеърда мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан спортга берилаётган юксак эътибор туфайли шерюрак спортчиларнинг янги авлоди пайдо бўлгани, улардан олижаноб халқимиз олимпиадада фақат ва фақат ғалабалар кутаётгани, бу борада уларга жонажон Ватанимизнинг ҳар бир тоғи суянчиқ, беқиёс ҳавоси ва суви қувват экани бадиий акс эттирилган...

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу лавҳани тайёрлаган ижодий жамоага самимий миннатдорчилик билдирган ҳолда, Парижда бошланаётган энг нуфузли спорт мусобақада атлетларимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз. Олға Ўзбекистон!

Facebook | Instagram
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, ёрқин ва унутилмас натижаларни қайд этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун, 12 август куни юртимизга етиб келишди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига биноан, делегациямиз аъзолари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.

Олимпиячиларимиз кортежи пойтахт кўчалари бўйлаб айланиб, Миллий олимпия қўмитасига келди. Бу ерда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Бош вазир Абдулла Арипов чемпионларга Давлатимиз раҳбари номларидан уй, автомобиль ҳамда тегишли миқдордаги пул мукофотларини топширдилар.

Бу йилги олимпиадада ўзбекистонлик ҳар бир спортчининг чиқишини юртдошларимиз ўзгача ҳаяжон ва интиқлик билан кузатиб боришди. Бунга жавобан атлетларимиз ўзларининг ёрқин ғалабалари билан барча юртдошларимизга жуда юқори кайфият улашишди. Унутилмас ва тарихий натижаларга барчамиз гувоҳ бўлдик.

Facebook | Instagram
Бугун Олимпия шон-шуҳрати музейида мамлакатимиз спорт делегациясини Париж-2024 17-ёзги Паралимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Сўзга чиққанлар бу галги Паралимпия ўйинларига тайёргарлик цикли аввалгиларига қараганда анча фарқли бўлганини таъкидлашди.
 
Шунга қарамай, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шахсан қўллаб-қувватлашлари, Паралимпия ҳаракатига қаратган алоҳида эътиборлари туфайли барча ташкилий ва тайёргарлик жараёнлари самарали ўтди.

Пара атлетчиларимиз ёзги Паралимпия ўйинларига 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Бу Ватанимиз учун Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича лицензиялар ва мусобақа иштирокчилари сони бўйича мутлоқ рекорд кўрсаткич экани алоҳида қайд этилди.

Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика, дзюдо, сузиш, пауэрлифтинг, каноэ, академик эшкак эшиш, таэквондо, ўқ отиш ва велоспорт бўйича иштирок этади.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

Facebook | Instagram
2025/07/09 22:03:15
Back to Top
HTML Embed Code: