tgoop.com/humanuzofficial/41565
Last Update:
АҚШга даҳшатли “Милтон” тўфони яқинлашмоқда
Жо Байден барча режалаштирилган саёҳатларини бекор қилди, 5,5 миллион одам эвакуация қилиниши эълон қилинди ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун Миллий гвардиянинг 5 минг аскари сафарбар қилинди.
У сўнгги 100 йилликдаги талофати катта бўлиши кутилаётган тўфон, деб айтилмоқда. Тезлиги 290 км/соатгача бўлган тўфон бугун кечқурун Флорида қирғоқларига етиб бориши кутилмоқда. Довулга хавфнинг энг юқори, бешинчи тоифаси берилган ва синоптиклар у ҳали мавжуд бўлмаган олтинчи даражага етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Ҳатто "Эндрю" ва "Катрина" тўфонлари ҳам унчалик хавфли эмас эди, чунки улар йирик метрополиялардан узоқда содир бўлган. "Милтон", прогнозларга кўра, Тампа қирғоқларига eтиб боради, Флориданинг 11 округини уради ва Атлантика қирғоқлари бўйлаб кетади.
Ҳозирда Флоридада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Комендантлик соати жорий этилган ва мажбурий эвакуация амал қилади. Ҳар олтинчи ёқилғи қуйиш шохобчасида бензин тугаган, одамлар штатдан тезроқ чиқиб кетишга шошилмоқда. Авиакомпаниялар чипталар нархини чеклаб, Флоридадан қўшимча рейслар жўнатишмоқда. Шунга қарамай, баъзилар ҳокимиятнинг барча огоҳлантирувларига қарамасдан ҳудудда қолишмоқда. Тампадаги шифохона жабрланганлар учун очиқ қолади, ҳозир унинг атрофида ҳимоя иншоотлари қурилмоқда. Флорида Миллий гвардияси 5000 аскарни сафарбар қилди, яна 3000 аскар бўрон қуруқликка етиб келганда жойлашади.
Милтон Флоридага «Хелен» довулидан атиги бир ярим ҳафта ўтиб етиб келади, ураган натижасида 277 киши ҳалок бўлган эди. Штат ҳали бу вайронкорликлар оқибатларидан ўзини тиклай олгани йўқ. Кўчаларда ҳали ҳам тўпланган ахлат, метал лавҳалар ва маиший техника қолмоқда. Мансабдорлар Милтоннинг шамоллари бу чиқиндиларни "ўқ-дориларга" айлантириб, одамларга ёки уйларга зарар етказишидан хавотирда.
👉@humanuzofficial
BY Human.uz | Rasmiy kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/humanuzofficial/41565