tgoop.com/huquqiyaxborot/13518
Last Update:
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга айрим товарлар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади
“2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–113-сон, 05.04.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, 2023 йил 15 апрелдан эксперимент тариқасида Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ҳузуридаги “Агросервис оператор” ДУК орқали ташаббускорлар лойиҳаларни молиялаштиришнинг қуйидаги янги тизими жорий этилади:
🔸мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш, логистика қувватларини яратиш йўналишидаги лойиҳалар Агентликнинг тумандаги лойиҳа офисларига тақдим этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона электрон ахборот платформаси орқали “Агросервис оператор” ДУКка етказилади;
🔸интенсив боғ ва токзорлар, агрологистика объектлари ҳамда технологик линиялар, озиқ-овқат саноатидаги линиялар қурилиб, тайёр ҳолда ташаббускорларга лизинг асосида топширилади. Бунда лизинг тўлови 10 фоизи олдиндан тўлаш, 10 фоизи ташаббускорлар улуши, 80 фоизи 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга оширилади.
📝 Вазирликнинг Геоахборот тизимида 8 та асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (пахта, ғалла, шоли, пиёз, сабзи, картошка, маккажўхори ҳамда мойли экинлар) экилишини, вегетация даврини мониторинг ва таҳлил қилиш амалиёти жорий этилади.
🔢 2023 йил 1 июнгача пахта, ғалла, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнлари рақамлаштирилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади.
✅ 2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар қуйидаги рўйхатга мувофиқ товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.
⏩ 2023 йил 1 июндан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
💰Қарорга кўра шунингдек, Президентнинг тегишли қарори доирасида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2023 йилда 400 миллиард сўм бюджет ссудаси йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади.
🏢 Вазирлик ҳузурида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини таҳлил қилиш маркази ташкил этилади.
❕2023 йилда ҳар бир вилоятда ўртача 250-300 гектардан намунавий боғ-токзорлар барпо этилади.
📊Қорақалпоғистон Республикасида чорвага озуқа етиштириш учун бериладиган ерлар майдони 2 гектардан 5 гектарга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
BY Huquqiy axborot
Share with your friend now:
tgoop.com/huquqiyaxborot/13518