Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
#kun_savoli

Божхона қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан божхона декларацияси тақдим этмасдан юртимиздан гуруч маҳсулотини қанча миқдоргача олиб чиқиб кетиш мумкин?
Anonymous Quiz
36%
2 кг.
33%
3 кг.
6%
4 кг.
25%
5 кг.
Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси матбуот хизматлари ўзаро ҳамкроликни йўлга қўйди. Шу муносабат билан федерацияда ишчи учрашув ташкил қилинди.

Аввал хабар берганимиздек, Божхона қўмитаси Раисининг мазкур федерацияга ҳам раҳбарлик қилиши енгил атлетика тарғиботида ўзаро ҳамкорликни тақозо этади.

Хусусан, Божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими эндиликда нафақат божхона ходимлари, балки кенг жамоатчилик ўртасида ҳам енгил атлетика спорт турларини ва мусобақаларини кенг ёритиб боришни фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олди.

Учрашувда йил давомида мазкур спорт тури бўйича ўтказиладиган спорт тадбирлари тақвими ва уларни тизимли ёритиш масалалари келишиб олинди.

Эндиликда федерациянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифа ва каналлари, ўтказиладиган спорт тадбирлари ҳақида вақти-вақти билан Божхона қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълонлар бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз, VII Тошкент халқаро марафонига бағишлаб ўтказилган бугунги матбуот анжумани ҳамкорликдаги илк тадбир бўлди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг:

Instagram I Facebook I Telegram I Youtube
#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!

Жаҳон божхона ташкилоти Товарнинг келиб чиқиш бўйича ўзаро боғлиқлик Глобал Форумини ўтказди. Унда дунёнинг ташкилотга аъзо 112 давлатидан 300 нафардан ортиқ делегатлар иштирок этди.
__________
Россияда божхоначилар Беларусдан кириб келган юк машинаси кабинасига 140 кг. гашиш яширилганини фош қилишди. Унинг қора бозордаги нархи салкам 4 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.
__________
АҚШда эса божхона ходимлари салкам 30 кг. метамфетаминни олиб киришга уринишни фош қилишди.
Синтетик гиёҳвандлик воситаси Мексикадан кириб келган юк машинасининг заҳира баллони ичига яширилган экан.
__________
Европа прокуратураси Роттердамда 2 нафар шахсни ҳибсга олди. Улар шу вақтга қадар АКШдан Европага ноқонуний равишда дизель импорт қилишган ва бунда товарнинг келиб чиқишига доир ёлғон маълумотлардан фойдаланишган. Зарар миқдори 60 млн евродан ошмоқда.
#kun_savoli

Айрим турдаги товарларни жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, атир ва атирсимон суюқликлардан нечта донагача олиб кириш мумкин?
Anonymous Quiz
19%
5 донагача
9%
4 донагача
51%
3 донагача
21%
2 донагача
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Чориевга волидаи муҳтарамаси
ХОЛБИБИ ая ШОКИРОВАнинг

вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.
2025/02/24 03:01:15
Back to Top
HTML Embed Code: